Ўқинг...фақат йиғламанг!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Гўзал оқшом хайрли бўлсин қадрлигим...

Дунёда армонингиз бўлмасин...
Қалбингиздагилар қўз олдингизда бўлишсин...
Сиз энг меҳрли инсон бўлинки, меҳрингиз тафти яқинлар ва жигарларни тортиб турсин...

Умр ғанимат, дийдор ғанимат, меҳр олий туйғу,
Муҳаббат омонат...

Хайрли тун яхши дам олинг узоқдаги яқиним.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

7.9k 1 239 14 34

Чувалчанг берган фойдани 25 миллионга олган дори-уколларим ҳам бермади... Бу мўжизанинг ўзгинаси экан❗

Бир куни ойим 1 коса ош сузиб бердилар ва маҳаллани чеккасида бир ўзи яшайдиган бувига олиб бориб беришимни тайинладилар. Олиб бордим. Буви ҳозир косани қайтараман деб кириб кеттилар. Бир пайт қарасам косани бўшатиб ичига бир нешта чувалчанг солиб келибдилар. Буларни нима қиламан деб кулиб юборсам, буни фойдасини билсанг йиғлаб юборасан деб шарта гапириб бердилар. Фойдаларини эшитиб бир пайтлар миллионлаб пул сарфлаганим косадаги чувалчангчалик фойда бермагани аниқ бўлди.

Гап шундаки 1 дона чувалчангни эзиб унга 4 томчи... Батафсил👇


Эҳсон....

Бир танишим уйига таклиф қилди. Оз-моз эҳсонга уйидан пул олиб бермоқчи эди. Хонадони эшигидан кирдиму, ичкарига қадам ранжида қилмадим.
Танишим аёлига нимадир дедию, шу онда аёлининг овози эриникидан баландроқ чиқди:
"Сиз пул бермасангиз очдан ўлишар эканми? Қачон қарама кўчага совурасиз! Бундоқ, қоринни ҳам ўйланг, эртага уйни қайта ремонт..."

Охиригача эшитмадим. Уйдан чиқиб кетдим. Танишим бироздан сўнг қўнғироқ қилиб мени сўради. Шошилинч қўнғироқ бўлиб, тез чиқиб кетдим деб қўйдим. Хижолат бўлмасин дедим. Аслида эр кишини изза бўлаётганига чидай олмай чиқиб кетгандим...

Йўл-йўлакай кетар эканман, "Ё Роббим, бахил умр йўлдошдан Ўзинг асра, мен бунақасига сабр қила олмас эканман!" деб такрорлардим.

Шу онда бир воқеа ёдимга тушди:
Абу Дардо розияллоҳу анҳу 600 туп хурмо боғини мусулмонлар учун ҳадя қилиб юборади. Шу он аёли Умму Дардо розияллоҳу анҳо боғ ичида юргани ёдига тушиб, шошиб аёлини чақиради:
- Тез боғдан чиқ! Мен уни мискинларга ҳадя қилиб юбордим. У энди бизники эмас!

Шунда аёли "Тўғри қилибсиз! Аллоҳ сизни неъматлантирсин! Жуда катта савобли ишга қўл урибсиз!" деб севинганди.
Бор-будини улашиб, ўзи ҳеч вақосиз қолаябдию, аёли бундан севиниб, эрини кўнглига сакинат улашаябди...

Саодат асрида бу оила энг тақволи ва зоҳид оила ҳисобланган. Мен уларнинг ҳаётлари ва яшаш тарзини кўп ўрганганман. Жуда ҳавасим келган...

Аммо юқоридаги ҳолатдан эса жуда ачиндим. Танишимга эмас, бахил аёлига...
Эҳҳҳ...!
Жаҳонгир Иброҳимов.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

9.7k 1 49 10 79

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунё шундай адолатсиз...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Ўрта асрларда бир шаҳарда аёллар эрталабги нонуштага эрлари учун енгил заҳар қўшишар экан. Бу заҳар эркакларни кечгача соғлом ушлаб туриш учун ишлатилар экан. Кечқурун эса аёллар заҳарнинг таъсирини бекор қиладиган яна бир восита қўшар экан.

📜 Савол:
Аёллар нега эрларига аввал заҳар, кейин эса унга қарши воситани берар эдилар? 🤔

Жавобни билиш учун!👇🏼


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пул учун ишламанг. Пул сиз учун ишласин...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


#ДИҚҚАТ_САВОЛ

У аввал ўсимлик эди,🌱
сўнг буюм бўлди, 🧹
сўнг жонзотга айланди🐍 ва
Қуръонда зикр қилинди.


Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти

Савол: У нима?👇


​​Солиха аёл илтижоси туфайли ҳидоят топган олим.

Кунларнинг бирида тун ярмидан ошиб қолган пайтда ишдан уйга қайтдим. Бу вақт ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Роббингиз дунё осмонига тушиб, дуо қилувчилар борми, дуоларини қабул қилсам”, деб айтилган.

Уйга кириб дам олиш хонасидан аёлимни топа олмадим. Бошқа хоналарни қараб чиқдим. Шу пайт қулоғимга авваллари эшитмаганим – жуда ҳам гўзал тиловат эшитилди.  Ўша томонга қараб юрдим. Не кўз билан кўрайки, уйнинг қоронғу бир четида аёлим икки қўлини кўтарган ҳолатда дуолар қилар эди. Яқин бориб, қулоқ солдим.

Ё Аллоҳ! У ўзидан олдин мени дуо қилар, Ўзининг ҳожатларидан олдин менинг ҳожатларимни сўрарди. Унга бир муддат табассум билан термилиб, сўнгра йиғлаб юбордим. Аёлимнинг  кўз ёш тўкиб, ихлос билан менинг ҳаққимга қилаётган дуолари ички ҳиссиётларим ва қалбимда ўтган аламли дамларимни ҳамда Роббимнинг тоатида беэътибор бўлиб, унга осийлик қилган соатларимни эслатди. Аёлим кўзда ёш билан  мени ҳидоятга бошлашини Аллоҳ таолодан қайта-қайта сўрарди. Унинг оҳ уриб қилаётган дуо-илтижолари музлаб қолган қалбимнинг туб-тубигача етиб борган, ичимдан нимадир отилиб чиқмоқчи бўлаётгандек эди гўё. Ўз ҳолатимга ачиниб кетдим. Аллоҳ раҳм қилсин менинг ҳолимга. Шунча кунларни осийлик ила ўтказиб, қалбим бир зум бўлсада Аллоҳнинг зикри ила ором олмаганини ич-ичимдан ҳис қилдим. Кўзларимдан оқаётган ёшларни артдим,  икки қўлимни дуога очиб, Роббим мени ҳидоятга бошла деб қалбан илтижо қилдим.

Беихтиёр ўзимни сарҳисоб қила бошладим. Мана неча ойдирки, уйимни саранжом-саришта тутадиган, кундузи истаган нарсамни муҳайё қиладиган, тунда уйда ёлғиз ташлаб кетиб, фисқу фужур ишларим билан алламаҳалда уйга қайтганимда жойнамоз устида Аллоҳдан мени ҳидоят қилишни сўрайдиган солиҳа аёлим борлигини унутган эканман.

Қалбимда ўзгача ҳис сеза бошладим. Гўё қалбим икки нарса орасида тинмай курашаётган эди. Бири аввал қилиб юрган гуноҳ ишларимга чорлов бўлса, иккинчиси ҳозиргина Аллоҳнинг муҳаббати ила топган ҳаловатим эди. Икки тиззамни қучиб ўтирарканман, кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Гўё қалбимдаги бор фисқу фасодлар кўз ёшларим орқали тўкилиб тушаётгандек эди. Аёлимга назар ташлаб, қалбимга озор бермаслик учун бунча дард аламларни сездирмай сабр қилиб, бор ғам-ғуссаларини тунда Аллоҳнинг ўзига арз қилиши сўқир кўзларимни очди.  Уйга келганимда очиқ чеҳра билан кутиб оладиган, хонадонимни бахт-саодатга тўлдирадиган, ишга ҳам таббассум билан кузатиб, эшикни ёпиши билан жойнамоз устида қалбидаги оҳу-нолалари ила Аллоҳдан мени ҳидоятга бошлашини илтижо қилиб сўрайдиган солиҳа аёлим экан.

Ҳозиргина топганим – қалбим ҳаловатидан ҳузурланиб турганимда ногаҳон муаззиннинг “Намозга шошилинг! Нажотга шошилинг!” деган нидоси қулоқларим остида жаранглади. Ҳеч бир иккиланишсиз ўрнимдан туриб таҳорат олиб, масжидга отландим. Шу куни бомдод намозини ўзгача туйғу, завқ-шавқ билан адо этдим-ки, ҳатто ҳаётимда биринчи маротаба намоз ўқиётгандек ҳис қилдим ўзимни. Гўё тонг отиб, у билан янги бир руҳ, янги бир нафс пайдо бўлгандек эди.

Аллоҳга шукрлар бўлсин! Аёлимнинг таънаю танбеҳлари билан эмас, балки солиҳа аёлларга хос амалий ҳаракати ила қилган ишларимга пушаймон бўлиб, тавба қилиб, Роббимга юзландим. Аёлимга нисбатан меҳр-муҳаббатим аввалгига нисбатан жуда ҳам юксак даражага кўтарилди.

Орадан анча йиллар ўтиб, ушбу солиҳа аёл эрини илм-маърифатга тинмай ундаши натижасида унинг жуфти ҳалоли Мадинадаги энг катта олимлардан бирига айланди.  Олимдан ҳидоятга келишларига нима сабаб бўлгани сўралса, фахр билан: “Менинг ҳидоятга келишмга солиҳа аёлим сабабчи бўлган”, деб айтар эди.

Доктор Ҳасан Пошонинг 
“Эр ва хотин иккисининг қулоғига айтиладиган насиҳатлар” китобидан.

Абдушкур МУРОДОВ таржимаси.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Боласига диний таълим бераётган ё буни хоҳлаётганлар! Уларга дунёвий билимларни ҳам беринг!

Боласига фақат дунёвий таълим бераётганлар! Уларга дину диёнатни ҳам ўргатинг!

Таълимнинг бу икки жиҳати қушнинг қанотлари каби. Агар бир қанот оқсаса, қуш тўғри уча олмайди. Бир томонга оғиб кетади ва қулайди...

Мубашшир Аҳмад

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота-Онангиз, фарзандларингиз ва яқинлар учун жуда Зарур Витамин ва Қувват манбаи “АЖР-ҚОРА СЕДАНА”

✅Хотирани кучайтиради, 
✅Кўриш қобилиятини яхшилайди, 
✅Жигарни ва қонни тозалайди, 
✅Инфекциялар билан курашади, 
✅Оёқ, бел, қўл оғриқларида фойдали

💰 Фойданинг бир қисми эҳсон қилинади

Қуйидаги линк орқали мутахассислардан батафсил маълумотга эга бўлинг👇👇
https://1155868.tilda.ws/ajrsedana2
https://1155868.tilda.ws/ajrsedana2


​​Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди.
Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам...
Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, Ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлган, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган.
Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...
Сизга шунча гапни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...
Хазонрезги..

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

10.5k 0 13 74 102

МУҲАББАТ...

Собир ака Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим барвақт битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим
аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади
Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи...
Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун.......


Шу нарсани кўриб, Аллоҳнинг қудратига қойил қолишади-да, лекин ўзи бир томчи нарсадан бунёд бўлганини эсламайди...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Ҳоким ва хотини ресторанда ўтирарди. Шу пайт ҳокимнинг аёлига илгарилари совчи қўйган йигит меню билан келади ва аёл бундан ҳаяжонланиб кетди. Ҳоким гап бошлади:
- Нега унга тикилиб қолдинг, танийсанми?
Аёл: - Бир пайтлар роса орқамдан юрганди, совчи қўйганди, турмушга чиқмагандим.
- Тўғри қилгансан, мендек ҳоким эринг бор, агар унга эрга текканингда ҳокимни эмас, официантни хотини бўлардинг, деди эри.
Бунга хотини: - Адашдингиз, агар унга турмушга чиққанимда...👇


​​Одамлар ҳавойи нафслари учун миллионлаб пулларни тўйларда исроф учун совурётганларида, кимлардир еган қимаатбаҳо овқатларини реклама қилиб, селфи қилаётганларида шу аёл фарзанди учун пул топа олмай ўтирибди. Биз бир кун гўштлик овқат бўлмаса уйдагиларга "нимага гўшт йўқлигини айтмадинг" деб, зарда билан овқат еб турганимизда, у аёл зоғора нон еяпти.
Бир фарзанд отасини олиб келди. Дори кетидан дори ёзаверди докторлар. У йигит оҳири пули йўқлигини айтди. Докторлар эса умид кам эканлигини уйга олиб кетиш мумкунлигини айтишди. У йигит эса додлаб йиғлаб "отам учун пул топа олмай ўз қўлим билан ўлдираманми", деганини эшитганда инсон дош бера олмайди. Йигит йиғламасин дунёда... Рози бўлмади. Нимасинидур сотиб келиб, отаси оламдан ўтгунича қаратди. Ўз виждони олдида поклигини сақлаб қолди.
Ҳа бу ўша ерда ўтқизган ўн кунимдаги ҳотиралар эди. Мен кўп жойларда бўлдим, тўйда ҳам, азада ҳам. Гўр ҳам бунчалик даҳшатлик эмас. Ҳа гўрда ернинг совуқ тафтини, ўлимни ҳис қиласиз. Аммо у ердагу даҳшатлар олдида....
Ўлимни ёнгинангизда ҳис этасиз. Нафсингиз ўзидан бошқаларни ўйлашни ўрганади. Энг катта неъмат соғлик эканлигини, ўлим келмасидан аввал Аллоҳга ибодат қилиш керак эканлигини, ҳар қандай мусибатга тайёр туришни, чиройлик сабр этмоқ керак эканлигини ўргатади.
Аллоҳ ҳамма беморларга шифо берсин. Бизнинг қалбларимизни эса ислоҳ этсин.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

15k 1 48 28 150

Умримнинг ўн куни...

Тақдир тақозоси билан амаким машинада кетаётганларида орқаларидан машина келиб урган, орқада аёллари ва кичкинагина чақалоқлари бўлган. Натижада фарзандга қаттиқ жароҳат етган. Касалҳонага олиб боришган. Менга қўнғироқ қилишди ва "экстренний" га етиб бордим. Реанимация бўлимига олиб кириб кетишиб бўлганакан. Аёлларга шароит бўлмагани учун уйга жўнатиб юбордик. Амаким ва мен ўша ерда қолдик.
Умримнинг энг сабоқлик ўн куни ўша ерда ўтди. Ҳар куни биргина эшикга минг ҳавотир ва ҳадик билан термулиб ўтирамиз. Ҳар куни келаётган беморларни кўриб додлаб юборгинг келади. Беморлар ҳолати бир олам бўлса, унинг ортидан келганлар ҳолати бир олам. Вақт шу қадар тўҳтаб қолганга ўҳшаб ўтадики шундай пайтда атрофда сиз каби кутаётганлар билан суҳбатлашиб қоласиз. Ҳамманинг кўзида ҳадик, дард, аламлар. Ҳаёт ва ўлим остонаси. Биргина сўз билан кўзларда қувонч ёки жудолик.
Жим-житлик ҳукмрон муҳутни қий чув тутди, бир она оёқяланг фарзандини кўтарганча "дод" деб, кириб келди. беш ёшлар чамаси мурғак гўдак ҳаммажойи қонга беланган, докторлар зудлик билан олиб кириб кетишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, оламдан ўтгани ҳақида ҳабар билан чиқишди. Маълум бўлишича юк машинаси орқага олганда, дарвозага тегиб кетиб, болакайни босиб қолган экан. Онанинг додлаб йиғлашини ёзишга қалам ожиз. Эндигина камолотини кўраман деган фарзандидан айрилди. Эри қанчалик босишга, оғирроқ бўлишга ундамасин, онани фарйоди жимжитлик ҳукмрон масканни ларзага солади. Ўзингиз бир аҳволда турганда беиҳтиёр жуда ачинасиз. Одамлар "адреналин" олиш учун тоғларга чиқиб, ўзларини парашутдан ташлаганини, дарёга бориб қайиқда учганини кўриб туриб айтаман "Ҳақиқий "адреналин" керак бўлса, озгина вақт ажратиб, бориб туринг, Ҳақиқий "адреналинни" кўрасиз". Юрагингиз бир тез уриб кетса, бир тўҳтаб қолаётганга ўҳшайди. Ўша кунги болакайнинг сиймоси кўз ўнгимдан кетмай туриб яна бир аёлни олиб келишди. Айтишларича аёл сариқ касал бўлган, лекин ҳеч ким билмаган. Оғриқ ҳақида қайнонасига айтса "қўй ёғидан суркаб қўйинг, яҳши бўлиб кетади" деган. Докторлар кеч олиб келишганини, аёлнинг жигари ишдан чиқганини айтишди. Энг ачинарлиси эса қорнида саккиз ойлик боласи бор экан. Икки кун ўтиб аёл касалҳонада жон берди, болани сақлаб қолишди. Аёлини ўлганини эшитиб йиғлаётган эрни бориб башарисага бир мушт тушургингиз келади. Ззулм қилган қайнонага эса - сўз увол. Оддий касални деб эндигина йигирма учга кирган аёл энди дунйода йўқ. Ичингиз эзилиб кетади. Одамлар.... Наҳотки инсон қадри шунчалар паст бўлса? Бир аёлнинг ўлимига айбни кимдан оҳтарасиз? Эрданми? Қайнонаданми?.. ёки фарзандини гулдак қилиб ўстириб "Азроилга" берган ота-онасиданми?
У кун ҳам ўтиб улгурмай ярим кечаси аварияда жуда қаттиқ жароҳат олган бир йигитни олиб келишди. Жанжаллар билан. Уриб юборган йигитни касалнинг яқинлари роса сўкиб ургандан баттар қилишяпти. Бечора йиғлаб юборай деб турибди. Агар ўлиб қолса қаматишларини айтишди. Ичкаридан дорилар ёзилган рўйҳат олиб чиқилди. Табиийки йигитнинг қўлига топширишди. Чиқиб кетди. Шу зайл етти кун дори тошиди. Ҳар икки, Уч соатда, ёлғон бўлмасин юз эллик, юз етмиш минглик дори олиб келди. Гаплашиб қолдик. Ижарага машина олиб такси қилишини айтди. Дорига эса қарз олиб пул олиб келаётганини, қарз берадиган одам ҳам қолмаганини айтди. Бечора шу даражада ҳолатда эдики шу олти кун ичида кўз ўнгимда озиб, тўзиб кетди.
У ҳам майли, яна бир аёл боласини олиб келди. У ҳам неча кундан бери эшикга термулиб ўтирар эди. Ўша аёл ўзга аёл билан гаплашаётганда эшитиб турдим. Эри оламдан ўтиб кетганини, қайнона ва қайнотаси қари инсонлар эканини, туғма соқов эканликларини, уларни ташлаб кетишга кўзи қиймай уларга қараб, ҳам фарзандларини бир ўзи боқиб келаётганини, бу йил қиш қийин келганлигини, кузда пул ортириб буғдой олиб қўймагани учун қишда нонга зор бўлганини, нима қиларини билмай зоғора нон еганларини, ҳозир эса дориларга пули йўқлигини, докторларга ялиниб қарз сўраганини айтиб йиғлади. Ичларим титраб кетди. Шу аёл бугунги кунда бизнинг жамиятимизда яшаяпти, кимнингдур қўшниси, кимнингдир маҳалладоши, яна кимнингдур эса қариндоши........


​​​​Нечта фарзандингиз бор?” деган саволларга рангиб оқариб, нима дейишни билмай жиннича эртакларни тўқийман. Ҳар куни гоҳ интернетдаги профилимга чақалоқларнинг расмларини, гоҳ ҳомиладор бўлган аёлларнинг расмларини қўяман. Бу ишдан ҳам чарчадим. Ҳаммасидан чарчадим. Ортиқ кутгим йўқ. Нимани кутай, садоқатли рафиқангизни сизни яна ташлаб кетишиними ёки қачон оламдан ўтишиними? Минг алҳазар, сизни деб уни ҳам ёмон кўриб кетяпман.
– Ўзингни бос, яна бошлаяпсанми? Сенга ўзи нима қилсам ёқади? Бу қиллиқларинг мени ҳам чарчатиб қўйяпти.
Анчагина ўшқириб, уришиб берди. Бирозгина босилиб олганимиздан сўнг яна суҳбатни давом эттирдик.
– Ахир, сени жонимдан ортиқ кўришимни биласан-ку. Сенга ўзи нима бўляпти Мафтуна?! Олдин ҳам айтгандим. Икки фарзандим учун етиб ортадиган мана шу ҳовлининг қарзларидан қутулай, уларни уйли жойли қилгач фақат сен билан яшайман. Ахир, фарзандларим ва оиламга ҳам масъулиятсизлик қила олмайман, тушунсанг-чи. Лекин сени ҳам ташлаб қўйганим йўқ-ку.
– Ботир ака, мен ҳам бошида кўникаман. Ҳаммаси яхши бўлади, деб чидаб яшаб келаётган эдим. Бироқ ортиқ сабр-бардошим қолмади. Ахир мен ҳам аёлман. Сизни севишга ҳаққим бўлгани сингари, бирга яшаб, бахтли бўлгим бор.
Мана беш йил бўлибтики, ота-онам билан ҳам тузук гаплашганим йўқ. Қишлоққа борсам, дарров шаҳарга қайтиб келгим келади. У ернинг об-ҳавоси мени бўғади, тинчлик бермайди. Одамларнинг савол назари билан қарашидан ўзимни то кайгача олиб қочаман билмайман. Қишлоқдагилар тўй-марака қилса, бора олмайман. Чунки улар нуқул турмуш ўртоғим, фарзандларимни сўрайди, кутади. Мен эса жондан суйган, умр йўлдош сифатида танлаган инсон билан улар олдига бора олмайман.
Қайси аёл базмда ўзининг эмас, бошқа бировдан олган ижара кўйлаги билан мақтана олади. Ёки уни кўз-кўз қилади. Сиз томон нигоҳлар қадалганида, гуё ўша “ижара кўйлак” муҳокама қилинаётгандек туюлади. У либосни кийганингиздан оғринасиз. Ўша матони қиймалаб ташлагангиз келади. Гарчанд сизнинг севимли кўйлагингиз бўлса-да, барибир ўзингизники эмас. Энди жондан суйган турмуш ўртоғингиз аслида бошқа аёлнинг хўжайинию, сиз унинг севимли ёри сифатида олдидасиз. Битта кўйлакка қанчалар оғринасиз. Иккинчи хотин деб мурожаат қилишларига эса метин бардош ҳам биргина сўздан чил-чил бўлиши муқаррар. Аслида аёл эркак учун иккинчи ўринда туришининг ўзи оғриқли.
Пешонамга мана шундай қисмат битилган экан ундан қочиб ёки воз кечиб қаерга ҳам бораман. Ҳеч кимни ва ҳеч нарсани айбламайман. Фақат ўз-ўзимни қарғайман. Ношудлигимдан хўрлигим келади. Ҳамма иккинчи рафиқа сифатида эмас, ўйнаш деб баҳо беришидан оғриниб, сиқилиб яшайман. Қанийди, ўйнаш бўлиб, унинг оиласини бузиб, ўзимники қила олсам, деб кўз ёш тўкаман. Лекин шу қадар ҳурмат қилганимдан меҳрим дарёки, бу йўл билан ўзимни бахтли қилгим келмайди. Фақат уни кутаман, бўладиган дилхираликни унитаман. Ахир, насиб қилган бўлса, қачондир бирга, бир умрга ёнимда қолар.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

13.9k 0 35 56 158

Иккинчи хотин бўлиш оғриқли..."

“Қаердасан, эшикни оч. Тақиллатиб турибман эшитмаяпсанми?” Смсни ўқидим, дарҳол кўз ёшларимни артдим. Шоша-пиша юз-кўзларимни ойнага солдим. Эшикни очдим-у, бир чеккада гуноҳкорона бошимни эгиб туравердим.
– Сен бир куни шу юз марталаб қўнғироқ қилишинг-у, смслар ёмғирини ёғдиришинг билан мени гўрга тиқасан, – дея Ботир ака эшикни ёпди. – Тушунсанг-чи, ахир, ҳар доим сенинг олдингда бўла олмайман. Буни яхши билиб туриб, яна ўзинг жанжал кўтарасан-а?
– Ахир келмагангизга ҳам 21 кун бўлди. Қўнғироқ ҳам қилмайсиз. Сиздан хавотир олдим! – дедим-у, ичимдаги оҳларимни тўкиб сочиш ўрнига яна гуноҳкорона қараш билан сукут сақлаб турдим. Аслида мана шу 21 кун мен учун азобли ўтган эди. Шу пайтгача бир маротаба ҳам қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрамаганидан жиғибийроним чиққан. Агар олдимга келган тақдирида ҳам аччиқ ва ҳақоратли сўзлар билан сийлаб, унга бир дунё шартларни қўйишга аҳд қилган эдим. Лекин ғамга тўла дардли кўзлари мени яна шайтондек аҳдимдан қайтарди. Ҳатто унга ачина бошладим. Ҳар доим шу аҳвол. Телефон орқали ёки ёзиб юборган хабарлардагина мен қўрқмас урғочи бўрига айланаман. У олдимга келгач эса мушук панжасида қолган сичқондек питирлайман. Аввалига, уришади. Мен ҳам дардларимни гоҳ-гоҳида билдираман. Лекин унинг оилавий аҳволи, бошидаги ташвишларни сўзлаб берганидан сўнг ачинганим етмагандек, бир неча кун унинг муамоларини ўйлаб, сиқилиб юраман.
У ҳаётимда учраган кундан буён ҳаловатимни, ўзимни унитганман. Нега тақдир менга уни рўбарў қилди? Нима сабабдан ишқим, меҳрли кўзларим унга тушди? Ахир муҳаббатимизни ҳеч кас тушунмаса... Майли у эркак, лекин мен-чи? Рафиқаси, ота-онаси, ака-опалари мен ҳақимда қандай ўй-хаёлларда экан! “Оилали эркакка илакишиб қолган аёл...” деб тасаввур қилишарди-да. Яна нима деб ҳам баҳо беришсин денг. У ҳам ўз келинимдек Ботиржонимни жониданда ортиқ кўрадиган, бахтини ўғлимда кўриб, унга дунёю-дунини топширган қиз, деб ота-онаси иккинчи келин сифатида қабул қилармикан? Ёки фарзандининг оиласини бузганликда айбланиб, ёмонотлиққа чиқармикан? Йўқ-йўқ, ўз отамни қандай ҳурмат қилиб, яхши кўрсам уларни ҳам ундан кам кўрмайман. Пинҳона, сиртдан танийман. Ҳали бирор маротаба ҳам уларни узоқдан бўлса-да, кўрганим йўқ. Аммо касалхонада ётишганида иссиқ шўрваларни қилиб Ботиржон ака билан узатиб юборарадим. Бозорлик қилиб, хуш кўрган қишлоқ меваларидан атай улар учун жўнатрадим.
Дазмолланмаган, ғижим уст-бош, кир пайпоқ билан уйдан чиқиб кетган турмуш ўртоғингиз кечга яқин шаҳзодалардек уйга кириб келганида, менинг меҳрим, севгим сизникидан зиёдаю, лекин кам эмаслигини сезмаган бўлсангиз кундош? Ботиржон акадаги ўзгаришларни кўриб, севгимизни тан олмасангиз. Наҳот сиз ҳам бошқалардек мени бузуқликда айблаб, ҳақиқатга кўз юмсангиз? Ахир сизни кундош эмас ўз опам, дугонамдек кўрганман. Йўқса, неча бор қўнғироқ қилиб қўрсликлар қилганингизда сану-манга борардим. Балки уйингизга бориб соч талаш қилардик. Бироқ мен, ҳатто қаерда туришларингизни ҳам билмайман. Сўрамаганман излаб ҳам ўтирмадим. Мана ўртамиздаги муносабатларга 5 йил бўлибтики, ҳанузгача бирор маротаба Ботир аканинг ишхоналарига ҳам бормаганман. Фақат онда-сонда қўнғироқ қилиб тураман. Сиз ҳаммага мени ёмон сўзлар билан тасвирлаб берибсиз. Айтишингизча, улар сизни жуда яхши кўришар экан. Қайнанамиз сизни жонидан азиз кўрар эмиш. Мени эса улар қачон бўлса ҳам топиб, қилган ишларим учун суд қилар экан. Уларнинг йўлларига кўз ёшим билан сув сепиб, сочларим билан супириб, 5 йилдан буён кутаман. Уларга айтадиганларим жуда-жуда кўп. Сизга ҳам...
Яна бугун ҳам соғинчдан кўнглим беҳаловат. Қанча огоҳлантириш олганимга қарамай яна смс ёзяпман. Бу сафар келмади. Аламлар баттар авж олди. Хўрлигим келиб, шижоат билан гўшакни олдим. Дарров ёд бўлган рақамларни тердим.
Мен ортиқ, бу тарзда яшашга ўзимда куч тополмаяпман. Ҳар куни сизни қўнғироқ қилишингизни, смс ёзишингизни ва тўсатдан эшикдан кириб келишнгизни кутиб интизор бўламан. Қачонгача, “Турмушга чиқдингизми?.......


​​​​— Ҳамма пулларни менга бериб кетишяпти. Баъзида саналмаган бўлади. “Яхшилаб тахлаб, санаб қўйинг”, дейди қайнонам. Сизга озроқ пул олиб келдим, ойи. Камчилигингизга ишлатарсиз. Уйдагилар билишмайди, — бир марта онамга озроқ пул олиб боргандим, балога қолдим.
— Бу ишни бир марта қилдинг, иккинчи марта қилма. Эрингнинг рухсатисиз унинг бир тийинига ҳам хиёнат қилма. Мен сендан пул сўрадимми? Худога шукр, шу кунгача ҳеч кимдан қарздор бўлган жойим йўқ. Жуда кунимдан қолсам, ана, ўғлим бор, кунимга ярайдиган...
Ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганди... Ярим олдин рўй берган бир воқеа сабаб ҳаловатим йўқолган. Хуллас, менинг яхши жойга келин бўлганимни эшитган отам йўқлаб келадиган бўлди. Болалигимда қанчалик зор бўлгандим унга, энди эса... Биринчи марта турмуш ўртоғим билан бирга кириб келишганида ҳушим бошимдан учай деди.
— Дастурхон туза, ойиси, меҳмон келди. Ҳойнаҳой, бу қариндошингни танимасанг керак. “Аёлингизнинг қариндоши бўламан, мени яхши танимайди”, дедилар. Уйга олиб келавердим. Тез ошга унна...
Турган жойимда анча пайт қотиб қолдим. Меҳмонхонага кириб кетган эрим мендаги ўзгаришни сезмади, яхшиям. Отамнинг бу қилиғидан хафа бўлишни ҳам, хурсанд бўлишни ҳам билмасдим. Кўнглимнинг бир бурчида “Озгина бўлсаям, менга нисбатан меҳри бор экан-ку, йўқлаб келибди, нега отасиман, деб очиқ айтавермайди. Ахир булар отасиз ўсганимни билишадику...” турли хаёллар чарх урарди бошимда. Ўша куни у кишини яхшилаб меҳмон қилиб кузатишди. Бу гапни онамга айтсам, онам ҳам жуда саросималаниб қолди.
— У сени деб эмас, пул учун келган, болам... Олдиндан шундай одати бор, бировлардан пул олиб, бермай кетади. Бир жойда ёлчитиб ишламайди. Ундирган пулларини ароққа сарфлайди. Энди сенинг ҳаётингни бузмасайди... — онам кўксини чангаллаб йиғлади.
Ширин оилам бузилишини ўйлаб, мен ҳам қўрқиб кетдим.
— Эримга айтаман, у одам ҳеч қандай қариндошиммас, уни яқингизга йўлатманг, дейман...
— Ишқилиб ёмонлиги тегмасин-да...
Бир умр кутиб яшаган, меҳрига зор бўлган одамимни энди ўзимдан узоқлаштиришим керак. Бир томондан виждоним ҳам қийналади. Ахир нима бўлганда ҳам у менинг отам-ку. Эримга ҳаммасини очиқчасига айтиб берсам, мени қандай қабул қиларкан. Қайнота-қайнонам-чи, улар нима дейишади?
— Нима бўляпти сенга, бирор жойинг оғримаяптими? — бир нуқтага тикилиб қолганимни кўрган эримнинг меҳрибончилигидан кейин кўнглим бузилиб кетди. Қанийди унга кўнглимда кечаётган ҳамма гапни айта олсам?
Яқинда ҳовлимиз дарвозаси тақиллади, бориб очсам, остонада дадам турибди. Вужудимни қалтироқ босиб қолди.
— Сени бир кўриб кетай, деб келувдим, қизим, — дадамнинг гапидан кейин ўзимда журъат топиб, уйга таклиф қилдим.
— Мени кечир, қизим, сениям безовта қиляпман. Нима қилай, кўргим келди-да... Айниқса ўғлингни соғиндим. Невара ширин бўлади, деганлари рост экан-да...
Дарҳол дастурхон тузаб, меҳмон қилдим. Бирор соат ўтириб, кетишга чоғланди.
— Келганимни уйингдагилар билмай қўяқолсин... - деди кетаётиб.
Негадир отамга жуда раҳмим келди.
— Тўхтанг, — уйга кириб бир даста пул олиб чиқиб, узатдим. Индамай олди. Онамга ўхшаб уришиб бермади.
Шундан кейин ҳам икки-уч бор йўқлади отам. Мен эса икки ўт орасидаман, эримга, қайнота-қайнонамга дадамни таништирайми ёки... Улар қандай қабул қилишаркан?..

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

15.1k 0 26 66 180

СЕНИ КЎРГАНИ КЕЛДИМ, ҚИЗИМ...

Янги ҳаёт бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ, лекин жуда қийин вазиятга тушиб қолдим. Дардимни ҳеч кимга айтолмайман... Менга маслаҳат берадиганлар чиқиб қолар, деган умиддаман.
Ота-онам мен эсимни танимасимдан ажрашиб кетишган.
— Ойи, Насибани дадасини мен ҳам дада десам майлими? – болалигимда онамга шундай савол берганимда у юм-юм йиғлаганди.
— Йўқ, қизим, Насибани дадаси сенинг тоғанг бўлади. У кишини тоға дейишинг керак.
— Унда менинг дадам қаерда, келсинлар...
Онамни ўша пайтда жуда қийнаганимни энди-энди англаяпман. Ёлғиз боши билан укам иккимизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирди. Анча йил тоғамнинг оиласи билан яшадик. Атрофимдаги болалар дада деб оталарининг бўйнига осилганида, нега менинг отам йўқ, деб ич-ичимдан эзилардим. Дадам бизни олиб кетиш учун келишини шунчалик истардим-ки...
— Ўртоғимнинг дадаси касал бўлиб қолган экан, дўхтирлар олиб кетишибди. Бизни дадамизни ҳам дўхтирлар олиб кетган, тўғрими, опа? Тузалсалар келадилар... – эсини таний бошлаган укамнинг бу гапига мен ҳам ишона бошладим. Лекин анча йиллар ўтди ҳамки, дадамдан дарак йўқ.
— Қизим, уйимизга меҳмон келган. Сен билан укангни кўргани...Кириб кўриш, — деди бир гал бувим.
— Дадамми?!. Ана, айтгандим-ку, дадам бир куни барибир келади, деб. Укамни ҳам чақириб келайми?
— Уканг аллақачон келган...
Хаёлимда дадам укамни қучоқлаб ўтирибди, деган тасаввурда шошиб меҳмонхонага кирдим.
Тўрда бир бегона киши ўтирибди, укам эса тоғамнинг ёнида унинг пинжига киргудек бегонасираб турибди. Онам кўринмайди.
— Салом бер, дадангга, қизим...
— Ассалому алайкум... – негадир ташқарига қайтиб чиқмоқчи бўлдим. Тушларимизга кириб, бизни маҳкам бағрига босиб эркалайдиган дадам менинг тасаввуримдаги киши эмас, қандайдир бизга умуман бегона одам экан.
— Катта қиз бўлиб қолибсан-ку...
Орзу қилганимдек унинг қучоғига отилмадим, дадам ҳам менга талпинмади. Нега у ҳақиқий отам бўлса, бизга шунчалик бегона, деб ўзимга савол берардим улғайганим сари.
Ота дийдорига тўймай ўсган болалигимиз ҳам ортда қолиб кетди. Укам ҳам, мен ҳам ўз ҳаёт йўлимизни топиб олдик. Бизни ёлғиз боши билан оёққа турғизган онам қанчалик қийналганини энди англаяпман. Тоғаларимдан ҳам бир умр миннатдорман. Кўнглимизни ўкситмаслик учун қўлларидан келганини қилишди улар. Мактабни тугатиб, институтга киришга тайёрланиб юрган кунларимда уйимизга бирин-кетин совчилар кела бошлашди.
— Яхши жойдан келишди, опа. Қиз болага ҳар доим ҳам бундай жойдан совчи чиқавермайди. Узатиб юбораверинг, ўзлари ўқитиб олишади, — онамни ўртага олишди холаларим.
— Онангни қийнама, қизим, униям ўйла. Ҳаётини сен билан укангга бағишлаб, қайта турмуш ҳам қурмади. Энди сизларнинг орзу-ҳавасингизни кўрсин. Совчиларни рад қилма...
Қариндошларимизнинг гапи тўғри эди.
“Ўқишга кириб олсам, мени тинч қўйишади”, деб ўйлардим. Афсуски, омадим чопмади, “Яхши жой”га узатадиган бўлишди мени.
Мана, келин бўлиб тушганимга ҳам икки йилча бўлиб қолди. Тушган хонадоним жуда яхши. Қайнота-қайнонам меҳрибон, ширинсўз одамлар. Менга қилаётган эътиборларидан бир томондан ўксик қалбим қувонса, бир томондан жуда ийманардим. Ҳаётнинг менга берган туҳфасимикан бу? Отасиз ўсган қалбимни турмуш ўртоғимнинг меҳри тўлдиргандек бўлди. Мен ҳам янги оиламга бор меҳр, эътиборимни беришга интилардим. Бир йил ўтиб ўғилли бўлдик. Ҳаётнинг мазмуни, ҳақиқий бахт нималагини энди англай бошладим. Онам ҳам, келинлик хонадонимдагилар ҳам жуда хурсанд. Келинлигимда эрталабдан кечгача катта ҳовлида бир ўзим қолиб, уй юмушларини тугатганимдан сўнг зерикиб қолардим. Энди кичкинтойим билан бўлиб, кунлар қандай ўтаётганини ҳам сезмай қоляпман. Қайнона-қайнотам бозорда ишлашади, турмуш ўртоғим кичик хусусий тадбиркорлик корхонасини юритади. Моддий томондан ҳеч қандай камчилик йўқ, еганим олдимда, емагани ортимда десам ҳам бўлади. Уларга қўлимдан келганича хизмат қилишни, кўнгилларидагидек келин бўлишни истаганим учун мен ҳам тинмайман. Мени қийналиб ўстирган онамга, бувим ва тоғаларимга ҳам бир гап тегмасин, дейман-да. Турмушимизнинг иккинчи йилида қайнонам пулларини ҳам менга ишониб топширадиган бўлди.......

Показано 20 последних публикаций.