Репост из: Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов 1-сектордаги "қизил ҳудуд" тоифасига киритилган маҳаллаларда ўрганиш олиб борди.
Хусусан, Заркент маҳалласида бугунги кунда 3360 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 9 та кўчага Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан ичимлик суви тармоғи тортилди. Мазкур лойиҳадан ортган маблағга яна 4 та кўча асфалтланди.
А.Нажмиддинов хонадонларни кўздан кечирар экан, томорқадан унумли фойдаланиш орқали рўзғорга яхшигина даромад киритиш мумкинлигини таъкидлади. Жумладан, "Юксалиш" кўчасида яшовчи Муроджон Мукаррамов бундан 5 йил аввал томорқасининг 2 сотих қисмида иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчатларини парваришламоқда. Йилига 1 тонна лимон ҳосил олишга эришган Муроджон яна 1 сотих ерда лимон, қизилча, чеснок, райҳон кўчатлари, кўкпиёз етиштирмоқда.
А.Нажмиддинов маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, ободонлаштириш ва томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати