QASHQADARYO AHLI — LIVE


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.
• Админ: @Ziyobaxsh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт.

Қашқадарё вилояти. Китоб тумани.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Тарихий воқеа: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон «Абадий дўстлик тўғрисида»ги Хўжанд декларациясини имзолади

Келишув уч мамлакатнинг давлат чегаралари туташ нуқталарига тегишли.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқдош давлатларга айланди. Хўжандда икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённома имзоланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Китоб туманининг Тахтақорача давонида меҳмонхона ва оилавий ресторан фойдаланишга топширилмоқда

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Саҳнада Гулинур рақсида турли миллат вакиллари

Шаҳрисабз шаҳрида “Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида миллатлараро тотувлик ва ҳамдўстликни мустаҳкамлашга бағишланган умумхалқ сайллари ва байрам концерти дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Концерт дастурида хонанда Гулинур ҳамда Аброр Дўстов йиғилганларга хуш кайфият улашмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт

Шаҳрисабз шаҳрида миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган маданий тадбирларда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!

Аллоҳим ҳаммамизни кейинги Рамазонга соғ-саломат етказсин!

👉 @Qashqadaryo_ahli


Нишон тумани “Оқ олтин” маҳалласига илк бор оқова сув тармоғи етиб борди

Маҳалла тўлиқ картошкачиликка мослаштирилди. 10 тонна картошка уруғлари аҳолига тарқатилди. 20 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Ички йўллар обод қилинди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарёда 31 та оилага замонавий хонадонлар совға қилинди

Президентимизнинг камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ғузор туманида кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд 31 та оилаларга хонадонлар калитлари тантанали топширилди.

Маълумот учун, хонадонларнинг 23 таси кўп қаватли ва 8 таси 2 сотихли уйлардан иборат.

👉 @Qashqadaryo_ahli


⚡️Тонировка бўйича жарима миқдори таклиф қилинди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 126-1-модда билан тўлдирилиб, рухсатномада кўрсатилган талабларни бузган ҳолда ойналарни қорайтирган ҳайдовчиларга БҲМнинг 1 баравари (375 000 сўм) миқдорида жарима белгиланиши мумкин.

Бу таклиф Ички ишлар вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида келтирилган бўлиб, тонировкага рухсатномаси бор ва йўқ ҳайдовчиларнинг бир хил жазоланиши муаммосини ҳал этишга қаратилган.

Ҳозирда лойиҳа жамоатчилик муҳокамасида бўлиб, фуқаролар ўз фикр ва таклифларини билдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тонировка қоидалари бузилгани сабаб Ўзбекистонда ЙХХ ходимлари сайёҳдан пора сўрагани ҳақида хабар берган эдик.

👉 @Qashqadaryo_ahli


⚡️ Президент электр ва газ тарифларининг оширилишини 1 майга қадар кечиктиришга топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш санасини кечиктириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига топшириқ берди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Президент ушбу қарорни аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилган.

Шу сабабли янги тарифлар аввал режалаштирилганидек 1 апрелдан эмас, балки 1 майдан кучга киради. Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 16 апрелдаги тегишли қарорга ҳам шу ўзгариш киритилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги электр ва табиий газ учун тўлов олдиндан амалга оширилган тақдирда, эски тарифлар икки ой давомида амал қилишини билдирганди.

👉 @Qashqadaryo_ahli



Показано 11 последних публикаций.