#премьера
Қорни соғиниб...
Мен соғинмадим, йўқ, баҳор фаслини,
Қишнинг қалин қорин соғинди кўзлар.
Айтайми юракнинг бори, аслини?
Қорсиз баҳор гули гўзалмас, дўстлар.
Интиқман, тупроғи шўрлаган замин
Мен каби соғинди қиш зийнатини.
Истар қорнинг тафтин, қировнинг таъмин,
Музлардан қидирар ўз қийматини.
Бир зумга бурканиб қор кўрпасига,
Кунларни тунларга боғлайди тупроқ.
Хизматни топшириб қиш эркасига,
Мириқиб ухлашни хоҳлайди тупроқ.
Бағрини тозалаб шўрлар заҳмидан,
Музларга юзини ювади эриб.
Сўнгра, тўлиб тошиб ишқу меҳридан,
Баҳорни қаршилар оролар бериб.
Мен каби соғинди қорни замин ҳам,
Чунки, пардозига қишнинг музи кам...
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️
Қорни соғиниб...
Мен соғинмадим, йўқ, баҳор фаслини,
Қишнинг қалин қорин соғинди кўзлар.
Айтайми юракнинг бори, аслини?
Қорсиз баҳор гули гўзалмас, дўстлар.
Интиқман, тупроғи шўрлаган замин
Мен каби соғинди қиш зийнатини.
Истар қорнинг тафтин, қировнинг таъмин,
Музлардан қидирар ўз қийматини.
Бир зумга бурканиб қор кўрпасига,
Кунларни тунларга боғлайди тупроқ.
Хизматни топшириб қиш эркасига,
Мириқиб ухлашни хоҳлайди тупроқ.
Бағрини тозалаб шўрлар заҳмидан,
Музларга юзини ювади эриб.
Сўнгра, тўлиб тошиб ишқу меҳридан,
Баҳорни қаршилар оролар бериб.
Мен каби соғинди қорни замин ҳам,
Чунки, пардозига қишнинг музи кам...
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️