Фильтр публикаций


Tumandagi barcha mahallalardagi ariq va zovurlarda hashar ishlari amalga oshirilmoqda.

Bu kabi hasharlarda Xo‘jaqo‘rg‘on mahallasi aholisi ham o‘z hissasini qo‘shmoqda.
———————————
Тумандаги барча маҳаллалардаги ариқ ва зовурларда ҳашар ишлари амалга оширилмоқда.

Бу каби ҳашарларда Хўжақўрғон маҳалласи аҳолиси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.


Viloyat prokurori Azamat Mirzayev viloyat va tumandagi tegishli rahbarlar bilan uchrashib, mahallalarda aholi bandligini ta’minlashga ko‘maklashish, "Kambag‘allikdan farovonlik sari" dasturi doirasida qilinayotgan ishlar holati, hududni ishsizlikdan holi hududga aylantirish bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar holatini muhokama qildi.
———————————————
Вилоят прокурори Азамат Мирзаев вилоят ва тумандаги тегишли раҳбарлар билан учрашиб, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида қилинаётган ишлар ҳолати, ҳудудни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини муҳокама қилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
Ноябрь ойида ишхонам томонидан интизомий жавобгарликка тортилдим. Шунда янги йил арафасида бериладиган мукофот пулини менга беришадими?


❓Овқатдан заҳарланганда шифокор тавсияларидан ташқари қандай чоралар кўриш мумкин?



✅ Овқатдан заҳарланиш - озиқ-овқат маҳсулотлари орқали ошқозон-ичак тизимига зарарли моддаларнинг тушиши оқибатида ички органлар фаолиятининг бузилишидир. Бунда беморда кўнгил айниши ва қайт қилиш, диарея, ошқозон ва ичакларда оғриқ, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик ва ҳарорат кўтарилиши кузатилади.

🔷 Ушбу белгилар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш ва даво муолажасини бошлаш зарур. Ўз вақтида даволаш касаллик асоратларини бартараф қилишга ва организмда заҳарланишнинг камайишига ёрдам беради.

💢 Шифокор тавсияларидан ташқари, уй шароитида парҳезга қаттиқ риоя қилиш, ёғли, қовурилган овқатлар, мева-сабзавотлар, ширинликлар, газли ва турли ичимликлар, сут ва сут маҳсулотлари, консерва маҳсулотларини чеклаш, организмдаги сувсизланишни бартараф этиш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш ва организм тез тикланиши учун кўпроқ дам олиш зарур.


#kun_tarixi

🗓19-yanvar — Mahmudxoʻja Behbudiy tavallud topgan kun!

Turkiston ijtimoiy-siyosiy harakatining eng yirik namoyandasiMahmudxoʻja Behbudiy 1875-yilning 19-yanvarida Samarqand yaqinidagi Baxshitepa qishlogʻida dunyoga kelgan.

Dastlab Samarqand madrasasida, soʻng Buxoroda tahsil olgan. Anʼanaviy tahsil, soʻng esa oʻz ustida qunt va sabot bilan ishlash orqali u shariatning yuksak maqomlari – qozi, mufti darajasigacha koʻtariladi. 1899–1900-yillarda Behbudiy buxorolik doʻsti Hoji Baqo bilan haj safariga chiqadi. Behbudiy safar chogʻida koʻp ajobiy hodisalarga guvoh boʻldi. Xususan, safarda u yangi maktab haqidagi qarashlarini mustahkamlaydi. Uning tashabbusi va gʻayrati bilan 1903-yilda Samarqand atrofidagi Halvoyi, Rajabamin, qishloqlarida yangi maktablar tashkil topadi. Adib ushbu maktab­lar uchun darsliklar tuzishga kirishadi. 

1912-1913-yillarda Behbudiy Samarqandda “Samarqand” gazetasi, “Oyna” jurnaliga asos soladi. Shuningdek, Behbudiy o‘zbek va fors tojik tillarida ikki yuzdan ortiq maqola va asarlar yaratgan. Jumladan, “Risolai asbobi savod” (“Savod chiqarish kitobi”, 1904), “Risolai jug‘rofiyai umroniy” (“Aholi geografiyasiga kirish”, 1905), “Muntaxabi jug‘rofiyai umumiy” (“Qisqacha umumiy geografiya”, 1903), “Kitob-ul-atfol” (“Bolalar xati”, 1904), “Muxtarasi tarixi islom” – “Qisqacha islom tarixi”(1904). “Amaliyoti islom” (1905), “Rusiyaning qisqacha geografiyasi” (1908) kabi darslik va kitoblar yozgan.


Behbudiy adib sifatida “Padarkush” dramasini yaratgan. 1913-yilda Samarqand shahrida nashr etilgan bu dramada u yoshlarning ilmli, madaniyatli bo‘lishi lozimligini qayd etgan.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 259-sonli qaroriga asosan Qiziltepa tumanida ham bir qator bunyodkorlik ishlari amalga oshirildi.

Ushbu qaror doirasida Tavois mahallasidagi 17-DMTTda ham ta’mirlash ishlari olib borildi.

Jarayonning sifatli amalga oshirilishini ko‘zdan kechirish maqsadida viloyat hokimi Normat Tursunov, tuman hokimi Bekzod Bobomurodov doimiy ravishda bajarilayotgan ishlar bilan tanishib borishdi.
————————————
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 259-сонли қарорига асосан Қизилтепа туманида ҳам бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Ушбу қарор доирасида Тавоис маҳалласидаги 17-ДМТТда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жараённинг сифатли амалга оширилишини кўздан кечириш мақсадида вилоят ҳокими Нормат Турсунов, туман ҳокими Бекзод Бобомуродов доимий равишда бажарилаётган ишлар билан танишиб боришди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда тариф ислоҳотларининг тизимли амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (894-сон 27.12.2024 й.) қабул қилинди


⚡️Қарорга кўра, Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;

🔹жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг эҳтиёт қисмларини, шунингдек, энергия тежовчи замонавий ромлар ва қурилиш изоляция материалларини харид қилишни йўлга қўйиш;

🔹тижорат банклари томонидан “яшил” истеъмол кредитлари ажратилишини кенг жорий этиш ҳамда кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмига компенсациялар ажратишни янада кенгайтириш.


Нима учун "ақл тишлари" шундай деб номланган?

🦷 "Ақл тишлари" дейилишига сабаб шуки, бу тишлар инсонда қолган тишларга қараганда кеч чиқади ва бу ҳолат кишининг ақлий етук ёшга етганида рўй беради.

❎ Бу тишлар кишида исталган ёшда чиқиши мумкин. "Ақл тиш"ларининг асосий хусусияти шундаки, уларнинг сут тишлари бўлмайди ва бирданига илдиз тиш сифатида шаклланади.


Репост из: Daryo | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Shavkat Mirziyoyev Abduqodir Husanovning “Manchester Siti” klubiga oʻtishi haqida Abu Dabi valiahd shahzodasi Shayx Xolid ibn Muhammad Ol Nahayon bilan suhbatlashdi

“Manchester Siti”ga egalik qiladigan oila vakili shunday futbolchini ulgʻaytirgan oʻzbek xalqiga hurmatini bildirdi.

👉 Obuna bo‘ling - @daryo


Оз қоляпти


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Қизилтепада 15 йилдан буён трубалар ичида яшаб келаётган экан" номли асоссиз, ҳақиқатга зид ва эски видео тарқатилди.

Видеода акс этган Марат Раҳматулинга аслида туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ишга жойлаштириш, моддий ва яшаш жойи бўйича амалий ёрдам берилган. Аммо М. Раҳматулин яна ўзи шуғулланган иш — видеода акс этган манзилда пластик идишлар тўплаш ва сотиш билан шуғулланиб келган.

Тармоқларда тарқалган видеони туманнинг Хушарти маҳалласида яшовчи Ш. Т. исмли фуқаро М. Раҳматулиннинг рухсатисиз тасвирга олган.

Фуқаро Ш. Т. билан учрашувда у М. Раҳматулинни танимаслиги, видеони дўстига жўнатгани ва тармоқларда тарқалиб кетганини таъкидлаб, аслида М. Раҳматулинга аввал ҳам ёрдам берилганлиги ҳақида хабардор бўлганини айтган.

М. Раҳматулин билан ҳокимлик масъуллари учрашишган ва айни пайтда яшаш жойи билан таъминлашган. Шунингдек, фуқаронинг доимий бандлигини таъминлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда, фуқаролардан эски ва асоссиз видеоларни тарқатмасликни сўраймиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 259-sonli qaroriga asosan Qiziltepa tumanida ham bir qator bunyodkorlik ishlari amalga oshirildi.

Ushbu qaror doirasida Tavois mahallasidagi 17-DMTTda ham ta’mirlash ishlari olib borildi.

Jarayonning sifatli amalga oshirilishini ko‘zdan kechirish maqsadida viloyat hokimi Normat Tursunov, tuman hokimi Bekzod Bobomurodov doimiy ravishda bajarilayotgan ishlar bilan tanishib borishdi.
————————————
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 259-сонли қарорига асосан Қизилтепа туманида ҳам бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Ушбу қарор доирасида Тавоис маҳалласидаги 17-ДМТТда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жараённинг сифатли амалга оширилишини кўздан кечириш мақсадида вилоят ҳокими Нормат Турсунов, туман ҳокими Бекзод Бобомуродов доимий равишда бажарилаётган ишлар билан танишиб боришди.


#Сўраган_эдингиз
#мактабгача_таълим

Davlat-xususiy sheriklik asosida bog‘cha ochmoqchiman. Buning uchun tanlovda ishtirok etamanmi? Mendan qanday hujjatlar talab qilinadi?

✅ O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-apreldagi tegishli qarori bilan tasdiqlangan "Maktabgacha ta’lim sohasida davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risida"gi Nizom talablariga ko‘ra, xususiy sherik mulki negizida tashkil etilgan, nodavlat MTTni moddiy ta’minlash shaklidagi davlat-xususiy sheriklik loyihasi xususiy sherik tashabbusi bilan tanlov o‘tkazilmay va taqdim etilgan hujjatlarni o‘rganish asosida tashkil etilishi mumkin.

Davlat-xususiy sheriklikni mazkur shaklda amalga oshirish uchun quyidagi hujjatlar talab etiladi:

➖ariza;

➖yuridik shaxs ro‘yxatdan o‘tkazilganligi haqida guvohnoma;

➖yer uchastkasiga bo‘lgan huquq davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganligi haqida guvohnoma;

➖binolarga bo‘lgan huquq davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganligi haqida guvohnoma;

➖yong‘in nazorati organlarining mavjud binolar va xonalarning yong‘in xavfsizligi talablariga mosligi haqidagi xulosasi;

➖sanitariya-epidemiologiya nazoratining mavjud binolar va xonalarning gigiyena qoidalari, normalari va normativlariga mosligi haqidagi xulosasi;

➖xususiy sherik pedagogika xodimlarining oliy yoki o‘rta maxsus pedagogik ma’lumoti borligini tasdiqlovchi hujjatlar.

❗️Xususiy sherikning loyihani amalga oshirish to‘g‘risidagi arizasi davlat sherigi tomonidan ariza kelib tushgan kundan boshlab 15 kun ichida ko‘rib chiqiladi.

👉 Loyihani amalga oshirish maqsadga muvofiqligi to‘g‘risida qaror qabul qilingan taqdirda, davlat sherigi va xususiy sherik o‘rtasida yetti kun ichida bitim tuziladi.


Tuman hokimi Bekzod Bobomurodov bir guruh rahbarlar bilan uchrashdi.

Uchrashuvda rahbarlarning "Kambag‘allikdan farovonlik sari" dasturi doirasida o‘ziga biriktirilgan oilalardagi ishsizlarning bandligini ta’minlash bo‘yicha bajargan ishlari holati muhokama qilindi.
——————————————
Туман ҳокими Бекзод Бобомуродов бир гуруҳ раҳбарлар билан учрашди.

Учрашувда раҳбарларнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ўзига бириктирилган оилалардаги ишсизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича бажарган ишлари ҳолати муҳокама қилинди.


Репост из: FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
Muqobil yoqilg‘i mahsulotlarida ishlovchi isitish pechlaridan foydalanishda xavfsizlik qoidalari yuzasidan tavsiyalar.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
Машинамни камар тақмасдан бошқаргандим. Ички ишлар ходими мени тўхтатиб 900 минг сўм жаримага тортди. Камар тақмасдан ҳаракат қилганлик учун қанча жарима тўланиши керак?


Сўгални қандай даволаш мумкин?

🔶 Сўгал одатда папилломавирус инфекцияси натижасида юзага келади. Ҳозирги вақтда сўгалларни олиб ташлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

🛡 Жарроҳлик. Сўгал маҳаллий оғриқсизлантирилган ҳолатда жарроҳлик асбоблари ёрдамида олиб ташланади. Яра 1-2 ҳафта ичида тузалади, лекин кўпинча чандиқ қолади.

💢 Электрокоагуляция. Неоплазма ҳужайралари электр токи билан ўлдирилади. 2-3 кундан кейин сўгал жойида қобиқ пайдо бўлади. 5-7 кундан кейин йўқолади, камдан-кам ҳолларда чандиқ ҳосил бўлади.

🧬 Лазер. Сўгални олиб ташлашнинг бу усули оғриқсиздир, асоратларни келтириб чиқармайди ва из қолдирмайди. Жараён маҳаллий наркоз остида амалга оширилади ва бир неча дақиқа давом этади.

✅ Сўгалдан қандай қутулиш тўғрисида қарорни шифокор қабул қилиши керак. Сўгални ўз-ўзидан олиб ташлаш инфекцияни терининг соғлом қисмларига тарқалишига олиб келиши мумкин.



Показано 19 последних публикаций.