📊 Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари сони ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 112,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 69,7 минг нафарга ёки 2,6 баробарга ошган.
✅ Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Туркманистон — 72 354 нафар
Тожикистон — 31 554 нафар
Афғонистон — 2 372 нафар
Туркия — 1 030 нафар
Хитой — 982 нафар
Ҳиндистон — 810 нафар
Қирғиз Республикаси — 651 нафар
Жанубий Корея — 557 нафар
АҚШ — 344 нафар
Россия — 334 нафар
Бошқа давлатлар — 1 824 нафар.
🎧 Musiqa topuvchi bot:
@SaveMuzika_bot👇 Кўпроқ хабарлар бу ерда
✅
@FAQAT_STATISTIKA