Дилором Адилова


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


•Руҳий хотиржамликка эришиш
•Ниятнинг кучи
•Орзу истакларни қандай амалга ошириш
•Ўзини қадирлаш ва ўзига ишонч хисини
ошириш
•Фарзанд тарбияси
Масалалари бўйича
Мурожат учун:@PsixologDilorom

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


#Жавоблар

❤️ Қизил.
Сиз ўта қайсар одамсиз. Олдингизга бирор мақсад қўйсангиз, сизни ҳеч ким тўхтата олмайди.  Одамлар билан муносабатларда сиз уларга жаҳл билан босим ўтказиб, ҳаддан ошасиз. Баъзиларга нисбатан жудаям хушмуомаласиз.  Дўстларингиз сизнинг тўғрисўзлигингиз ва ҳақиқатни тик айта олганингиз учун ҳам ҳурмат қилишади .

💙 Мовий.
Сиз олижаноб ва мулойим инсонсиз, романтик ва хаёлпараст деса ҳам бўлади. Сиз орзулар билан яшайсиз. Экстримал вазиятлар сизни қўрқитади. Яқинларингизнинг тинчлиги, тотувлиги ва уларга бўлган  меҳрингиз - орзуларингизнинг бир қисми.  Атрофингизда бўлаётган муаммоларга эътиборсиз муносабатдасиз. Тўғриям қиласиз! Ақлли инсонлар атрофдагиларнинг муаммоларини ўзига юқтириб ўтирмайди. 

🤎 Жигарранг.
Сиз жиддий ва меҳнаткаш инсонсиз. Сиз белгиланган қоидаларга амал қилишни ёқтирасиз, тартибни бузишни ёқтирмаслигингиз, масъулиятни ҳар доим зиммангизга олаверишингиз - ўта одобли ва тартибли эканлигингизни кўрсатади. Эҳтимол,сизда мослашувчанлик етишмасдир. Жудаям кўп фантазияларга берилманг, айниқса ҳамма одамларгаям ишониб қолманг. Фикр юритинг, фикр!

💚 Яшил.
Сиз ижодкор инсонсиз.  Ғаройиб нарсалар, ақл бовар қилмас ҳодисалар сизнинг диққатингизни тортади. Атрофингиздаги одамлар сизнинг зукколигингизга, қизиқишингиз, фикрларингизнинг кенглигига ва дидингизга ҳайрон қолишади. Айниқса, вазиятдан ўтаям чиройли ечим билан чиқа олишингиз таҳсинга лойиқдир. Худди шундай давом этинг!

🤍Кулранг.
Ҳамманинг яхшилиги ва поклигига ишониш - бу сизнинг ўзига хос хусусиятларингиз. Албатта, бу ўзингизга бўлган ишончдан далолат беради. Сизнинг камгаплигингиз ҳам яна бир яхши хусусиятингиздир. Ишонч ва камгаплик. Жудаям чиройли ҳолат. Сизга ҳавас қилишади.

🖤Қора.
Вазминлик ва хотиржамлик сизнинг совуққон ақлингиздан далолат беради. Шунча кучни қаердан олгансиз? Албатта, сизни кучли қилган ҳаёт зарбаларидир.  Ўзингизни жуда ҳурмат қиласиз. Ўзингизни кимлигингизни ҳатто ўзингиз ҳам тушуна олмайсиз. Сиз жуда катта куч соҳиби ёки соҳибасисиз. Қўрқув ҳисси сизга бегона


Аёлнинг тўққиз нафси бир ақли, эркакнинг тўққиз ақли бир нафси бордир. Аёл бир ақли ила тўққиз нафсига сохиб чиқа оларкан. Аммо эркак тўққиз ақли ила бир нафсига сохиб чиқа олмас!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
✨✨✨✨
@PsixologDilorom


Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради:

— Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар?

— Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан.

Гап молда эмас, муомалада.

Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир.

Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт.


#Психологик_тест

"Кўприк"

👣 Ушбу расмда бир-бировлари томонга ўта олмаётган болалар тасвирланган.
Сув устида кўприк расмини чизинг ва болаларга ёрдам беринг.
❔Кўприк қайси рангда бўлишини истайсиз?

🫥Қизил
🫥Мовий
🫥Жигарранг
🫥Яшил
🫥Кулранг
🫥Қора


​​Муаммолардан чиқиш йўли!

Атрофдаги хал қилолмайдиган вазиятларингиздан, фақат онгингизни кенгайтириб, унга назарни ўзгартириб, англаб ўтаолсиз.

Муаммоларга бошқача назар билан қарашни ўрганинг. Сизга келаётган вазият аслида бошқача. Сиз фақат муаммо онгида қарайсиз бу вазиятларга.

Хаётингиздаги хал қилолмаётган вазиятларингизга қаранг ва савол беринг:
Мен бу вазиятда нимани англашим керак?
Жавоблар келишни бошлайди, энг тўгри жавобни хис қилиб англаганингизда уша вазият ўз-ўзидан хал бўлишни бошлайди.

Хаммани бир кўз билан, тенг кўринг. Бу яхши-ёмон, бу паст-баландга бўлманг. Аслида биз бир бутунмиз, битта нурга айланиш учун келганмиз.

Ўша бизни тилимизда муаммоли вазиятлар аслида бизни ўстириш учун келади. Токи биз уни англамас эканмиз, у такрор такрор хаётимизда қайтарилади.

Муаммо аслида йўқ. Муаммо деб инсонлар сароб яратишади. Бизга нега муаммоли вазиятлар келади? Хар бир вазият бизни уйғотиш учун келади.

✨✨✨✨
@PsixologDilorom


💥 Бугун, 2-май  Ака-ука ва опа-сингиллар куни экан

Суянчиғим АКАМ,
Ишонганим УКАМ,
Онамдек оқ-кўнгил ОПАМ-СИНГЛИМ

Борингизга шукур, доим соғ омон бўлинглар жигарларим

ЖИГАРЛАРДАН ҲАБАР ОЛИШНИ УНУТМАНГ.
✨✨✨✨
@PsixologDilorom


#Табассум

Ўғри ҳаётинг ва ҳамёнинг ўртасида ихтиёр беради.
Хотин эса икковини ҳам талаб қилади.
😂😂😂😂

💎Марк Твен.

Марк Твен ҳам куйганлардан шекилли?
😂


#ЭСЛАТМА
Жума куни 3 та бепул консультация ўтказаман биринчилардан бўлиб ёзилинг.
✨✨✨
@BSMuxlis
@PsixologDilorom


ОНЛАЙН КОНСУЛТАЦИЯ

⁉️Ўзингиздаги ечилмаётган вазиятлар бўйича консультация олишингиз мумкин.
🥶Стресс
🤢  Депрессия
😢  Оилавий муаммолар
🙄  Фарзанд тарбияси билан боғлиқ муаммолар
🤬  Келажакка мақсад қўя олмаслик
💵  Пулларга очилиш ва қарздан чиқиш
💳 Қарз энергиясидан чиқиш
💡 Қалб касбини топа олмаслик
ВА ЯНА КЎПЛАБ МУАММОЛАРИНГИЗНИ ХАЛ ҚИЛАСИЗ
💸Ўзингиз учун инвестиция қилмас экансиз унда ҳаракат қиляпман дейишингиз тўғри эмас.
Шахсий консультация нима?
❤️ Индивидуал тарзда Сиз ва Мутахассис (Психолог) ўртасида ҳаётингизда юз бериши мумкин бўлган барча турдаги сизни қийнаётган вазиятларингизга энг йўқори онг билан ечим топишингизга ёрдам берадиган самарали жараён!
❤️ Бугунги кунда исталган турдаги вилоят, шаҳар ва давлатдан туриб онлине Консультация олиш имконятингиз бор.
😍 ШАХСАН АДИЛОВА ДИЛОРОМДАН КАНСУЛТАЦИЯ
❕✍✍✍

Мурожат учун:
@BSMuxlis
@PsixologDilorom


👏 Кучли инсонларнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари

• Унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.

• Назоратни ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.

• Ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.

• Бирдек бахтли ҳолатда қолади. Улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.

•Таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш харакатни пухта ўйлаб олишади.

• Бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Улар кечаги кун билан яшамайди.

Қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайдилар.
✨✨✨✨
@PsixologDilorom


#Психотест

Расмдан мушукни излаб кўринг!

40 сонияда уддаласангиз, эътибор ва диққатингизни жамлай оладиган камсонли инсонлардансиз

✨✨✨✨
@PsixologDilorom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Икки йўл

Бизда ҳар доим икки йўл бўлади
Қайси йўлни танлаш, қайси йўлдан юриш бу бизнинг танловимиз

Танлов қилишда адашманг Азизим, ушбу видеони албатта кўришни маслаҳат бераман

Ишонаман, Сиз қувонч, севги, бахт йўлини танлайсиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чойнинг таркиби доимо бир хил бўлиши мумкин,  лекин ким билан ичилишига қараб доим ўзгариб боради.

☕️Сизга чой!
Само мусаффолиги солинган, қувноқ кайфият билан тўлдирилган, табассум билан дамланган, хотиржамлик билан тиндирилган, иссиқ тафт билан сийланган бахт  чойидан бир татиб кўрингчи?!

☀️Хайрли тонг, ажойиб куннинг ажойиб инсонлари!
Бугун бахтли бўлинг...

✨✨✨✨
@PsixologDilorom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТУН.


Бу сурат 1946 йилда олинган. Бу йигит Кен Шимизу. У 35 ёшда. 

Унинг 2 нафар фарзанди бор. Шимизу ҳеч қачон югурмайди. Бирор спорт билан ҳам шуғулланмайди. Кеч ухлайди. Ўзи хоҳлаган нарсани ейди. Ҳатто, сув ўрнига пиво ичади. Ҳар куни кечаси турли хил таомлар ейди...

Шимизу бундай танага эга бўлиш учун нима қилди?

Унинг ҳеч қандай сири йўқ….
Шимизу - бу суратнинг пастки чап бурчагида ўтирган одам.

Ўртада турган одамга келсак...  У ҳақда бизда маълумот йўқ
✨✨✨✨
@PsixologDilorom


#Психологик_факт

9 ойдан ортиқ ишлатилмаган нарсалар - бизни энергиянгиямизни сўришни бошлайди.

Атрофимизда фақат қувонч олиб келадиган ва энергияга тўйинтирадиган нарсалар билан ўраб олайлик. Уйда фақат қувонтирадиган нарсаларни қолдириб, қолганини бериб юбориш керак.

Эски кийимлар, эски нарсалар, синиқ нарсалар, эски дорилар, киймайдиган кийимларингизни ҳаммасини тарқатиб юборинг.

👍Янги нарсаларга очилиб, эскилардан халос бўласиз.
✨✨✨✨
@PsixologDilorom


ҲАР ИШДА БИР ҲИКМАТ БОР

Тўлиб ичга дардларинг,
Дунё бўлса сенга тор.
Синдирмагин сабрингни,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Кулиб хандон отсанг ҳам,
Хаста бўлиб ётсанг ҳам,
Алам захрин тотсанг ҳам,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Сўниб орзу тилагинг,
Келмай қолса яшагинг,
Теккизмагин курагинг,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Ишларинг кетиб ортга,
Дўстлар айланса ёдга,
Берилмагин фарёдга,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Йиғласанг кулиб тургин,
Тўхтамай юриб тургин,
Сабр қил кутиб тургин,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор
✨✨✨✨
@PsixologDilorom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ман хозирда Тош.Иқтисодият ва техналогиялар Унверситети психология Факултетида ўқийман

Показано 20 последних публикаций.