Репост из: Pedkadr.tdi.uz
⁉️ Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан "сакраб" ўтиб бўлмайди.
❓Савол: Мен 2024 йилда Университетни тугатиб, мактабга ишга кирдим, тоифам мутахассис. Январь- июнь ойларида бўладиган аттестацияга навбатдан ташқари қатнашиш учун ҳужжат топширдим. Мурожаатим қабул қилинди. Мен тоифа тестларида 70 баллдан юқори тўпласам, менга 1-тоифа бериладими ёки 2-тоифами?
❗️Жавоб: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра:
📌 г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
📍60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган ҳисобланади.
P.S Малака тоифаларини ошириш ёки тушириш босқичма-босқич, яъни бир поғона кўтариш ёки бир поғона тушириш орқали амалга оширилади (алоҳида ютуқлари учун тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) бериладиган малака тоифалари бундан мустасно).
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot