Ўқинг...фақат йиғламанг!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ИБРАТЛИ РИВОЯТ

Бир подшохни соқов ўғли бор экан хеч гапирмас экан. Подшох
ўғлини бир донишмандни олдига олиб бориб: - Шу ўғлимни гапиртириб берсангиз устингизда зар сочаман дебти. Шунда
донишманд подшохга: - Ўғлингиз саройда худди зиндонда ўтиргандай
ўтиради бир кенгликка чиқамиз ўша ерда ўғлиз гапиради дебти. Хуллас
табиат қўйнида бир хилват жойга чикишибти. Донишмандни қўлида
бир кабутари бор экан шуни озод этиб учириб юборса, бояги соқов бола
"Эх ана кабутар энди эркин яшайди" деб гапирибди. Подшох
ўғлига Ия сен гапирар экансанку Нега шунча пайт гапирмадинг деб
ғазабланиб 50 дарра камчин урдирибди. Шунда соқов бола: -
"Умримда бир марта гапириб 50 дарра камчин едим бу гапимга хали
охиратда қандай жавоб бераман? Эндиям умуман гапирмайман" деган
экан . . .
- Ха биродарлар биз хар бир гапимизга агар дунёда бўлмаса хам
охиратда жавобини берамиз. Шу учун тилим бор экан деб хар хил
хақоратомуз сўзламайлик! Хар бир гапимизни мухофиз
фаришталар ёзиб боради. Тил бесуяк бир аъзо уни чиройли
ишлатиб тартиб бериб турмасангиз ўзидан кетиб колади. Яна бир
нарсани унутмангки - Аллохни каломи "Қуръони Карим" хам
бизни тилимизга, талафузимизга мос қилиб неъмат қилинди. - Бу
тиллар Куръон ўқисин. Бу тиллар Ширин сухан бўлсин . . .

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

10.6k 2 143 10 109

Ё жим бўл фаришталар каби.Ё ўткир сўзли бўл худди шамс каби. Лекин асло писмиқ бўлма худди шайтон каби!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

10.4k 0 151 11 89

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КУЧЛИЛАРНИ ЎЙЛАНТИРГАН ВА СИЗНИ ҲАМ ЛОЛ ҚОЛДИРУВЧИ АЙЁРОНА САВОЛ!

Ўзбек аёллари жуда ақилли ва фаросатли ҳисобланади!

Илгари ўзбек аёллари қиз боланикига совчиликка боришганда, бўлажак келиндан косада сув олиб чиқишни талаб қилишган ва косадаги сувни ичишни сўраб, сувни ичаётган пайт жуда аёрона хийла қўлашган! 😉

⁉️ Диққат савол: Қандай айёрона хийла қўллашган ва сувни олиб чиқишдан мақсад нима?

Жавобни очиб кўришдан олдин бир бошни қотириб кўрмайсизми!? 🤔


Таслим бўлманг

Яхши кўрганларингиз ташлаб кетса ҳам, дард устига дард чексангиз ҳам, ҳамёнингизда пулингиз тугаса ҳам, икки юзли инсонлар орқангиздан гапириб, кулсалар ҳам, энг яқин дўстларингиз сиртингиздан зарба бериб, хиёнат қилсалар ҳам, сизга ҳеч ким тасалли бўлмаса ҳам, қадрлаганларингиз кўз ёшингизни артмаса ҳам, яхшилик қилган инсонларингиз қийматингизни билмаса ҳам.

"Беш кунлик дунё" учун ҳеч бирига ранжиманг. Энг муҳими — жон соғлиги. Қолгани беҳуда гаплар.
Ўзингиз билан келишишга ҳаракат қилинг. Истасангиз ҳам истамасангиз ҳам ҳаёт давом этади.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

13.3k 2 241 14 64

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
AVO platinum kartasi — ilovada bepul oching!

✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.

AVO ilovasida garov va kafillarsiz 50 mln so’mgacha limit oling — 45 kungacha 0%.

Oʻrnatish

#reklama
click.avo.uz


Саҳарларда турганларни асрасин Аллох
Сафарларда юрганларни асрасин Аллох
Отам деб, онам деб, яқинларим деб,
Худо деб юрганларни асрасин Аллох!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан  бахраманд бўлиш насиб этибди,
           Алҳамдулиллаҳ!
Нимаики қалбингизга туғилган орзу ниятларингиз бўлса барчасига Аллохим етиштирсин!

Хайрли тонг, Азизим!
Биласизми?
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Шундай экан, Яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Умримизнинг яна бир янги саҳифаси очилди. Уни қандай яратиш ўзимизнинг қўлимизда.

ХАЙРЛИ ТОНГ !

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!

Нима бўлса хам ўтган кунга шукр айтинг!
Яқинларингизни қадрланг!
Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
Борлигингизнинг ўзи бахт!

Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
Аллоҳ Ўзи кечирсин!
Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

19.4k 3 255 16 56

Нафсимга ўгитлар.....

Бундан саккиз-тўққиз йил бурун бир фирибгар мени ўтдай тушириб кетди. Катта пулга куйдим.

Дардимни бировга айтмадим. Асосий айб ўзимда эди. Ҳаддан ташқари ишониб юбордим. Лақмалик қилдим, десам ҳам бўлади. Бунақа дўст, бунақа омонатдор, бунақа ҳалол киши йўқ деб ўйлардим.

Лекин орадан бир-икки йил ўтиб, бу гап дўстлар даврасига барибир ёйилибди. Чунки "ўтдай тушган" битта мен эмасканман. Кимдир озроққа, кимдир кўпга куйиб ўндан ортиқ одам бошини чангаллаб юрганмиш! Умумий еб юборилган маблағни эшитсангиз, оғзингиз очилиб қолади.

Шунда ҳам бировга дард очмадим. Айтган бўлсам, ўша "фирибгар"нинг ўзига айтганман.

Бир куни бир тўй баҳона эски қадрдон ака-дўстимни кўриб қолдим. Шаҳарда кўзга кўринган кишилардан. Бир мачитнинг имоми бўлган, аҳли илмлардан. Анчадан бери кўришмаган эдик, бир четга ўтиб ҳол-аҳвол сўрашдик. Орада бошимга тушган мушкулдан гап очди.

— Нимага бунчалик алданиб қолдингиз? — деб сўради.

— Қаёқдан эшитдингиз? Мен ҳеч кимга айтмаганман-ку? — дедим.

— Яқинда катта бир даврада ўша йигит ҳақда гапиришди. Куйганлар ичида сиз ҳам борлигингизни айтишди, ўша ерда билдим.

Бўлар иш бўпти, деб воқеани қисқача айтиб бердим.

— Бунча катта пулни битта одамга қандай ишондингиз? — деб ҳайратланди.

— Бир мартада бермаганман. Олдин озгина бердим. Натижа ёмон бўлмади. Кейин нафс бош кўтарди, ишончим ортган сари маблағни ҳам оз-оздан орттириб бордим. Иш бир текис кетаётган эди. Шунақа қилиб...

— Тажрибасизлик қилибсиз. Минг ишончли бўлса ҳам, ўртада шайтон бор, ахир.

— Намозхон... анча-мунча илм олган... Палончи олим, Писмадончи қори аканинг шогирди... уларни мен жуда ҳурмат қилардим... ишонмай бўладими?! — дедим.

— Раҳматли Дадамнинг бир гапларини айтайми? Ўн беш йиллар илгари бир дўстим биргаликда иш қилайлик деб таклиф қилиб қолди. Режа зўр эди! Айтишича, катта фойда келади! Хуллас, қизиқдим. Сўнг, кел, Дадамдан бир маслаҳат сўрай, дедим. Ўртамизда бундай савол-жавоб бўлиб ўтди:
"Дўстинг намоз ўқийдими?" деб сўрадилар Дадам.
"Ҳа. Намоз ўқимайдиган дўстим йўқ менинг".
"Унча-мунча илм ҳам олганми?"
"Ҳа. Унча-мунча эмас, анча-мунча илми бор".
"Устозлари ким экан?"
"Ў-ў, Палончи-писмадончилар!"
"Яхши. Бойми?"
"Ҳа. Ўзига тўқ".
"Ҳажга борганми?"
"Икки марталаб..."
"Бўлди. Тушунарли. У билан бирга иш қилма!"
"Ия, бопладингиз-ку, Дада! Бу нима деганингиз?"
"Менга қара, болам. Мана шу нарсалар алдаб қўяди одамни. Пул иши, шериклик иши бошқа нарса! Камдан-кам одам бу синовдан ўтади!"
Шу гап билан мен у ишга кирмадим. Шерик танлашда жуда эҳтиёт бўладиган бўлдим. Ўшандан бери нечта бунақа воқеа эшитсам, Дадамнинг ўша ўгитлари эсимга тушади, — деб сўзини якунлади имом дўстим...

Мана, шу гапга ҳам тўрт-беш йил бўлибди. Ака-дўстимнинг гаплари, раҳматли отасининг олтинга тенг ўгити сира эсимдан чиқмайди. Бир сабаб билан бугун эрталаб тағин шуни эсладим. Бошқаларга ҳам фойдаси тегиб қолар деб бу ерга ёзиб қўйдим.
Муҳаммад Нуруллоҳ Рауфхон.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

15.3k 0 115 21 221

Агар бахтли бўлмоқчи бўлсангиз, бу 7 та нарсани ҳаётингиздан чиқариб ташланг:

1. Баҳо бериш;
2. Хафа бўлиш;
3. Ғийбат қилиш;
4. Ўзини оқлаш;
5. Инсонлардан умид қилиш;
6. Чегара қўйиш;
7. Меъёридан ортиқ овқатланиш.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

14.5k 0 192 11 64

1 КИЛО ҚАТИҚНИ ТУПРОҚҚА КЎМИБ ҚЎЙИНГ. НАТИЖАДАН АНИҚ ШОККА ТУШАСИЗ❗

Бувим 104 ёшни қаршиладилар. Туғилган кун кечаси секингина бориб бувижон энди айтинг бу ёшга киришни сири нимада десам 1 кило қатиқни тупроққа кўмиб қўй дедилар. Ғалати одат экан-а деб Бувимдан сўрасам: бу одат эмас, сирли усул деб, сабабини менга айтиб бердилар.

Мана 5 йилдирки бу усулни қўллайман. 100 млнга дори укол олиш қаердаю 1 кило қатиқни ерга кўмиб шу фойдани олиш қаерда. Гап шундаки, қатиқни тупроққа кўмиб қўйсангиз... Батафсил👇


• Иброҳим алайҳиссалом бефарзанд ўтиб кетсам керак, деб ўйлаган эди, лекин у кўплаб жумхур инсонлар (ҳатто, пайғамбар алайҳиссаломлар)га ота бўлди.
• Довуд алайҳиссаломни Соулнинг қўлида вафот этади деб кутилганди, Соул вафот қилди, Довуд эса подшоҳ бўлдилар.
• Юсуф алайҳиссаломнинг қолган ҳаёти Фиръавн қамоғида ўтади деб кутилганди, лекин Миср мамлакатида Фиръавндан кейинги иккинчи шахс бўлиб етишдилар.
• Сен қўрқиб, ўзингча, хаёлингда турли сценарийларни тузиб юрмагин. Аллоҳ таоло сен кутиб турган ёмон ҳолат, вазиятни ажиб, хайрли ишларга айлантириб қўйишга қодирдир.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

19.1k 1 252 30 239

❗️Бир шайхга савол беришибди:

- Қизлар билан гаплашиб юрардик, тавба қилдик. Энди уйланмоқчимиз, бизга қандай қизлар тўғри келади?! 🤔

Домла жавоб берди:

- ...............




👉🏼👉🏼ДАВОМИ👈🏼👈🏼
           👆🏼👆🏼👆🏼


Буни ҳамма ўқиши керак


Аёл тил тишлади...

Ёзнинг куни бўлгани учун тонг эрта отарди. Ғира-шира қоронғулик тарқаб, кун ёриша бошлади. Улар биринчи АЁҚШга етиб келишолмади. Сал нарида машинанинг мотори ўчди. У ёғига яна анча йўл босиш керак эди. Эркак яна сўкинди. “Энди нима қилсам экан? Бориб бирортасига илтимос қилиб кўрсинми? Худди тиланчидек тиланадими? Пулинг бўлмаса нима қиласан йўлга чиқиб демайдими? Эҳ, ақли қисқа хотин. Товуқмия, деганича борда буларни...” деб ўйлади. Аммо қўл қовуштириб ўтиришнинг ҳам иложи йўқ. “Худо, Ўзингга таваккал”, деб машинадан тушди.
- Дадаси, мен ҳам... деб гап бошлаган аёлнинг гапи оғзида қолди.
- Сен машинада ўтир. Шунча нарсани биров илиб кетмасин. Ўзим бориб гаплашиб келаман, деб жеркиб берди. 
Чорасизлик инсонни нималарга мажбур қилмайди. Зўр-базўр қадам ташлаб ёқилғи қуйиш шахобчасига томон юра бошлади. Оёқларига худди оғир тош боғлаб олгандек қадам ташларди. Тавба, бировдан нарса сўраш бунчалар қийин бўлмаса... Ишқилиб, инсофли одамлар бўлсинда. Тушунадиган кишилар бўлса нур устига нур бўларди... Ўз хаёллари билан АЁҚШ ёнига етиб келган эркак атрофга олазарак боқди. Машиналар қатнови кам. Ёқилғи қуядиган мосламалар ёнида ҳеч ким йўқ. “Касса” деб ёзиб қўйилган томонга юрди. Кичикроқ ойнаванд тешикдан ичкарига мўралади.
- Ассалому алайкум, келинг ака, деди ичкаридан бир йигит жилмайиб.
- Ваалайкум ассалом, ҳалиги... ўнғайсизланиб гапиришга чоғланди. Бошлиғинглар йўқми? Ишим бор эди.
- Мен ўзим бошлиқман, тинчликми? сўради йигит ажабланиб.
- Бир дақиқага бу ёқққа чиқа оласизми? ўша оҳангда айтилди гап. Йигит чиқунга қадар эркакни тер босди. Ўзини ҳудди нарса тиланаётган гадой ҳолида кўрди. Ярим аср яшаб, ҳеч бундай ноқулай аҳволга тушмаганди.
- Нима гапингиз бор, ака? деб сўради йигит.
- Узр, ука, сизни безовта қилдим. Сиздан бир ўтинчим бор эди. Ёнимизда икки минг сўм пул қолибди, холос. Афсуски, бензин тугаб машинам ҳув анави ерда ўчиб қолди. Йўқ демасангиз, қарзга ёқилғи қуйиб бероласизми, деб сўрамоқчийдим... шу гапни айтгунча эркак қаро терга ботиб кетди.
- Ака, пулини бермасангиз ҳам майли. Ана, сизга ўн литр бензин қуйиб бераман, деди йигит самимий жилмайиб.
- Менга керакмас, пулини албатта, бугун кечгача етказаман, шошиб гапирди эркак. АЁҚШ бошлиғининг унга ачиниб қарашидан кўнгли оғриди.
- Ака, биласизми, кеча укам боласини Тошкентга олиб кетаётган экан. Боласи оғир аҳволда эди. Йўлда машинасининг бензини тугаб қолибди. Вазиятни тушунтириш учун қўл кўтариб тўхтатган машина ҳайдовчиларининг бирортаси бензин бермабди. Шу пайт нариги йўлда келаётган бир яхши одам тўхтаб, унга бензин қуйиб берибди. Шу сабаб билан жиянимнинг жони омон қолибди. Укам: Агар ўша киши ёрдам бермаганида, боламдан айрилиб қолардим, деди. Шу боис бугун ким биринчи келса ўн литр бензинни текинга бераман, деб ният қилгандим. Бахтимга сиз йўлиқдингиз, деганча йигит қўлини ҳамсуҳбатининг елкасига қўйди.
- Мен мингдан минг розиман, олаверинг.
- Укангизнинг машинаси кўк рангли Нексиямиди? сўради эркак.
- Ҳа.
- Э биродар, Яратганнинг марҳаматини қаранг. Сен бирни берсанг, сенга ўнни бераман, дегани рост экан. Укангизга мен бензин қуйиб бергандим, деганча  у қувончдан ёшланган кўзларини артиб қўйди.

Саида Қорабоева.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

16.5k 0 56 23 290

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kettik Travel – sizning ideal sayohat sherigingiz

Parvoz va osoyishtalik uchun hammasi:
✅ Launj zonalar 40% gacha chegirma bilan – ichimliklar, ovqat va qulaylik.
✅ Barcha yonalishlar boyicha aviachiptalarni qidiring va bron qiling.

Vaqtingizni tejang va sayohatni tabassum bilan boshlang!
👍Hozir bron qiling: kettik.travel

Saytga kirish

#reklama
kettik.travel


Аёл еган овқатидан эмас, кўрадиган меҳридан тўяди...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧠👀 Шунчалик эринчоқмизки, шу саволга жавоб топиш учун бир оз бош қотиришга эринмиз )

Ҳам мантиқий ҳам арифметик бўлагн, 2-3 синф болалари еча оладигон мисол жавобини топиб кўрингчи!

Тушунмасангиз видеони қайта кўринг👇


​​Ҳаёт чўпоннинг арзанда қизи. Сулувлиги тилларда достон бўлган. Унга кўплар ошиқ эди, жумладан, қабоҳатга ботган раиснинг ўғли ҳам. Бир кун қизни ўғирлаб кетиб, уни бутун орзуларидан айирган. Ўша кеча бечоранинг оҳини ҳеч ким эшитмаган. Қиз эса эс-ҳушини йўқотди. Бир муддат қишлоқ кўчаларида тентираб юрди. Одамлар раиснинг ўғли қилган қабиҳ воқеадан хабардор бўлишса-да, уни хўрлади. Бир кун тонгда уни ўз кулбасида шифтга осиғлиқ ҳолда топишди. Чўлдан қайтган ота қизини ҳимоя қилолмагани учун қишлоқдан бош олиб кетди. Шундан буён ўша хўрланган сулувнинг руҳи оламни безовта кезармиш.
Мен бу гапга бир ишондим, бир ишонмадим. Бироқ у туфайли ўғлим жиннига айлангани рост. Анчадан бери уни олиб табибма-табиб, докторма-доктор югурдим, бироқ ҳеч нарса фойда бермаяпти. Ўғлимни қандай ҳаётга қайтаришни билмаяпман. Ёрдам беринг.

Иқбол АДИЛОВА, психолог:

— Инсу жинсларнинг борлиги ҳақиқат. Бошқа оламдаги шарпалар одамларга зиён етказиши билан боғлиқ кўп ҳикояларни эшитганмиз. Аммо уларни ёлғон дейишга тилим бормайди. Фарзандингизнинг тузалиши кўнглингиздаги ишончга боғлиқ. Ишонч балоларни даф қилади.
Шундай экан, ўғлингизни ҳаётга қайтаришни истасангиз, шифокорнинг олдига ҳам, табибнинг олдига ҳам ишонч билан олиб боринг. Ўшанда ҳаммаси яхши бўлади. Эҳтимол, ўғлингизнинг сўқир қизга уйланишига тўсқинлик қилганингиз учун бу унинг руҳиятига таъсир кўрсатгандир. Нима қилганда ҳам болангизнинг соғайиши, аввало, сизга боғлиқ.
Бир соғлиғи ёмонлашган одам жуда кўп табибларнинг олдига борибди, бироқ шифо топмабди. Ҳаммаси уни бироз даволаб, уйига қайтариб юбораверибди. Охири бемор Луқмони Ҳакимнинг олдига шифо излаб борибди. Табиб унинг аҳволини текшириб, тузалмас дардга чалинганини пайқабди.
— Уч ойда оёққа туриб кетасиз, — дебди Луқмони Ҳаким беморга.
Орадан уч ой ўтибди. Бемор чиндан тузалибди ва табибга берган дори-дармонлари учун раҳмат айтибди. «Мен сенга фақат уйқу дори бергандим. Сени оёққа турғазган дори эмас, балки тузалишингга бўлган самимий ишончинг», деган экан Луқмони Ҳаким.
Ишонч ҳар қандай дарднинг калити, шуни унутманг.
Шаҳноза РАҲМОНОВА ёзиб олди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

14.9k 0 32 15 155

«Қабристондан ўтган ўғлим телба бўлиб қолди…»

— Яқинда ўғлим ўқишни битириб қайтди. Уни уйлантириш тараддудига тушдик. Шунда ўғлим: «Овора бўлманглар, суйган қизим бор! Шаҳарда ўқиб юрганимда танишганман. Мен унга совчи жўнатаман, деб ваъда бериб қўйганман», — деди.
Бу гап аёлимга ёқмади. У ўғлини сўроққа тутиб, қизнинг шаҳарлик эканини эшитди-ю, баттар тутақиб кетди.
— Бу қанақаси?! Ўғлим, яхшилаб ўйлаб кўрдингми? Қиз шаҳарлик бўлса, биз қишлоқда турсак. Эртага ота-онаси қишлоққа берадиган қизимиз йўқ деса, ким деган одам бўламиз? — деди онаси куюниб. — Бизниям қишлоқда ўзимизга яраша ҳурматимиз бор. Қуруқ қайтсак, қишлоқдагилар: «Ўзимиздаям қиз зотига қирон келгани йўқ эди. Шаҳарликка осилиб бели синибди», дейишмасин.
Ўртоғимнинг қизини келин қиламан, деб юрардим. Ўғлимнинг қатъиятини кўрдим-у, шаштимдан тушдим. Яқин дўстимнинг олдида бебурд бўлиш мен учун оғир бўлишига қарамай, тилаб-тилаб олган яккаю ягона ўғлимни бахтсиз қилишни истамадим ва аёлимга шаҳарга совчиликка боришга ҳозирлик кўришини тайинладим. Ўша қизникига бордик. Ниҳоятда ҳашаматли ҳовлида тураркан. Ўғлимнинг келинликка танлагани бадавлат хонадоннинг қизи эканини остонадаёқ фаҳмладим. Ичкарига қўрқа-писа кирган аёлим жаҳл билан қайтиб чиқди. Уйгача лом-мим демай келган аёлим машинадан тушиши билан ўғлига қараб:
— Энди бир камим кўр қизга уйланишинг қолувди, — деди ва важоҳат билан сўзлашда давом этди. — Менга қара, сендан бошқа болам йўқ. Шундай экан, мен ёлғиз ўғлимга кўр қизни олиб бермайман! Гап тамом, вассалом!
— Мен ҳам ўшандан бошқасига уйланмайман!
Ўша кун онаю ўғилни муросага келтириб бўлмади. Нозим ҳайҳайлашимга қарамай уйдан чиқиб кетди. Шу бўйича уч кун уйга келмади. Ўғлининг йўқолганидан бир аҳвол бўлган хотиним анча жаҳлдан тушиб, сўқир қизни ҳам келин қилишга тайёр эди. Уч кун деганда ўғлимиз уйга кириб келди. Бироқ афт-ангорини кўриб, қўрқиб кетдик. Уст-боши йиртилган, соч-соқоли тартибсиз, худди телбаларга ўхшарди. Мен уни уйга олиб кирмоқчи бўлдим, бироқ у кафти билан бошини чангаллаб ерга ўтириб олди. Ўғлимнинг бу ҳолатидан қўрқиб кетдим. Онаси эса ҳушдан кетди. Ўша куни ўғлимни касалхонага олиб бордик. Уни руҳий хаста беморларнинг олдига жойлаштиришди. Шифокорларнинг муолажалари фойда бермади. Бир кун бош шифокор ҳузурига чорлаб: «Ўғлингиз касал эмас. Бироқ унинг миясига нимадир таъсир қилган. Шунинг учун ҳам ўзини шундай тутяпти. Менимча, ундаги бу ҳолат маълум муддатдан кейин ўтиб кетади», деди.
Хуллас, ўғлимни уйга олиб келдик. Аҳвол кундан-кунга оғирлашиб борарди. У ҳар кун тутқаноғи тутиб қоладиган одамдай бирдан «Мушук, мушук!» деб бақирарди. Хотиним гапимга қулоқ солмай фолбинга жўнади. «Ўғлингизга жину ажиналар илашган. У руҳларни норози қилган. Фарзандингиздан сўранг, бирорта қабристон ёнидан ўтмаганмикин? Бирорта ҳодиса содир бўлмаганмикин?» дебди. Мен фолбинларни фирибгар деб билганим учун бундай нарсаларга ишонмайман. Аёлимнинг қистови билан ўғлимни сўроққа тутдим. У менга ғалати тикилиб: «Мозор йўлидаги мушук. Шаҳар йўлидаги қабристон олдида… У ўлиб ётган эди. Мен нима қилдим? Уни четга улоқтириб, ўша ерда ётган майитлар руҳига дуои фотиҳа қилмай ўтиб кетдим. Руҳларнинг тинчини буздим. Улар мени жазолашяпти», деди. Юрагим орқага тортиб кетди. Бу қабристон ҳақида эшитгандим. Тунда ўша ердан ўтганлар телбага айланиши ҳам қулоғимга чалинганди. Қишлоғимизда ўтган йили вафот этган Толиб чолни эсладим. У ҳам тунда шу қабристон йўлидан ўтган, дейишарди. Соппа-соғ юрган одам бирдан жиннига айланди-қолди. Энг ёмони, у кўп яшамади. Одамлар чолни жин чалган, дерди. Толиб чол нуқул сочлари узун қиз таъқиб қилишидан нолирди. Мен қабристон қоровулига учрадим ва қора мушук билан ўша сочи узун қиз ҳақида суриштирдим. Қабристон қоровули Зариф ота кўпни кўрган одам, ундан жўяли маслаҳат чиқишига ишониб боргандим.
— Ҳа, бу анчадан бери бор гап. Бу қабристон ёнидан дуо қилмай ўтиб бўлмайди. Чунки қабристон бурчагида бир ғарибгина қабр бор. Унинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмайди. Шунинг учун бўлса керакки, руҳи безовта. Ўша қабрга бир қиз дафн қилинган. У жуда чиройли қиз эди. Қишлоқдан бош олиб кетган........


​​Дуодан бахт топган келин.

«Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Муҳаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан. Кекса одамнинг кўнглини топиш учун бир сўз кам, икки оғиз сўз кўп. Уларнинг кўнгли нозик, хизмати оғир бўлади. Ўн ёшли Одинани отаси ёнига чорлаб, бувасига хизмат қилиб, дуосини олиш кераклигини тушунтирди. Одина ёш бўлса-да, зийрак эди. Отаси тушунтирган ҳамма ишни бажаришга ваъда берди. Муҳаммад бува намозхон. Эрта тонгда туриб, намоз ўқир, узоқ дуо қилар, нонуштани ҳам эрта қиларди. Муҳаммад буванинг хонасида Одина ва кичик укаси Абдулазиз бирга ётарди. Муҳаммад ота набираларини уйқуси бузилмасин деб энди ўрнидан турмоқчи бўлса, зийрак Одина намоз вақти бўлганини, бувасига тез таҳорат суви тайёрлаш лозимлигини сезиб, ўрнидан сакраб турарди. Бувасининг ухлайвер, дейишига қарамай таҳорат сувини тайёрларди. Буваси намоз ўқиб бўлгунига қадар нонуштани ҳозирларди. Яна нолимасдан ойисига уй ишларига ёрдам берарди. Буваси эса ҳар намоздан сўнг: “Умринг узоқ бўлсин, бахтли бўл, қизим! Олижаноб инсон жуфтинг бўлсин!” деб дуо қиларди. Отанинг сўзини қолдирмаган, буванинг дуосидан насибасиз қолмаган Одина ўн йилга яқин, яъни турмушга чиққунига қадар бувасига холис хизмат қилди. Бу катта матонат, отага итоат ва бувага ҳурмат эди. Уйқу ва роҳатдан савобни устун қўйди. Ўзи катта олийгоҳни тугатмаса-да, энг обрўли, илмли шаҳарлик йигитлардан бирига турмушга чиқди. Одина турмуш ўртоғи Муродга ҳам хизматини аямади. Эрини тонг саҳарда туришга ундаб, шундай дерди:
– Бувам, тонгда ухлаш ризқни кесади. Ризқи мўл бўлишни хоҳлаган одам, саҳар туради. Бувам: “Тонгда қилинган иш унумли, дуолар эса қабул бўлади”, – дердилар. Қани ўрнингиздан туринг! – деб эрини ҳоли-жонига қўймай уйғотарди.
Мурод эса:
– Қишлоқ қизисан-да, танноз келинлар каби дангасаликни ёқтирмайсан-да! – дерди.
Одина ўз одатига кўра, қайнота-қайнона ва эрига нонуштани эрталаб тайёрлаб қўярди. Уни шундай тайёрлардики, ҳаммаси ҳайрон қоларди. Эрини бирор марта бўлса-да, ишига нонуштасиз кузатмасди. Қайнота ва қайнонаси ҳам уни кўп дуо қиларди. Дуо ва олқишнинг сабабидан неча йил заҳмат чекиб, бувасининг дуосини олган, отасининг назарига тушган, қайнота ва қайнонанинг олқишини олган, эрига итоатли