Хотинига атаб шеър ёзар шоир:
“Сен менинг чироғим, юлдузим, шуълам.
Сен ёнимда бўлсанг, ҳаёт шириндир,
Йўқ бўлсанг, дилимга тўлар аччиқ ғам”.
Мана, остонада бўлади ҳозир
Шеърда мадҳ этилган юлдуз – парирўй.
“Эҳ, яна сенмисан, – қичқирар шоир, –
Худо ҳаққи, бирпас ишлагани қўй!”
Ориф Толиб
таржимаси
“Сен менинг чироғим, юлдузим, шуълам.
Сен ёнимда бўлсанг, ҳаёт шириндир,
Йўқ бўлсанг, дилимга тўлар аччиқ ғам”.
Мана, остонада бўлади ҳозир
Шеърда мадҳ этилган юлдуз – парирўй.
“Эҳ, яна сенмисан, – қичқирар шоир, –
Худо ҳаққи, бирпас ишлагани қўй!”
Ориф Толиб
таржимаси