Тармоқларда фаолларга киберҳужумлар кучайди❗️Кўриш учун линк 👉
https://youtu.be/oPUIGjiw6OI❗️Озодликнинг
ЯНГИ видеосини ҳозироқ
YouTube каналида кўринг
Шу кунларда ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқларда кўзга кўринган 20 дан ортиқ жамоат фаолини хориждан пул олиб, Ўзбекистонда барқарорликни бузишга уринишда айблаган видеоролик тарқатилмоқда.
Видеодаги асосий иддаога кўра, ўзбекистонлик 20 дан ортиқ фаол, гўёки АҚШдаги USAID ташкилотидан пул олиб, Ўзбекистондаги блогер ва журналистлар орқали Ўзбекистоннинг тинчлигига путур етказишга уринмоқда.
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, айни пайтда айрим вилоятларда маҳаллий ҳокимият вакиллари бу роликни маҳалла қўмиталарининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳларида тарқатишни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда қатор фаоллар номига айтилган танқидий, обрўсизлантирувчи, камситувчи ёхуд шантаж мазмунидаги чиқишлар ҳам кўпайгани кузатилмоқда.
Бундай киберҳужумларга нишон бўлаётган фаоллар буни ўзларига қарши босим сифатида баҳоламоқда, ҳужумлардан мақсад эса - Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини чекловчи чоралар олдидан ҳукумат кўраётган ҳозирлик, деб тахмин қилмоқда.
Бу вазиятни Ўзбекистон парламенти собиқ депутати Расул Кушербаев ҳамда таниқли нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаев билан гаплашдик. Шунингдек, суҳбатда таниқли журналист Анора Содиқова, Илёс Сафаров ҳамда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов фикрларини ҳам тинглайсиз.
🎬
YouTube|📷
Instagram |🚀
Telegram🐤
Twitter |📞
WhatsApp |🔵
FacebookBizga xabar yo'llash uchun
👉🚀
Telegram