ПРОВОКАЦИЯГА УЧМАНГ
(ёхуд алкашнинг гапи сиёсат дегани эмас)
Ижтимоий тармоқларда рус фуқаросининг ўзбекларни итга тенглаштириб ҳақорат қилган видеотасвири кенг тарқалмоқда. Асл манбаси кўрсатилмай кўчириб тарқатилаётган бу видеони тарқатишни дарҳол тўхтатиш, тармоқлардан зудлик билан олиб ташлаш лозим.
Негаки, уларнинг асл мақсади ҳам шу:
1.Тасвирнинг кўпроқ тарқалишига эришиб миллий ҳиссиётларни жунбушга келтириб миллий ва халқаро низоларни келтириб чиқариш.
2.Халқнинг ҳукуматга бўлган ишончини йўқотиш, Ташқи ишлар вазирлигига норозилигини ошириш.
3. Алалоқибат, қаёқдаги алкашнинг ҳақоратини халқаро давлат сиёсати даражасига олиб чиқиб Ғарбга бўлган салб юришлари ўзанини Ўрта Осиёга буриб юбориш.
Қолаверса, бу алкашнусха на давлат арбоби, на депутат ва на халқаро сиёсатга таъсир ўтказа оладиган таниқли шахс эмас.
Қўлига тутқазилган саволни бераётган қиз ҳам жавобни ўша нусханинг оғзига чайнаб солиб зўрға чиқариб олаётганини боқча боласи ҳам англаб етса керак!
Шунингдек, савол бераётган қиз литвалик бўлиши мумкин, аммо жавоб бераётган нусха русми, украинми ёки латишми бу ҳам номаълум! Шуниси аниқ-ки, улар қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар мақсади – видеонинг кўпроқ тарқалишига эришиб миллатлараро низо чиқариш.
Уларга жавобни видеони тарқатиб одамларни жунбушга келтириб, битта алкашнинг ҳақорати учун адади юз миллиондан ортиқ русларга нафрат қўзғатиб эмас – тегишли органларга, халқаро ташкилотларга расмий мурожаат қилиб қайтариш ва чора кўрилишига эришиш лозим...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU