“Ўғлимнинг танасида электрошокер, бўйнида тиғ излари бор эди” — Олмалиқдаги колонияда вафот этган Муҳаммадқодирнинг онаси
Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаментига қарашли Олмалиқдаги 14-сонли колониядан 21 яшар маҳкум — Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган марҳумнинг онаси Нигора Қамбарова ўғли ўз ажали билан ўлмаганини, ўлдирилганини айтмоқда.

Ўғлимнинг 14 февраль куни тонгда мазаси қочган. Қайт қилган. Кун бўйи тоби бўлмагач, шу куни жон берган. Уни суд экспертизага олиб бориб, тилиб ташлашган, жасадини музлатишганидан сўнг, 15 февраль куни менга қўнғироқ қилишиб, “жасадини олиб кетинг” дейишди. Ўша куни ўғлимнинг мазаси бўлмаган бўлса, яшириладиган гап бўлмаса, нега менга ёки отасига хабар беришмади? Нега айнан ўша куни бизни чақиришмади? Ўғлим ўлиб, жасади тилиниб, музлатилгач, хабар қилишди. Тағинам совуқ оҳангда жасадини олиб кетинг дейишлари жудаям ғалати туюлди, дейди Нигора Қамбарова.