Солиқ ходимлари учун семинар ташкил этилди
Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят солиқ бошқармасида меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосари-фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Камол Намазов ва фуқаролик ишлари бўйича судьялар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар меҳнат муносабатларини тартибга солиш, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнатга оид низоларни судгача ҳал этиш, Меҳнат кодекси билан белгилаб берилган тартиб ва тамойилларнинг тўғри юритилиши юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Сайт | Телеграм