🌹Калбимдасан🌹


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


!͜͡𒈔͜͡ ҚАЛБИМДАСАН𒈔͜͡

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Момонинг ўлган чолига мактуби...(Дилдаги гаплар)
Охирги кунларда келин жудаям қўполлашди. Чойимни хам ярим пиёла беряпди...
Яхшиямки қулоқларим кар, эшитмайман нима деганини. Аммо ҳис қиламан...
Менимча мени бу уйда кўришни ҳоҳламаяпди. Ўғлингиз хам икки йўл орасида қолди...
Хатто мени хотинидан яширинча қучоқлаяпди. Кеча кечаси ухлаётганимда келиб ўпди...
Жудаям АЛАМ қилди.
Менга бошка холва олиб келмай қўйди. Тишларим
йўқку, ейётганимда чапиллаётган эканман.
Невараларим хузурсиз бўляпти экан.
Аллох шоҳид мен чапиллатиб нарса ермидим бегим?. Келин энди болаларга эртак айтиб беришимни хам таъқиқлаб қўйди.
Сиз билан гаплашаётганим учун девордаги
расмингизни хам беркитиб қўйди. Майли...
Ич чўнтагимдаги расмингизни билишмайди. Мен уни қарғамайман бегим. Нима бўлса хам ўғлимни хотини.Невараларимни онаси. 2-3-кун аввал қўшнилар келди...
Мени эшитмасин деб хонамни эшигини қулфлаб қўйди. Эшитмадим. Эшитолмадим. Лекин ҳис қилдим.
Мени қариялар уйига олиб бориб қўйишмоқчи.
Росаям алам қилди...
Ха айтгандай адаси, сиз ўғлингизга бир кўриниб қўйинг. Нима бўлса хам отасисиз. Сизни гапингизга киради.
Сўз бераман хонамдан чиқмайман умуман. Холва хам емайман майли. Болаларга хам эртак айтиб бермай қўяқолай. Нима бўлса хам мени бу уйдан айирмасинлар. Яшайолмайман.
Хатто нафас хам ололмайман....
Сизни хотираларингиздан узоқда мен қандай яшайман. Бу уйда ойнада суратингиз бор. Жавонда бармоқ изларингиз бор. Хассангиз халиям деворда осилиб турибди.
Хохлашмаябди мени бу уйда.
Бегим... Ёнизга чақиринг мени...олиб кетинг! Ёки сиз хам унутиб юбордингизми мени.

Hikoya






Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
       Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини,  бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
        Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
       Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, ситрус мевалар эсдан чиқибди.
         Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар"  Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
        Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
       - Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
       Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
    -  Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
        Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
    - Бўлди , ойим сизникидалар
      Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
      - Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл  Лайло узатган чойни оларкан.
        Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз"  баҳо олган эди ...

   Хазонрезги


Репост из: АЁЛЛАР ВА ОИЛА
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💰 UYDAN CHIQMASDAN BIZNES  BOSHLASHNI XOHLAYSIZMI?

🤩 SIZNI NL INTERNATIONAL KOMPANIYASIGA ISHGA TAKLIF QILAMAN

• PUL TIKMISIZ
• KUYIB QOLMISIZ
• MAHSULOT MAJBURIY SOTIB  OLISH YO'Q
• KO’CHAGA CHIQISH SHART EMAS
• ISHGA KIRISH TEKIN
• ISH O’RGANISH TEKIN
• USTOZIZ BO’LADI
• 100$-1000$ OYLIK

😀 ISH GRAFIGI: ERKIN!
✅ ISH O'RGATISH MUTLAQO BEPUL!
🗓 Kurs davomiyligi: 1 oy (siz daromadga chiqquningizgacha)

👩‍💻 DARSLARNI TAJRIBAGA EGA LIDERLARIMIZ O'TADI

📝 MUROJAT UCHUN: 👇👇👇

https://t.me/+0XUDE7CXnOhiZDgy
https://t.me/+0XUDE7CXnOhiZDgy
https://t.me/+0XUDE7CXnOhiZDgy




Хайрли тонг азизлар!Кун давомида сизларга омад,қувонч,бахт хамрохингиз бўлсин!....


ибрат

Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасман-ку, бироз кўтарилсам, ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади.

Айтишларича, бургутлар бўрон бўлишини олдиндан сезаркан. Бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, бургутлар бўрондан яшириниш ўрнига, бўрон бошланишидан олдин қанотларини кенг ёзиб, кучли шамолни хавода қарши олар экан. Бўрон кучайган сари кучли шамол уларни янада юқорига кўтариб юборавераркан. Шундай қилиб, кучли бўрон бургутларнинг қанотлари остидан ўтиб кетар экан.

Инсон ҳаётида ҳам турли қийинчиликлар юзага келса, бургут сингари ундан усталик билан фойдаланиш лозим.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соғинганлар борми...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Бир киши уйланди ва бора-бора аёлига унчалик эътибор бермай, баъзан бор-йўқлиги ҳам билинмай қолибди. Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истаб, эри ишга кетаётганидан йўл-йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. Вақт ўтаверса ҳам дискдан садо чиқавермагач аёлига қўнғорироқ қилди.
— Эй хотин, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ, шекилли!? — деди.
— Озроқ кутинг, бошлайди! — деди аёл.
Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл:
— Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг-чи? — деди. Қўйди яна шу аҳвол...
— Сен менга ишламайдиган диск бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди.
— Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, — деди.
Эри айтганини қилди. Жим... У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан:
— Нима, мени мазах қиляпсанми? — деди.
— Диск аслида бўш эди. Қадрли эргинам, азизим! Сиз бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз, мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичингиз бўшлигига сабр қилиб келяпман-ку?




ЎЗИМНИНГ ЖИГАРЛАРИМ

Мингларга  кириб  юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё  тургунча  туринг,
Ўзимнинг  жигарларим.

Сизсиз  бу ҳолим ёмон,
Онадан туғишганларим,
Бахтимга бўлинг омон,
Ўзимнинг  жигарларим.

Бировдан ҳеч кам бўлманг,
Бирга ўйнаб ўсганларим,
Гулланг, доим ҳеч сўлманг,
Ўзимнинг жигарларим.


Муаллифига рахмат


Катта опаси борлар, дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида тураркан.

Опа бу иккинчи она. Гарчи қаттиққўллик қилса ҳам сизга доим ғамхўр бўлади. Сизни яхши бўлсин деб койиб беради.

Опалар баъзан ота-оналар бермаган илм ва меҳрни берадилар. Опа - бу дўст, мураббий ва укасини қўлловчи инсон.






АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!!!

МУБОРАК ЯНГИ ТОНГ ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
ҚАЛБИНГИЗ ИЙМОНГА,
ЮЗИНГИЗ НУРГА
УЙИНГИЗ ҚУВОНЧГА
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ
АМАЛЛАРГА ТЎЛА БЎЛСИН


ТОНГГИ САЛОМЛАР


Юравермайла ишни деб
Узоқлашиб кетдик биз
Қариндошлар тўпланиб
Қачон бу йиғиламиз.

Кам тугамас ҳеч қачон
Қачондир биз ҳам ўламиз
Ўлишимиз билсак ҳам биз
Қачон бу йиғиламиз.

Пул мухим эмас жигарим
Ҳамма жигарлар борамиз
Қариндошлар тўпланиб
Қачон бу йиғиламиз.

Қўйинг энди ташвишни
Биз ҳам бир йиғилайлик
Жигарчиликни узмасдан
Қачон бу йиғиламиз.


✍Нафиса Алижанова


Дедимки: "Кўзим".
Деди: "Йўлига тик ҳар он".
Дедим: "Жигарим".
Деди: "Мудом айла қон".
Дедимки: "Дилим".
Деди: "Дилингда не бор?"
Дедимки: "Ғаминг".
Деди у: "Асра пинҳон".

✍️Мавлоно Румий

Показано 20 последних публикаций.