Қашқадарёнинг амалдаги тўққизинчи ҳокими Муроджон Азимов ва собиқ иккинчи ҳокими Озод Пармонов
Озод ака вилоятнинг Темир Хидировдан кейин, 1995—1998-йилларда бошқарган иккинчи ҳокими бўлиб, Китоб туманига раҳбарлик қилган йиллари тили аччиқлиги, борини борича дангал гапириши билан Ислом Каримов назарига тушган дейишади. Афсуски, у кишининг амалдан кетиши раҳбар ва ходим ўртасига совуқчилик солувчилар сабаб чиройли бўлмаган. Буни ўзи ҳам эслаб, кейинчалик ҳолат ўнгланганини айтганди.