“Техник хатолик”. Мубашшир Аҳмад ўта оғир жиноятда айбланаётгани рад этилди
“Дарё”да Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди. Ахборот манбаси — Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов қидирувдаги шахс Жиноят кодексининг 244-2-моддаси 1-қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича қидирувда эканини очиқлаганди. Масъул бугун ОАВга ахборот тарқатилишида хатолик бўлганини маълум қилди.
“Дарё”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган Ғиёсов ахборот базага киритилаётганда техник хатога йўл қўйилганини айтиб, “Учни икки деб ёзиб юборишган”, деди.
Шайхонтоҳур тумани ИИБ тергов бўлими томонидан 2023 йил 11 август куни Турсунов Алишер Аҳматовичга нисбатан Жиноят кодексининг 244-3- моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 29 август куни унга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланиши шарти билан қидирув эълон қилинган. Шахсга қидирув эълон қилингани ҳақидаги ахборот Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош марказига киритиш жараёнида Жиноят кодексининг 244-2-моддаси сифатида ёзилган бўлиб, техник хатога йўл қўйилгани аниқланган. Ҳозирда ахборот тўғриланган, дейди масъул.
Шоҳрух Ғиёсов “Дарё” журналистининг “Техник хатога йўл қўйган ходимга чора кўрилдими?”, “Хабар тарқатилганига икки кун бўлди, шу вақт оралиғида шу ахборотдан хабардорлар, дейлик, терговчи нотўғри ахборот эканини айтмадими?”, деган саволларига “Сўраб кўрамиз”, дея жавоб қайтарди.
Ёлғон ахборот тарқатиш
Мамлакатнинг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунида ёлғон ахборот тарқатишга қандай жавобгарлик борлиги маълум қилинган.
Унга кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.