«ПсихоБЛОГ»


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Садриддин Шамс блоги
Психологияга оид нимаики билсам, ўргансам ёзаман
Мурожаат учун
@alteregobro

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Талабаларимга "Диққат етишмовчилиги синдроми" мавзусида мустақил таълим учун видеоролик тайёрлаб келиш топшириғини бергандим. Кутганимдан ҳам аъло даражада тайёрлаб келишибди.

Видеороликда ТМС институти талабалари

@psixobloguz


Мифологияларга, фолбинларга, сеҳр-жоду каби сафсаталарга ишониш қанчалик зарарли эканлигига яққол мисол. Беайб инсон азобли ўлим топди шуни деб.


Мақолларда психология борлигини билармидингиз? Мақоллар узоқ тарих давомидаги кузатувлар натижасида шаклланган халқ билимдонлигидир. Бугун биттасини таҳлил қиламиз:

«Яхши қовунни ит ейди»

Бизни халқда мана шундай мақол бор. Бунинг маъноси шуки, яхши қиз ёмон йигитга турмушга чиққанда айтилади. Баъзи яхши қизларнинг ёмон йигитларни ёқтириб қолишининг бир нечта сабаблари мавжуд бўлиши мумкин. Уларни кўриб чиқамиз:

1. Стереотиплар ўзгариши: Баъзи қизлар "яхши йигитлар" билан анъанавий ва зерикарли муносабатлардан чарчаши, шунинг учун улар янада сирли ҳамда қизиқарли одамлар ўзига жалб қилиши сабаб бундай бўлиши мумкин.

2. Саргузашт ҳисси: Баъзи қизлар учун "ёмон болалар" уларнинг ҳаётига ҳаяжон, адреналин қўшиши мумкин бўлган қийинчилик ёки саргузаштни англатади.

3. Ўз-ўзини паст баҳолаш: Баъзи қизлар ўзини паст баҳолаши мумкин. Шу сабаб ўзларини яхши муносабатларга лойиқ эмас деб ҳисоблайдилар. Бу эса уларни ўзи ҳақидаги ишончини тасдиқлайдиган партнерни жалб қилишга олиб келади.

4. Одат: Олдинги салбий тажрибадан олинган травма натижаси ўлароқ баъзи қизлар онгида бундай муносабатлар ягона вариант сифатида шаклланиб қолган бўлиши мумкин.

P.S. Аслида бу саволни илмий жиҳатдан ўрганиш жуда мураккаб. Бу борада аниқ илмий хулосалар йўқ. Бу шунчаки кузатувлар.

P.S. Талабалар билан дарсда шу мавзуда баҳс бўлувди. Шу баҳс пост ёзилишига сабабчи бўлди:)

@psixobloguz


Савол: Ижтимоий-гуманитар фанлар қанчалик муҳим? Уларни ривожлантириш нега керак?

Жавоб: Ижтимоий гуманитар фанларни ривожлантириш жуда муҳимдир, чунки улар бизга ўзимизни, жамиятни ва бутун дунёни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бу фанлар критик фикрлашни шакллантиришга ёрдам беришади, маданият, санъат, тарих ва маданиятлараро тушунчаларни ривожлантиришга хизмат қилади. Уларнинг жамият сиёсатини шакллантиришда, муносабатларни ҳал қилишда ва адолатли жамият яратишда муҳим рол ўйнашади.

@psixobloguz


Бундан уч ойча олдин шарлатан, соққафуруш, эзотерик психологлар фаолиятини тартибга солиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтган экан.

Кимларга юборишни биласизлар а?

Манбаа
https://parliament.gov.uz/news/soxta-psixologlar-faoliyatini-tartibga-solish-zarurati

@psixobloguz


Узоқ йиллардан бери Ўзбекистонда туғилишлар сони ошиб бораятган эди. Мана шу йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра туғилишлар сони камайиб, ўлим ҳолати кўпайишни бошлабди. Туғилишнинг камайиб бориши одатда ривожланган мамлакатларда кузатилаётган феномен эди. Энди эса бу ҳолат кам тараққий этган мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. 20 асргача табиий ресурслар учун кураш кетган бўлса, энди инсонлар учун кураш бошланиб кетса-я. Ёшларга энг сифатли таълим, иш шароитлари яратиб берган мамлакатлар бу пойгада ғолиб чиқади. Қайсидир маънода буни ҳукумат сигнал ўлароқ қабул қилар.

@psixobloguz




Мусиқалар ташлаб боришга алоҳида канал очайми ёки шу ерга ташлаб борайми?
Опрос
  •   Алоҳида очинг
  •   Шу ер маъқул
389 голосов






Стресснинг эволюцияга таъсири

Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак. Биламизки, инсоннинг илмий атамаси Homo sapiens'дир. Homo sapiens'ларнинг 100 минг йиллик эволюцияси натижасида стрессларга чидамлиликни ўзида шакллантира олгани учун ҳам ер юзида энг кўп тарқалган биологик тур ҳисобланади. Ҳали ҳеч қайси биологик тур бу каби стрессга чидамли эмас.

Sapiens'лар билан бир даврда яшаган Homo уруғига мансуб Neandertal'лар эса Sapiens'лар каби стрессга чидамлиликни яъни биргаликда яшашдаги келиб чиқувчи стрессга бардошлиликни шакллантира олмаган.

Шу учун ҳам улар катта катта гуруҳларга бирлаша олмаган. Чунки у бундай гуруҳда сиқилиб ўларди. Шу сабаб доим кичик гуруҳларни маъқул кўрган. Ўз навбатида катта гуруҳларга бирлаша олмагач, Sapiens'лар билан бўлган тўқнашувларда мағлубиятга учрашган.

Бугунги кунда Ғарбда стресс психологияси яхши ўрганилгани учун ҳам улар ижтимоий муассасаларни, таълимни шунга мувофиқ ташкил этишади. Ва албатта яхши натижаларга олиб келаяпти.

Агар биз ҳам юртимизда психологияни юксак даражада ривожлантирганимизда эди... Ҳа майли, гапирганимиз билан фойдаси бўлармиди. Зато бизда Бунёдкор стадиони бор...

@psixobloguz


Стресс менежмент

Баъзи бир инсонлар стрессли вазиятларга жуда чидамли бўлишади. Баъзилар эса стрессни бошқара олишмайди. Шундайлардан биттаси мен эдим. Икки марта ўқишдан йиқилганман. Бу жуда оғир зарба бўлган. Чунки ўқишга кириш ёки кирмаслик ҳаётимизни белгилаб берадигандек эди гўёки. Етмаганига қўни-қўшни, қариндош уруғ, яқинларингни кўзига қарашни айтмайсизми?! Уларнинг ҳар бир нигоҳи мени Ватан фильмидаги "Отиб таша" гапини эслашимга сабаб бўларди

Ўша пайтларда ҳозиргидек зўр имкониятлар йўқ эди. Сиртқи-пиртқи, супер-мупер контракт йўқ. Хусусий олийгохлар йўқ. Минглаб ёшларнинг тақдири 1 август куни хал бўларди қоларди. Таслим бўлганлар Россия сурарди. Хитрлик йўллар билан ҳам "талаба" бўлганлар кўп эди. Яна бир тоифа таслим бўлмай ўз устида бир йил ишлаб, омадини синаб кўрар эди. Лекин бу осон эмас эди. Бу учун ўнлаб китобларни бир йил давомида қайта-қайта ўқиш, тонг ёришмасидан туриш дегани эди бу. Эсимда бор туриб илк қиладиган ишим Худога илтижо қилиш билан бошланарди: эй Худо, ўқишга кириб кетай, яқинларим юзини ёруғ қилай.

Хуллас стрессли даврлар эди. 1 август эса ултра-про-макс стресс куни эди. Бутун республика стрессга тушарди ўзиям.

Нега икки марта ўқишга кира олмаганлигимни бугун таҳлил қилсам, ҳамма гап стрессни бошқариш илмим йўқлигида экан. Чунки билимим яхши эди. Лекин имтихон бошланди дегунча ҳамма нарса эсимдан чиқарди. 1 август куни қандай қалтираганларим ҳалиям эсимда. Негаки ижтимоий босим кучли эди-да. Агар менда стресс менежмент илми бўлганида биринчи йилиёқ ўқишга кириб кетган бўлардим.

Бахтли бўлишни истасангиз, стресс менежмент илмини ўрганинглар. Оилада ҳам карьерада ҳам асқатади. Бугунги кунда ўз стрессини назоратда ушлаб тура оладиган, эмоционал барқарор инсонлар омадга тез эришишади.

@psixobloguz




Талабалар орасида фолбинларга, ноилмий таълимотларга ишонувчилар кўпайгандан кўпаймоқда. Шундай талаба эртага давлат бошқарувига келиб қолса нима бўлади? Қарор қабул қилишда фолбинларга суяниб иш кўрса тамомда.

Адашмасам, Жанубий Кореянинг собиқ аёл президенти Пак Кин Хе ҳам бир мутахассислар қолиб ўзининг шарлатан (ё астролог ё эзотерик эди) дугонасига қулоқ солган. Кейин коррупцияда айбланиб қамалиб кетди шу аёл президент.

Энг алам қиладигани нима? Одамларга шарлатанларни тушунтираман деб ўзим ёмонотлиқ бўлиб қолаяпман. Негативчи, ичи қора дейишадимией. Жилагим келади шунақа пайтда🥲

@psixobloguz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир неча ҳафта олдин феминизм, бокиралик юки деган гаплар роса айланди. Муҳокамалар бўлиб кетди. Тарихчи братнинг гўрига асарият XY хромасомалилар ғишт қалашди, баъзи XX хромасомалилар эса ҳурсанд бўлишди.

Бу ҳақида мени фикримни сўраяпсизми? Мен нима дея олардим?! Мана Ҳожибой Тожибоев икки оғизда ҳаммасини тушунтириб қўйганлар-ку.

Лекин мен буни тушунишимга йиллар кетган😂

@psixobloguz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўз даврида яхшигина қўллаб-қувватланганимда мендан ҳам ажойиб санъаткор чиққан бўлармиди?!))

Мана сизларга пианода янги ўрганган куйим. Қайси қўшиқ? Топингларчи.


Қўшиқларимиз психологияси

Қўшиқларимизга эътибор қилганмисиз ҳеч? Деярли бир хил:

– айрилиқ;
– хиёнат;
– рад этилиш;
– камбағал деб қиз бермаслик

каби мавзулар атрофида айлангани айланган. Мавзулар ўтмишга қаратилган: Сиқилиш, азобланиш, депрессия.

Агар психологик таҳлил қилинса буни бемалол инфантиллик дейиш мумкин яъни ҳиссий етилмаганлик.

Ё майли айтилмасин эмас айтилсин. Адабиётда шундай санъат тури ҳам мавжуд. Лекин ҳар 10 та қўшиқни 7-8 таси шу мавзулар. Қайсидир маънода халқимиз руҳиятидан даракмикин деб ўйлаб қоламан.

(Фикримни тиргаклаш учун бирор бир тадқиқот келтира олмайман. Чунки бундай тадқиқотни ўзи йўқ. Кузатувларим бу)


Инфантил шоир шеър ёзади, инфантил бастакор қўшиқ басталайди, инфантил ҳофиз куйлайди.

Миндей бир кишига мотивация, шижоат берадиган қўшиқларимиз йўқ деярли. (Плагиат бўлсада, "Дунё сени тоғангмас" зўр чиққанди). Масалан, экология масаласи борган сари жиддийлашяпти. Табиатни асрашга қаратилган қўшиқларимиз борми? Майкл Жексоннинг "Earth Song" қўшиғичалик қўшиқ ярата олмаймизми? Бу саволга жавоб йўқ менда. Сизда борми?

(Қайсидир маънода санъатдаги бу ҳолат иқтисодий-ижтимоий омиллар сабабли бўлиши ҳам мумкин)


@psixobloguz


Ҳақиқий соҳа мутахассислари ўзларини кўп ҳам реклама қилаверишмайди. Чунки бунга уларнинг вақти ҳам бўлмайди. Улар ўз тажрибасини орттириш, ривожланиш билан банд бўлишади. Шундай инсонлардан биттаси профессор Зарифбой Ибодуллаев. Зарифбой Ибодуллаев Ўзбекистонда психология ривожи учун чин маънода ҳисса қўша олган инсон деб биламан.

Илм-фанни тушуниш уёқда турсин исмини тўғри ёзишни билмайдиган PhD лар пачкалаб чиқарилаётган бир пайтда Зарифбой Ибодуллаев каби фан фидойилари борлиги озгина кўнглимга таскин беради.

Ушбу видеода автоҳалокатга учраб юра олмай қолган йигитни психомотор усулини қўллаб, оёққа турғазишгани ҳақида.

https://www.youtube.com/watch?v=BiwtYXCa2ug

@psixobloguz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Альтернатив математика

Ушбу фильмда ҳаддан ортиқ ақлдан устун бўлган ностандарт қарашларга толерантли(тоқатли) бўлиш қанчалик абсурд эканлигини кўришимиз мумкин.

@psixobloguz

Показано 20 последних публикаций.