келин ҳамма орзусига етди. Эри Мурод уни бирор жойда ишлатмас, “Қишлоқда роса ишлагансан, шунинг ўзи етади”, дерди. Қайнотаси вафот этгач, қайнонасига қизларидан ҳам яхшироқ хизмат қилиб, дуосини олди. Ўзи ҳам кексалик ёшига етди. Уч қиз, икки ўғилни вояга етказди. Уларни илмли, одобли ва ҳаёли қилиб тарбиялади. Дастурхон атрофида ўтирганларида, болаларига:
– Бува, бувиси, қайнота ва қайнонаси бор ўғил-қизлар ва келинлар жуда бахтли-да! Уларнинг хизматини қилади, дуосини олади, билмаганини ўрганади. Дуо ва олқиш олган инсон кам бўлмайди. Бувамнинг хизматини қилдим, қайнонам ва қайнотамнинг дуосини олдим, оталарингизнинг ҳурматини жойига қўйдим, мана бугун сизларнинг ардоғингиздаман. Таҳоратга сув иситаман деб, қиш кунлари совқотган қўлларимни совуқ сувга урдирмайсиз, ухлаб қолмай деб қаттиқ ерларда ётардим, энди эса пар тўшакларда иззатдаман. Савоб топаман деб озгина қилган хизматим эвазига ҳажга бордим, бугун сизнинг ардоғингиздаман. Ҳа, холис қилин­ган хизматнинг мукофоти, дуолар самараси мана шундай азизликдир, – дерди мамнун.
Азиз қизларим! Албатта, ота-онанинг хизматини қилиб, дуосини олиш шарафдир. Ҳамма ҳам дуо олавермайди, ҳаммага ҳам олқиш насиб қилмайди. Ким хизмат қилса, кун келиб унга ҳам хизмат қилишади. Ким ҳурмат қилса, ҳурмат топади. Ким нима экса, шуни ўради. Шунинг учун хизмат қилинг, хизмат ва дуо боис улуғлик, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўласиз.
“Қасамини бузган қиз” китобидан.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

20.4k 0 219 19 223

Бугун дўстим билан таксига ўтиргандик, мана шу инсонга дуч келдик. У олдига Қуръоннинг мана бу саҳифасини ёпиштириб олганди. Ундан суратга олишни сўрагандим, риё бўлиб қолмасин, деб бошида кўнмади. Бошқа инсонларга ҳам ибрат бўлиши учун, деб кўндирдим. У рози бўлди.
Мен унга:
— Шунча ишдан ортиб, Қуръон ўқишга қандай вақт топасиз?! — дедим.
У шундай жавоб қилди:
— Йўқ, мен ўқимайман, ёдлайман. Ҳатто, светафорни қизил чироғига тўҳтаганимда ҳам такрор қилиб оламан. Шундай қилиб, кун бўйи бўш вақтларимда Қуръон ёдлайман. Шунақа...

"Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар" (Нур сураси 37-оят).

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Показано 20 последних публикаций.