Яшил энергияга ўтиш — табиий зарурат
“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодировнинг хонадонларда табиий газдан электр энергиясига ўтиш бўйича таклифи жамоатчилик орасида турли муносабатларга сабаб бўлгани ҳеч биримизга сир эмас. Эътироз билдирувчилар ҳам, ёқловчилар ҳам бўлди. Лекин бунақа ташаббусларга муносабат билдиришда баъзан вазминлик ва атрофлича таҳлил зарурлигини ҳам англашимиз керакмасми?
Масалан, экопартия вакиллари таъкидлашдики, қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш дунё миқёсида узоқ муддатли ечим сифатида кўриляпти. Электрокарлар, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш каби йўналишлар бир қатор ривожланган давлатларда амалда қўлланилар экан. Бу нафақат иқтисодий, балки экологик жиҳатдан ҳам ўринли йўналиш деб ўйлайман масалан мен. Ахир, табиий газ чегараланган ресурс, уни тежаб ишлатиш ва юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш орқали катта иқтисодий манфаат ҳам келтириш мумкин.
Менимча, энг муҳими, ҳеч кимга муаммо қолдирмаслик учун аҳоли манфаатдор бўладиган тизимга ўтиш. Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, табиий газдан оқилона фойдаланиш, қолаверса, яшил энергетикага кенг миқёсда ўтиш борасида узоқни кўзлаган лойиҳалар ишлаб чиқишимиз керак деган фикрдаман. Чунки дунёнинг етакчи давлатлари айнан шу йўналишда ривожланяпти. Бу ишни амалга ошириш бизнинг келажагимиз учун ҳам муҳим. https://t.me/pastargom_yangiliklari