Репост из: Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
#Қарор_ва_ижро
"Бир қарич ер ҳам бўш турмаслиги керак..."
Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун "Радивон" маҳалласидаги бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланганлик ҳолати бўйича ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида салкам 1 гектар ер майдонида ташкил этилган 32 та иссиқхонлар бугун аянчли ҳолатга келиб қолгани кескин танқид қилди. Ўрганиш давомида улардан унумли фойдаланиш чора-тадбирлари белгиланди.
Якунда иссқихоналар эгаларига картошка, райҳон, гул кўчатлари, кўкатлар экиб, рўзғорига даромад киритиш юзасидан самарали иш ташкил этиш, иссиқхоналар атрофини тозалаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ҳудуддаги боғ ва ток эгаларидан ҳам дала четларини тозалиги, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан масъулият сўралди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати