Репост из: Pedkadr.tdi.uz
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
❓Савол: ✍️ Мен Термиз шаҳридаги 3-мактабда ноябрь ойига қадар ишладим ва ишдан бўшадим. Ҳозир Биз Навоий вилоятига кўчиб келдик. Бу ердан иш топа олмадим. Термиздаги мактаб номидан баҳорги аттестацияда қатнашсам бўладими? Ҳозир ҳеч бир мактаб ҳисобида эмасман.
❗️Жавоб: Афсуски, мумкин эмас. Низомнинг 1 банди: "Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди".
❗️Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак!
❗️Шунингдек, Олий таълим ташкилотларини 2024 йилда тамомлаган ёш мутахассислар аввал ишга жойлашиб кейин навбатдан ташқари тури бўйича мурожаат юборишлари керак.
Шу жумладан, магистр даражасига эга бўлган педагоглар ҳам аввал таълим ташкилотига ишга жойлашиб кейин тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан иккинчи тоифа олиш учун мурожаат юборишлари керак бўлади.
P.S. Сабаблардан яна бири "Тоифа тўғрисидаги Сертификатларда педагогнинг иш жойи кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
‼️Вақтинча ишсиз педагоглар ёки ишга жойлашмаган ёш мутахасисслар аттестацияга жалб қилинадими?