ШАЙХ ЮСУФ ҲАМАДОНИЙДАН МУБОРАК ЎГИТЛАР...
Шайхимиз муборак сўзлари билан бундай дейдилар: «Бу (тариқат) йўли ҳазрати Абу Бакр Сиддик (розияллоҳу анҳу)дан бизгача етиб келган ва киёматга қадар давом этажакдир. Шу боис барча мўминлар ва соликлар бу танлан ган йўлга эргашиши, бу хонадон билан суҳбат қуриши, уларнинг йўлига сулук этиб, улар билан бирга бўлишдан ва унсиятдан узок колмаслиги керак».
Шаҳзода Кусам ибн Аббос (Шоҳи зинда)нинг мақоми (қабри)да айтдиларки: «Кимда ким бу йўл (тариқат)га амал қилиб, унга маҳкам ёпиш са, албатта ҳамма қоронғуликлардан хотиржам бўлур ва бидъат денгизининг тўлқинидан халос бўлур».
Сўнгра менга дедиларки: «Эй Абдулхолик! Билгинки, Ҳақ йўлининг йўлчилиги, яъни сулук икки қисмдир: сулуки зоҳир ва сулуки ботин. Биринчиси, сулуки зоҳир бўлиб, у ҳар ҳолу корда илоҳий амр ва тақиқларга рио ят этиш, имкон доирасида диний мезонларни сақлаш ва нафс орзуларидан қочишдир. Ўз аъзо ларини ҳавою нафсдан сақлаб, шариат ҳудуди да муҳофаза қилишдир. Иккинчи қисм бўлган сулуки ботин эса калбни поклашга ҳаракат қилиш ва нафсоний ëмон сифатларни йўқотиш учун ғайрат сарфлашдир. Ботиний таҳорат қалбнинг Ҳақ зикри билан машғул бўлиши учун зикрда беҳад жидду жаҳд қилиш. Бу зикр тал кини дастлаб ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг қалбига, ундан Салмон Форсий га, ундан Жаъфари Содиққа, ундан Сул тон Боязид (Бастомий)га, ундан Шайх Абул Ҳасан Харақонийга, ундан буюк шайх12 Абу Али Формадий Тусийга ва ундан эса бизга кадар етиб келган».
Шундай дегач, пешин намозининг азонига қадар муборак бошларини қуйи солиб турди лар. Пешин намозини адо этгач, дедилар: «Эй дарвишлар, азиз инсонлар кўп, лекин бу силси ладаги улуғларнинг Ҳақ таоло томонидан тан ланишига сабаб, ушбу силсилада улар мукошафа ва мушоҳадада юксак шахсиятлар эдилар».
Кейин муборак юзларини бу факирга буриб, инжу таратувчи табаррук сўзлари билан дедилар: «Эй Абдулхолик, улуғ шайх Абу Али Фор мадий дунёдан охиратга риҳлат этгач¹ (ҳижрий 477/милодий 1084 йил), шариат ва тариқатда бир мушкул ишга дуч келсам, унинг руҳониятидан илтимос қилардим ва шу ондаёқ шайх ҳазрат ларининг руҳонияти у ишнинг ечимига йўл кўр сатарди. Бу йўлда буюк хожа Абу Али Форма дийдан бизга қадар етиб келган ирфон ва маъ навиятни тариқат соликларига ва Ҳақ дарго ҲИНИНГ МУҲтожларига етказяпман».Кейин муборак юзларини яна менга қаратиб, дедилар: «Эй Абдулхолик, Хожа Абу Али (Фор мадий)нинг тўртинчи халифаси бўлганим каби, сен ҳам бизнинг тўртинчи халифамиз бўлгай сан». Қарасам, кўзлари ёшга тўлиб турибди. Мен сўрадим: «Сиздан кейин ким халифа бўлғуси?» Шайх ҳазрат дедилар: «Биздан кейин ўрни мизга Хожа Абдуллоҳ Баррақий ўтади, ке йин Хожа Ҳасан Андокий, ундан кейин Хожа Аҳмад Яссавий. Хожа Аҳмад Яссавий Тур кистон диёрига кетгач, сен халифа бўласан. Албатта, ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) нинг шариати йўлида бўл ва шариат чега расидан заррача чикма, ким динга қарши мухолифлик килса, унга монеъ бўл. Аллох таоло яхшисини билур .
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz