ЁШ БОЛАЛАРНИ КАТТАЛАР БИЛАН БИР САФДА НАМОЗ ЎҚИШ МАСАЛАСИ
#намоз
❓1136-CАВОЛ: Масжидда ёш болалар катталар орасида туриб намоз ўқиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Балоғатга етмаган ёш болани араб тилида “сабий” дейилади. Ёш боланинг сафда қандай туришлари ҳақида эса, шундай зикр қилинган:
وَيَصُفُّ الرِّجَالَ ثُمَّ الصِّبْيَانَ ثُمَّ النِّسَاءُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { لِيَلِيَنِّي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى }
Яъни: “Намозда аввал балоғатга етган эркаклар, сўнг балоғатга етмаган ёш болалар, сўнг аёллар сафга турадилар. Чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга намозда орангиздан балоғатга етган ва оқиллар яқин турсин”, деганлар. (“Баҳрур-роиқ” китоби).
Сўнг мусанниф раҳимаҳуллоҳ давом этиб айтадилар:
فَإِنَّهُ قَالَ فَصَفَفْت أَنَا وَالْيَتِيمُ وَرَاءَهُ وَالْعَجُوزُ مِنْ وَرَائِنَا وَيَقْتَضِي أَيْضًا أَنَّ الصَّبِيَّ الْوَاحِدَ لَا يَكُونُ مُنْفَرِدًا عَنْ صَفِّ الرِّجَالِ بَلْ يَدْخُلُ فِي صَفِّهِمْ وَأَنَّ مَحَلَّ هَذَا التَّرْتِيبِ إنَّمَا هُوَ عِنْدَ حُضُورِ جَمْعٍ مِنْ الرِّجَالِ وَجَمْعٍ مِنْ الصِّبْيَانِ فَحِينَئِذٍ تُؤَخَّرُ الصِّبْيَانُ بِخِلَافِ الْمَرْأَةِ الْوَاحِدَةِ فَإِنَّهَا تَتَأَخَّرُ عَنْ الصُّفُوفِ كَجَمَاعَتِهِنَّ
Яъни: “Анас ибн Молик дедилар: Мен ва етим бола пайғамбаримизни орқаларида ҳамда кампир аёл эса, бизнинг ортимизда саф олган ҳолда турдик. Бу яна шуни тақозо қиладики, агар ёш бола битта бўлса, эркакларни сафидан ажратиб ўзини ёлғиз қўйилмайди. Балки, катталарни сафига кириб туради. Юқоридаги тартибнинг ўрни балоғатга етган эркаклар ва ёш болалардан иборат жамоат ҳозир бўлганидадир. Яъни ўша вақтда ёш болаларни катталарнинг сафидан орқага ўтказилади. Аммо, аёл киши бир ўзи бўлса ҳам, худди аёллар кўпчилик бўлганидаги каби эркакларнинг орқасига туради”. (“Баҳрур-роиқ”).
Мазкур матнда машҳур бир ҳадисга ишора қилинмоқда. Яъни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зотнинг момолари Мулайка исмли кампир Пайғамбаримизни меҳмонга таклиф қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу таклифни қабул қиладилар ва Анас ибн Молик ва Зумайра исмли бир етим бола билан бирга борадилар. Улар таомланиб бўлишгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга намоз ўқиб бермоқчи бўладилар. Шунда Анас ва етим бола у зотнинг ортларида, ҳамда кампир аёл эса, уларнинг ортида туриб иқтидо қилишади ва саф олишади. (Муттафақун алайҳ).
Ушбу ҳадисдан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз балоғатга етмаган ёш бола битта бўлса, катталар билан бир сафда туриши жоизлиги ва бу иш макруҳ саналмаслиги, ҳамда унинг бир ўзини ёлғиз орқа сафга тургазмасликни баён қилганлар. Бундан ташқари “Ат-Таҳрийрул-мухтор” китобида шундай дейилган:
قال الرحمتي: ربما يتعين في زماننا إدخال الصبيان في صفوف الرجال، لأنّ المعهود منهم إذا اجتمع صبيّان فأكثر تبطل صلاة بعضهم ببعض و ربما تعدّى ضررهم إلى إفساد صلاة الرجال،.
яъни: “Раҳматий дедилар: “Кўпинча замонамизда ёш болаларни катта эркаклар сафига киргизиш таъйин топади (керак бўлади). Чунки, одатда икки ва ундан ортиқ ёш болалар бир жойда турса, бир-бирини намозини бузади ва кўп ҳолатларда уларнинг зиёни атрофидаги кишиларнинг ҳам намозини бузилишига олиб келади”. (“Ат-Таҳрийрул-мухтор ли раддил-мухтор”).
Шунга кўра, саф тузишда асл ҳолат ёш болаларнинг орқа сафда туришлари ҳисобланади. Агар улар алоҳида бир сафда турганларида намозни бузмайдиган ва бошқаларга ташвиш келтирмайдиган бўлсалар орқада алоҳида сафда туришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Агар ундай бўлмаса уларнинг катталар орасида туриши жоиздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook