Эртага мактаб...
Янги ўқув йилининг бошланиши. Аслида, ўқитувчилар, ўқувчилар талабалар учун ҳаётдаги янги босқичнинг бошланиши деса ҳам тўғри бўлади. Кимдир яна бир йилга улғайди, кимдир бир йилга кексайди... Бу ҳаётга қандай қарашингизга боғлиқ
Эртадан бошлаб илм масканлари яна ғала-ғовурга тўлади. Ота-оналар ҳам бироз бўлсада дам олади. Устозлар аллақачон фарзандидек бўлиб қолган ўқувчиларини қучоқ очиб,(балки ишонмассиз) бироз соғиниб кутиб оладилар.
Кузнинг салқин тонгларида минг бир ўй билан ишга отланаётган, қалби кийган либосларидек оппоқ ҳамкасбларим. Янги ўқув йили муборак бўлсин. Бугун сизни табриклашга ҳақлиман. Сабаби тан-жонингиз соғ, оилангиз тинч, муҳими уйингизга бироз бўлсада даромад келтирасиз. Илм-урфон тарқатасиз. Келажак бунёдкорига айланасиз.
Майли, сизни ҳеч ким эътироф этмасин, майли мукофотларга илинманг, аммо сидқидилдан ишланг, сизни худо ёрлақасин, ўзи мукофотласин.
Фарзандларингиз камолида шу беминнат хизматингиз акс этсин.
Қаршимизда турган яна бир ўқув йили, омадли, баракали келсин.
Ҳамиша шогирдлар ардоғида бўлинг. Унутманг, сиз миллат болаларини тарбиялаб, илм беряпсиз, биз учун арзимасдек туюлган ҳатти-ҳаракатимиз, айтган сўзларимиз кимнингдир ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин, ёки кимнингдир кўнглини синдириб қўйиши мумкин.
Аллоҳим барчамизга билим,сабр, куч-қувват, саломатлик, ширин лутф берсин.
Янги ўқув йилингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
➖ Манба