ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДАГИ "СЕВГАН" ҲАМДА "ШЕРОБОД" МАҲАЛЛАЛАРИДА КЕКСАЛАР ЎРТАСИДА ШАХМАТ-ШАШКА БЎЙИЧА “АҚЛ ЧАРХИ” ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ.
Катта ҳаёт тажрибасига эга ёши улуғ нуронийларни эъзозлаш, қадр-қимматини жойига қўйиш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ушбу қадрият Янгиариқ туманида бугун янада сайқалланмоқда.
Бу борада белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида туманнинг “Севган” ҳамда "Шеробод" маҳаллаларида кексалар ўртасида шахмат-шашка бўйича «Ақл чархи» турнири ўтказилди. Унда иштирокчилар иккита гуруҳга бўлинган ҳолда спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича ўзаро беллашдилар.
Шунингдек, ёшлар ва нуронийлар ўртасида стол тенниси мусобақалари ҳам қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Беллашувларда фахрли биринчи ўринни эгаллаган нуронийлар ва ёшлар ташкилотчиларнинг эсталик совғаларига эга бўлдилар.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати