Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali
Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар

Жорий йилнинг 4 март куни Оққўрғон тумани маданият бўлими фаоллар залида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Қорабоев, туман ҳокими Т.А.Боболов ва қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор тегишли масъуллар ҳамда фермерлар иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025 йилда амалга ошириладиган устивор вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Хусусан, фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредит, солиқ ва бошқа қарздорликларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ирригаця тармоқларини тозалаш, таъмирлаш ҳамда ички ариқларини бетонлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-465-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида дала четларига мевали дарахт ҳамда озиқ-овқат экинларини экиш, солиқ олдидаги қарздорлиги, 2025-йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш хамда 2025 йил ҳосили учун чигит экиш тадбирларига тайёргарлик кўриш, мавжуд боғ-токзорларни хатловдан ўтқазиш, яроқсиз ва самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.


Йиғилиш иштирокчиларига амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ ва режали топшириқлар берилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
💎@Oqqorgon_hokimligi


4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун

Ҳаётимизда кутилмаганда содир бўладиган турли вазиятлар, фалокатларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги қутқарув тузилмалари вакиллари биринчи бўлиб кўмакка шошилади. Уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ҳар хил кўнгилсизликларнинг олди олинади, оқибатларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Ҳар қандай вазиятда халқ хизматида турувчи соҳа вакилларини бугунги байрам билан қутлаймиз.

@oqqorgon_hokimligi


#Жараён #Process #Процесс
#Оққўрғон

🟢Ҳоким қабули: Ҳар бир мурожаат – эътиборда!

Жорий йилнинг 4 март куни Оққўрғон тумани ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатлар бирма-бир тингланди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган фуқаролар қабулида туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарларива тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Фуқаролар қабули давомида 20 нафардан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида бартараф этилди, қолганлари тегишлилиги бўйича масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎@Oqqorgon_hokimligi


Zulfiyaxonim izdoshlarimiz

Oqqoʻrgʻon tumani Madaniyat boʻlimi tasarrufidagi "Zarbdor" madaniyat markazida 2025 yil 1 mart kuni sevimli shoiramiz Zulfiya Isroilovani tavvaludining 110 yiligi munosabati bilan Zarbdor hududidagi umumiy oʻrta taʼlim maktabi oʻquvchilar orasida "Zulfiyahonim izdoshlarimiz"deb nomlangan madaniy-maʼrifiy tadbir boʻlib oʻtdi.

Tadbirda oʻquvchi qizlar oʻzlarini haqiqiy Zulfiya qizlaridek his qilgan holda shoirani ijodidan sheʼrlar o‘qib kechani yanada koʻtarinki ruhda oʻtkazdilar.

Tadbir soʻngida qatnashgan qizlarimiz uchun Oqqoʻrgʻon tumani madaniyat boʻlimi va Zarbdor madaniyat markazi tomonidan estalik sovgʻalar bilan taqdirlandilar.

"Gul gʻuncha" raqs toʻgaragi qizlari oʻz raqslari bilan yigʻilganlar ko‘tarinki kayfiyat baxsh etishdi. Tadbirda tuman madaniyat boʻlimi xonandalari tomonidan kuy- qoʻshiqlar kuylab tadbirga yakun yasab berdi.

@oqqorgon_hokimligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#xabarlar

📍 OQQO‘RG‘ON TUMANI


✅ O‘RDAKCHILIK YANGI IMKONIYATLAR VA ISTIQBOLLAR


03.03.2025

@oqqorgon_hokimligi


Bugun, 4 mart
☀️ +5°...-3°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ -3°, ↙️ 2.1 m/s

Tong: ☁️ -1°
Kun: ☀️ +4°
Oqshom: ☀️ +3°
Namlik: 40%
Shamol: Janubiy-janubi-sharqiy, 3.6 m/s
Bosim: 777 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:53
Quyosh botishi: 18:16

Показано 6 последних публикаций.