Орамиздаги қаҳрамонлар...
Кузнинг ҳали илиқ оқшомларидан бирида Алишер Навоий номидаги кино саройида “Матонат” ҳужжатли фильмининг тақдимотига таклиф қилишди. Фильм бош қаҳрамони 2 йил олдин фожиали тасодиф туфайли 2 оёғидан ажралган Деновлик Дилором Юлдашева эди. У премьера сўнгида ногиронлик аравачасида залга чиққанида йиғламаган одам қолмади... Ногиронлигига қарамай, ўз уйида тикув цехи очиб, қишлоғидаги 40 наафар аёлни ҳам иш билан таъминлашга куч, шижоат топа олган бундай аёлнинг дунёнинг энг руҳлантирувчи 100 аёли рўйхатига кириши бежизга эмас.
Бугун Дилором Йўлдошеванинг матонати ва ишбилармонлик фазилатлари юксак эътироф этилиб, "Мардлик" ордени билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: Дилором Юлдошева 2023 йилда Аёллар дафтарига киритилган ва унга Халқ банки Денов БХМ томонидан тикув дастгоҳлари олиш учун имтиёзли кредит ажратилиб, фаолиятини йўлга қўйган эди