O'zi nima gap? | Таълим


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🗯 «O'zi nima gap?» каналига хуш келибсиз!
🔥 Долзарб таълим янгиликлари
✅ Фойдали маслаҳатлар
😉 Қизиқарли маълумотлар
Биз билан асло зерикмайсиз!
Реклама бўйича: @nimagap_aloqabot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️15-июн 18:00 ҳолатига кўра 195 354 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

🏛 Абитуриентларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:

Қорақалпоғистон -- 7 999 нафар
Андижон вилояти  -- 16 419 нафар
Бухоро вилояти -- 11 579 нафар
Фарғона вилояти -- 17 058 нафар
Сўх тумани -- 319 нафар
Жиззах вилояти -- 8 749 нафар
Наманган вилояти -- 10 864нафар
Навоий вилояти -- 14 041 нафар
Қашқадарё вилояти -- 17 534 нафар
Самарқанд вилояти -- 19 760 нафар
Сирдарё вилояти -- 7 171 нафар
Сурхондарё(Термиз) -- 7 153 нафар
Сурхондарё (Денов) -- 3 336 нафар
Тошкент шаҳри -- 39 096 нафар
Хоразм вилояти -- 14 276  нафар
       

     
👨‍🏫 жорий йил битирувчилари --97 722 нафар
💁‍♂️ аввалги йиллар битирувчилари -- 97 632 нафар

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️Биласизми? “PayMe” орқали контракт тўланса комиссия (0%) олинмайди!

✅ Бунинг учун “PayMe” тўлов тизимида “Тўловлар” саҳифасига киринг.

1. “Таълим” бўлимидан “Оплата за ВУЗы”ни танланг.

2. ЖШШИР рақами ҳамда тўлов суммасини киритинг ва тўловни амалга оширинг.

Бунда “Тафсилотлар” тугмасини босиш орқали шартнома бўйича охирги тўлов суммасини ва қарздорликни ҳам кўришингиз мумкин.


❌ PayMe м
обил иловасида тўлов амалга оширилганда комиссия (0%) олинмайди.

Шунингдек ш
артнома тўловини
👉 my.gov.uz портали орқали ҳамда
👉 “Zoomrad” мобил иловаси орқали ҳам комиссиясиз (0%) онлайн тўлаш мумкин.

✅ O'zi
nima gap? – Та
ълим хабарлари


⚡️​​ОНЛАЙН ТЕСТ БОШЛАНДИ!

➖ Янги тестларни ишламоқчимисиз?


Ўз билимингизга баҳо бериб, қолган абитуриентларнинг натижаларини билмоқчимисиз? Имтиҳонда вақтни тўғри тақсимлашни ўрганмоқчимисиз? Айнан шундай имкониятни Imtihon Markazi ва OLIYGOH.UZ платформаси томонидан бутун республика абитуриентлари ўртасида ўтказиладиган Онлайн тест ёрдам беради.

📅 Тест санаси: 15-июн
🕘 Тест вақти: 09:00 – 23:59

Онлайн тест Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг стандартлари (90 та тест) асосида majburiy ва қуйидаги асосий фанлардан ўтказилади:

🇺🇿 Oнa тили ва адабиёти
🇷🇺 Русский язык и литература
🧮 Maтематика
🇬🇧 Инглиз тили
🧬 Биология
🧪 Кимё
🧲 Физика
⏳ Tарих
🌍 География
⚖ Хуқуқ


Онлайн тестда қатнашиб билимингизга аниқ баҳо беринг. Бошқа абитуриентларга нисбатан билимингизни солиштириб, яна кучлироқ ўқиш учун янги куч олинг. Бор билимингизни имтиҳон вақтида кўрсата олиш учун Онлайн тест орқали имтиҳонларга руҳан тайёрланинг.

Тестда қатнашиш учун:
📲 Рўйхатдан ўтинг
📲 Рўйхатдан ўтинг


Жорий йилда мактабнинг 11-синфини битиганлар кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда аттестатни кутишлари керакми?

my.uzbmb.uz сайти орқали олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритиш лозим.

Лекин жорий йил битирувчилари (умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларнинг жорий йил битирувчилари) мазкур маълумотни тўлдирмайди.

Жорий йил битирувчиларининг тугатган таълим муассасаси маълумотлари тегишли вазирликларнинг ахборот тизимидан интеграция орқали олинади.

Бунда жорий йил битирувчилари аттестат берилишини кутмасдан, my.uzbmb.uz сайти орқали олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Абитуриентлар жорий йилда ҳам давлат гранти ёки таълим йўналиши устуворлигини танлашлари мумкинми?

Жорий йилги қабул жараёнлари икки босқичда бўлиб ўтади:

☑️ Биринчи босқичда абитуриентлар имтиҳон топширадиган фан, тил ва ҳудудни танлайди.

☑️ Имтиҳон натижалари чиққанидан сўнг иккинчи босқичда 5 та таълим йўналиши доирасида олий таълим муассасаларини танлайди ва уларда олдинги йиллардагидек давлат гранти ёки йўналиш устуворлигини танлаш имконияти мавжуд.

❗️ Шунингдек, жорий йилги қабул жараёнларининг 5-июндан 25-июнга қадар давом этиши инобатга олинган ҳолда, касб-ҳунар мактаблари битирувчиларидан аттестатнинг асл нусхаси эмас, уларнинг мактабни тамомлаётганлиги ҳақидаги маълумотлар онлайн шакллантирилади.


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Расман: Кириш тест синовлари 14-28-июль кунлари ўтказилади!

🇺🇿 Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов Қонунчилик палатасидаги “Ҳукумат соати”да айтиб ўтди.


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тест синовларида тушадиган саволларининг қийинлик даражаси қандай тақсимланади?

Бу йилги кириш тест синовларида қўлланиладиган саволларнинг қийинлик даражаси:

📉 Энг осон - 15% дан 25% гача
📈 Қийин - 15% дан 25% гача
📊 Ўрта (асосий қисм) - 50% дан 70% гача


Мажбурий фанлар блокидаги ҳаммаси энг осон даражадаги тест топшириқлари бўлади!

#Qabul2024 #Abituriyent2024 #abituriyent

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️Расман: 16-июн Қурбон ҳайити!

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади
.

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ
!

✅ O'zi nima gap? – Таълим
хабарлари


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қабулда абитуриентдан қандай ҳужжатлар сўралади?

📃 Паспорт (ID-карта);
📃 Ўрта таълимни тугатгани тўғрисида ҳужжат (шу йил мактабни тугатганларга бу керак эмас);
📃 Имтиёзи бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Абитуриентлар жонланяпти!

Шу вақтгача қарийб 46 минг абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди.

📈 8-июн соат 18:00 ҳолатига кўра, 45 минг 981 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди. Шундан, 29 минг 964 нафари аввалги йил битирувчилари, 16 минг 017 нафари жорий йилги битирувчилардир.


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️3 кунда 35 692 та абитуриент хужжат топширди.

📈 Олий ўқув юртлари, коллежлар ва техникумларнинг бакалавриат босқичига ўқишга кириш учун абитуриентларни рўйхатга олиш статистикаси

7 июн соат 18:00 ҳолатига кўра, 35 692 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Уларнинг 23 минг 296 нафари ўтган йил, 12 минг 396 нафари жорий йил битирувчиларидир.

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️Бугун абитуриент хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабули якунланади!

🇺🇿 Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади ва 5 йил стажга эга хотин-қизлар учун 500 та квотага тавсиянома 3 йилга, эҳтиёжманд хотин-қизлар учун 2.0000 квотага тавсиянома эса 1 йилга берилади.
 
Аризалар 8-июнгача қабул қилинади.
 
✅ Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
 
➖ кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этил тушунилади;
 
➖ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
 
➖ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
 
➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
 
➖ икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
 
➖ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
 

️Айримлар тавсиянома фақат 2 минг кишига берилади, деб хато ўйлайди. Аслида тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.
 
#Qabul2024 #abituriyent

✅ O'
zi nima gap?


Репост из: Toshkent amaliy fanlar universiteti
Toshkent amaliy fanlar universitetida 2024/2025-o'quv yili uchun qabul boshlandi!

Ariza topshirish onlayn va bepul: utas.uz/request

Yo‘nalishlar:

🏦 Iqtisodiyot:
• Bank ishi va auditi
• Iqtisodiyot
• Buxgalteriya hisobi va audit
• Moliya va moliyaviy texnologiyalar

👩🏻‍🏫 Pedagogika:
• Pedagogika
• Psixologiya
• Boshlang‘ich ta’lim
• Maktabgacha ta’lim
• Tarix

📖 Tillar va adabiyot:
• Xorijiy til va adabiyoti: Ingliz tili
• O‘zbek tili va adabiyoti

🖥 Kompyuter injiniringi (IT):
• Axborot xavfsizligi
• Kompyuter injiniringi

☎️ Batafsil ma'lumot uchun:
+998712000540


Fanlar majmuasi yangi.pdf
541.1Кб
❗️Фанлар мажмуасига яна ўзгартириш киритилди

🇺🇿 2024/2025-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуасига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

#Qabul2024 #abituriyent

O'zi nima gap?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024-2025 ўқув йили қабул жараёнларидаги муҳим ўзгариш ва янгиликлар ҳақида маълумотлар

Юқоридаги видео орқали қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин.


02:55 ↪️ Касбий ижодий имтиҳонлар бу йил қандай ўтади?

05:22 ↪️ Чет тили имтиҳонларида қандай ўзгариш бор?

06:18 ↪️ Квоталар тақсимланиши жорий йилда қандай амалга оширилади?

09:25 ↪️ Жорий йилда талабаларга қандай қўшимча имтиёзлар берилади?

10:35 ↪️ Ижтимоий грант нима дегани?

12:55 ↪️ ОТМга кира олмаганлар профессионал таълим ташкилотларига қандай қабул қилинади?

14:00 ↪️ Давлат грантини бир ўқув йили учун ажратиш жараёни қандай амалга оширилади?

15:38 ↪️ Кириш имтиҳонлари қандай тартибда ўтказилади?

16:58 ↪️ Бу йил қанча абитуриент олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топшириши прогноз қилинмоқда?

17:35 ↪️ Ёшлар қайси соҳаларда кўпроқ қизиқиш билдиряпти?

18:30 ↪️ Нима учун абитуриентлар сони йилдан йилгача ошиб бормоқда?

19:14 ↪️ ОТМлари ва талабалар сони нечта?

22:10 ↪️ Ўзбекистон ОТМларининг ҚС рейтингига киришининг аҳамияти нимада?

25:40 ↪️ Магистратурага қабулда қандай ўзгаришлар киритилди?

27:03 ↪️ Қабул жараёнида абитуриентлар нималарга эътибор қаратиши керак?

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️ Хотин-қизларга ажратилган 2 мингта грандга тавсиянома беришнинг охирги муддати — эртага

▪️ Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган ўринлар учун тавсиянома олиш мақсадида талабгорлардан аризалар 30-майдан 8-июнга қадар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️ Абитуриентлар кириш имтиҳонида қатнашишга 170 минг сўм тўлайди

✅ Ўрта таълимни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов қилишлари керак.

💸 Ҳозир 1 БҲМ — 340 минг сўм, унинг ярми эса 170 минг сўм.

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


ЎзМУ дунёнинг ТОП-1000 университетлари қаторидан жой олди

QS Quacquarelli Symonds Халқаро олий таълим таҳлилий агентлиги бугун 2025 йил учун дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги – QS World University Rankings 2025 натижаларини эълон қилди.


Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг энг яхши университетлари рейтингида (QS World University Rankings 2025) 781-790 ўринларни қайд этиб, ТОП-1000 университетлар қаторидан жой олди.

Мазкур глобал рейтинг университетларнинг барқарор ривожланиш мақсадларига ва уларнинг битирувчиларни иш билан таъминлаш истиқболларига қўшган ҳиссаси ва бошқа факторларга асосланади.

Ушбу натижа янги глобал рейтингда Ўзбекистоннинг илк муваффақияти ҳисобланиб, хорижий ўқитувчилар улуши, ўқитувчилар ва талабалар сонининг нисбати бўйича салмоқли ютуқларни кўрсатмоқда.

Университет хорижий ўқитувчиларнинг улуши кўрсаткичи бўйича Марказий Осиё олий ўқув юртлари орасида иккинчи ўринни қайд этди (дунё миқёсида 197-ўрин).


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


#Tezkor
⚡️Rasman: Maktab bitiruvchilari va abituriyentlar uchun ONLAYN TEST e'lon qilindi!

🏆 YUTUQ: 1.000.000 so'm!

❗️Barcha abituriyentlar QATNASHISHI SHART!

📆 Ertaga Payshanba, 6-iyun kuni Navoiy innovatsiyalar universiteti homiyligida, Imtihonlar.uz platformasi'da kirish imtihonlari andozasidagi BEPUL onlayn BLOK Test tashkil etilmoqda!

📆 Test vaqti: 09:00 dan 23:59 gacha
💳 Ishtirok etish narxi: BEPUL
👉 Ro'yxatdan o'tish shart!

Kirish imtihonlari andozasidagi 5 BLOKLI original testlar siz uchun!

🎓 Yo'nalish tanlang va ro'yxatdan o'ting!
👉 Rus tili
👉 Nemis tili
👉 Fransuz tili
👉 Biologiya + Kimyo
👉 Biologiya + Ona tili va adabiyoti
👉 Chet tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Fizika + Chet tili
👉 Fizika + Matematika
👉 Fransuz tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Geografiya + Matematika
👉 Huquqshunoslik + Chet tili
👉 Ingliz tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Kimyo + Biologiya
👉 Kimyo + Ingliz tili
👉 Kimyo + Matematika
👉 Matematika + Chet tili
👉 Matematika + Fizika
👉 Matematika + Geografiya
👉 Matematika + Ona tili va adabiyoti
👉 Nemis tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Ona tili va adabiyoti + Chet tili
👉 Ona tili va adabiyoti + Matematika
👉 Tarix + Chet tili
👉 Tarix + Geografiya
👉 Tarix + Matematika
👉 Tarix + Ona tili va adabiyoti
👉 BOSHQA YO'NALISHNI TANLASH;

🏛 Navoiy innovatsiyalar universiteti - 2024/2025 o'quv yili uchun qabulni boshladi.

👨🏻‍💻 Testga ro'yxatdan o'tish:
👉 Ro'yxatdan o'tish
👉 Ro'yxatdan o'tish

🔖Test yakunida sertifikat va test tahlili beriladi!


#Тезкор #Диккат

⚡️Янги ўқув йилидан давомат инсон омилисиз юритилади

2025- йил 1-сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади


Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган

2024-йил 1-январига кадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этилади.

O'zi nima gap?Таълим хабарлари

Показано 20 последних публикаций.