"QIZILQUM" jome' masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Учқудуқ тумани "Қизилқум" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
Бош имом хатиби: Турдиев Абдужалол домла
Тел: +998933189765

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🇺🇿28.06.2024 йил
1445 (х.й) 22-ЗУЛҲИЖЖА ойи
Ҳафтанинг ЖУМА куни
учун НАМОЗ тақвими

🤲🌙🧎‍♀️"Аҳлингизни намозга (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
📖ТОҲА СУРАСИ 132-оят.
🕋⏰БОМДОД - 04:30
🔊⏰АЗОН - 03:25
🕋⏰
ПЕШИН - 13:20
🕋⏰АСР - 1
8:35
🕋⏰ШОМ - 20:
35
🕋⏰ХУФТОН - 22:20

Дўстл
арга ҳам улашинг!!!
🕌https://t.me/Qizil
qum_uz href='' rel='nofollow'>


Таом пайтида гапириш яхшилиги ҳақида👇

Жобирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аҳлияларидан нонхўрак сўрадилар. Шунда улар: “Бизда фақат сирка бор”, дейишди. Расулуллоҳ уни келтиришни буюрдилар. Ва уни истеъмол қила туриб: “Мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка, мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка”, деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий “Иҳёу улумиддин” номли китобида: “Еяётган ҳолатида яхши сўзлар ва солиҳларнинг ҳикояларини гапириш таом одобларидандир”, деб айтганлар.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️
#Дуони_тўғри_қилиш

Азиз бродарлар!!!
Мусулмончилик Алҳамдулиллаҳ.
Бизнинг борар жойимиз жуда кўп
масалан тўйга, ўтиришга, хатимга
маврид-маракаларга дегандай.....

👉Шунда гувоҳи бўламизки ёши катта
отахонлар, онахонлар, ака-укалар опа-сингиллар қолаверса жуда кўпчилигимиз эътибор берилса дуони гўзал тарзда айтамизу аммо лекин бироқ ачинарлиси якунида катта ҳатога йўл қўямиз нега?

Сабаби оддий- Аллоҳу Акбар ўрнига астағфируллоҳ "Облоҳу Акбар" деб айтамиз жуда катта ҳато🚫

Ўзингиз ўйлаб кўринг
😔
Аллоҳнинг гўзал 99 исмида ҳам
бу ибора бу сифат йўқ бўлмаган.
Бўлмайди ҳам.

😍Аллоҳ ким у⁉️Аллоҳ Буюк
😡Облох ким⁉️
Облохни эса тонимаймиз

Аллоҳу Акбар ўрнига "Облоҳу Акбар " деб айтадиганларни Аллоҳ кечирсин (амин).

Набий соллаллоху алайхи вассалам: 
“Дуо ибодатнинг илигидир” деганлар.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


#Бисмиллаҳ
🤲АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🤲
❤️ХАЙРЛИ КУН БЎЛСИН❤️


#ишқ

Молик ибн Динор
раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дунё аҳлининг бечоралари дунёдаги энг лаззатли нарсани тотмасдан ундан чиқадилар".
У кишидан
: "Дунёдаги энг лаззатли нарса нима?" деб сўрадилар.
Молик ибн Динор: "Аллоҳ таолони таниш ва Унга муҳаббат қўйиш", деб жавоб бердилар.

😢Ўзинга ва Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васалламга
бўлган муҳаббатимизни зиёда
қил, Я, РОББИ🤲


Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


#Бургут_ва_бургутча.

Қари бургут жарлик устидан учиб борарди. Унинг елкасида ўғилчаси ўтирарди. Бургутча ҳали ёш бўлгани учун бу жарликдан учиб ўтолмасди. Бургутча отасининг елкасида ўтирганича деди:

– Дадажон! Ҳозир сиз мени елкангизда кўтариб учяпсиз, катта бўлганимда мен сизни елкамда кўтариб юраман.

– Йўқ, ўғлим, – деди ота бургут ғамгинлик билан. – Катта бўлганингда елкангда ўз болангни олиб юрасан...!


@QIZILQUM_UZ


#Қуронни_барокати❗️

Ҳамма нарса Қуръонга боғлиқ бўлгандагина улуғланади.
  Жаброил алайҳиссалом Қуръонни  олиб тушди ва фаришталарнинг саййиди бўлди, "Руҳул амийн" дея номланди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам,  у зотга Қуръон нозил бўлди ва у зот анбиёлар ва пайғамбарларнинг афзали бўлдилар.
   Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари,  уларга Қуръон тушди ва улар умматларнинг энг яхшиси бўлдилар.
   Қадр кечаси,  бу кечада Қуръон нозил бўлди ва у кеча  кечаларнинг энг яхшиси бўлди.
  Рамазон ойи, бу ойда Қуръон нозил бўлди ва рамазон ойларнинг саййиди бўлди.
  Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганларингиздир" дея марҳамат қилганлар.
  Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ ҳаққи қасамки, албатта Қуръон бир инсоннинг қалбига тушса,  у инсонларнинг энг яхшисига айланади.

Қуръон Карим соҳибини яьний Қуръон ўқувчисини дунё ва охиратда азиз ва мукаррамлик даражасига кўтаради. Аллоҳим бизларни ҳам шу сафида айлагин. Амииин.🤲

@QIZILQUM_UZ


#Шукрнинг_фойдаларидан

1. Шукр иймоннинг мукаммаллигидир.

2. Шукр Исломнинг гўзаллигига далолатдир.

3. Шукр неъмат берувчининг ва неъматнинг эътирофидир.

4. Шукр неъматнинг муҳофазасидир.

5. Шукр неъматнинг зиёда бўлишига  сабабдир.

6. Шукр Роббнинг розилиги сабабидир.

7. Шукр Роббнинг муҳаббати сабабидир.

8. Шукр халқнинг муҳаббати сабабидир.

9. Шукр нафс хотиржамлиги ва ақл комиллигидир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/Qizilqum_uz


Агар жунуб киши Қуръонни овоз чиқариб қироат қилса ва бу билан тиловатни қасд қилса, бунинг ҳукми қандай бўлади? 📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Опрос
  •   Макруҳи танзиҳий
  •   Макруҳи таҳримий
  •   Ҳаром
  •   Энди билиб оламан
353 голосов


Касал кишини бошқа бир киши таяммум қилдирса, бу ҳолатда ким ният қилиши керак? 📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Опрос
  •   Таяммум қилдирувчи
  •   Касал
  •   Фарқи йўқ
  •   Энди билиб оламан
377 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#hadis #mutolaa
🤝 КИМ ОТА-ОНАСИГА ЯХШИЛИК ҚИЛСА...

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: «Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга “Тубо” бўлади, Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади» (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривояти).

📚 Ҳадисдаги “тубо” сўзини уламолар жаннат ва яхшилик маъноларида деганлар. Яъни ота-онасига яхшилик қилган фарзанд охиратда жаннат билан мукофотланади. Бундай солиҳ фарзанднинг умри баракага тўлади.

❗️Айниқса, ота-она кексалик ёшига етганида, уларга яхшилик қилиш динимизда муҳим амаллардан саналади.

⚡️ БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌺

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»

🌅ХАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАР!

❤️Қалбингиз иймонга....🤲
🤗Уйингиз қувончга.......🤲
😊Юзингиз нурларга.......🤲
✊Кунингиз файзга тўла бўлсин!
😍Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


#Мусулмонларнинг_ҳаққи 6⃣та

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир, - дедилар.
- Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули? - дейишди.


🤝 Уни учратсанг салом бер.

🤗 Сени таклиф қилса, ижобат қил.

🙌 Сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил.

🤲 Қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила.

🤕 Бемор бўлса, уни бориб кўр.

😔 Қачон вафот этса (жанозасига) ҳозир бўл - дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


🕯#Жаннатга_йўл

Ота онангга бўлган муносабатинг Бу бир қисса, уни сен ёзасан. Фарзандларинг эртага сенга ўқиб беришади...

🕯#ФАРЗ_ВА_ҚАРЗ

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир.
- фарз сени жаннатга етакласа;
- қарз эса фарзандларингдан ўзинга қайтади!

Дўстларга ҳам улашинг!!!
✈️https://t.me/Qizilqum_uz


🔔😀😘😘😀😇😉🙂😙

🔔😀😇😀☺️😊😙🙂

🌇ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ
НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

☝️ Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
🌐 Замон ўтишни талаб қилади;
🧎‍♀️ аҳли аёл ризқ талаб қилади;
🌙 котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
шайтон гуноҳ талаб қилади;
🔋 нафс шаҳват талаб қилади;
ўлим фариштаси жонни талаб қилади.

🤲 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🤲 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Дўстларга ҳам улашинг!!!
📝https://t.me/Qizilqum_uz


ҒАМИНГ КЕТАДИ...
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп салавот айтишни истайман. Сизга қанча салавот ва салом айтай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Истаганингча!,-дедилар.
Убай ибн Каъб сўради:
- Tўртдан бир (қисм)и етадими?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб сўради:
- Учдан иккиси-чи?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу деди:
Ҳамма саловотимни сизга бағишлайман!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ундай бўлса, ғамларинг арийди, гуноҳларинг кечирилади!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиш билан ҳожатлар раво қилинади, ғамлар кетади, гуноҳлар мағфират қилинади, тугунлар ечилади.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтадиган кишининг орзулари унга бўйсуниб кела бошлайди.
Ҳабибимизни-ку кўриш насиб қилмади. Ҳеч йўқса васиятларини қўлдан чиқармайлик!


Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


​“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

(Имом Муслим ривояти).

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Нафсингизга қарши уч нарса билан жиҳод қилинг.

1-Бир иш қилаётганингизда Аллоҳ сизга қараб туриши.
2-Бир калима айтганингизда Аллоҳ сизни эшитиши.
3-Сукут қилганингизда Аллоҳ сизни ичингизни ҳам билиши.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим, сендан марҳамат
кутаётганлар бор...
Шифо кутаётганлар,
Ҳабар кутаётганлар,
Ризқ-насиба кутаётганлар бор...
Уларни муродига етказ, Аллоҳим...
Шифо кутаётганларга шифо, хабар кутаётганларга хуш хабар,
ризқ кутаётганларга ризқини барқарор айлагин, Аллоҳим...

Аллоҳим барчамизнинг мушкулларимизни осон қил, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан туҳфа эт...

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қил...

Ота-онамиз, оиламиз, яқинларимиз ва барча мусулмон аҳлини паноҳингда асра, Аллоҳим!

Бугунги куннинг файзу барокати ҳамроҳингиз бўлсин!

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


🇺🇿24.06.2024 йил
1445 (х.й) 18-ЗУЛҲИЖЖА ойи
Ҳафтанинг ДУШАНБА куни
учун НАМОЗ тақвими

🤲🌙🧎‍♀️"Аҳлингизни намозга (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
📖ТОҲА СУРАСИ 132-оят.
🕋⏰БОМДОД - 04:30
🔊⏰АЗОН - 03:25
🕋⏰
ПЕШИН - 13:20
🕋⏰АСР - 1
8:35
🕋⏰ШОМ - 20:
35
🕋⏰ХУФТОН - 22:20

Дўстл
арга ҳам улашинг!!!
🕌https://t.me/Qizil
qum_uz href='' rel='nofollow'>


Саъдийнинг "Гулистон" асарида келтирилишича, тикандан сўрабдилар: "Жуда гўзал ифор таратяпсан, сабаби нима?" Тикан жавоб берибди: "Бир пайтлар гуллар орасида эдим-да, шунга...”

Доим яхшиларга яқин юринг.

🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂🙋‍♂

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz

Показано 20 последних публикаций.