Ғалладан 100 центнер ҳосил олиш кўзланган
Наманган туманидаги “Тошбулоқ техт” кластери нафақат пахтачилик, балки ғаллачиликда ҳам юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Жорий мавсумда 700 гектар майдонда ғалла парваришлаётган кластер гектаридан 100 центнердан ошириб дон олишни кўзлаган.
Кластер раҳбарининг айтишича, айни қиш чилласида ғаллани ўғитлаш, ортидан чилла суви бериш каби муҳим агротехника тадбирлари амалга оширилмоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, бугун берилган минерал ўғитлар экинга узоқ муддат таъсир қилади. Айниқса, буғдой майсаларини ўстиради, ниҳолни бақувват қилади. Шу боис гектарига 200-250 килограммдан ўғит солиниб, ортидан зудлик билан суғориш чора-тадбирлари кўриляпти.
Шунингдек, экин майдонлари четига 2700 туп тут, 1200 туп бодом ҳамда 2000 туп терак кўчатлари ўтқазилмоқда.
🔗Манба: Klaster.uz
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram