Репост из: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
ЭКИНЛАР УЧУН ЁРУҒЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Ёруғлик ўсимликлар ҳаётида муҳим омил бўлиб, фотосинтез жараёни орқали уларнинг ўсиши ва ривожланишига хизмат қилади. Ёруғлик етарсиз бўлганда, ўсимликнинг ўсиши сустлашади, ҳосилдорлик камаяди, маҳсулот сифати тушиб кетади.
☀️Ёруғлик даражаси ва ўлчов бирлиги
☀️Люкс (lx) ёруғликнинг интенсивлигини ўлчаш бирлиги бўлиб, 1 квадрат метр майдонга тушаётган 1 люмен нурга тенгдир. Ёруғлик даражаси люксметр асбоби ёрдамида аниқланади.
🌿Сабзавот экинлари учун ёруғлик талаблари
🍅 Томатлар (Помидор)
☀️Ёруғлик сезгирлиги: Помидорлар ёруғлик кескин ўзгаришига сезгир. Кам ёруғликда барглари рангсизлашади, палаги чўзилади ва мева ҳосил бўлмайди.
☀️Оптимал ёруғлик даражаси: 20000 лк. Минимал талаб — 4000-6000 лк.
🥒 Бодринг
☀️Қисқа кун ўсимлиги: Бодринг учун кун давомидаги ёритилиш муддати 10-12 соат бўлса, ривожланиш тезлашади. Кун узунлиги 16 соатгача чўзилганда ҳосилдорлик камаяди.
☀️Оптимал ёруғлик даражаси: 15000-20000 лк. Минимал талаб — 10000-12000 лк.
☀️Сунъий ёритиш: Ёруғлик етарсиз шароитларда люминесцент ва натрий лампалар қўлланади, қуввати 400 Вт/м² бўлиши тавсия этилади. Бу ҳосилдорликни 20-25% га оширади.
☀️Ёруғлик ва фотосинтез
Фотосинтез учун ёруғлик муҳим: углерод диоксид ва сувни озиқ моддаларига айлантиради. Кам ёруғлик шароитида фотосинтездан олинган энергия нафас олишга сарфланиб кетади, бу эса ҳосилдорликка салбий таъсир қилади.
✔️Хулоса
Ёруғлик даражасини турли экинларнинг талабларига мослаштириш ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ёруғлик тақчил шароитларда сунъий ёритиш орқали самарадорлик оширилади. Тўғри ёритиш билан ҳосил миқдори ва сифати яхшиланади.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram