#Йил_ўқитувчиси
🏆 “Йилнинг энг яхши Тафсир фани ўқитувчиси” танлови бошланди
▪️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Тафсир фани ўқитувчиси” танлови Тошкент ислом институтида ўтказилмоқда.
📖 Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори, ҳайъат раиси М.Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан танловни очиб берди.
▫️ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири, ҳайъат раиси ўринбосари С.Шерхонов танлов шартлари, ўтказиш тартиби ва мукофотлар ҳақида маълумот берди.
▫️Танловда диний таълим муассасасида камида уч йиллик педагогик иш тажрибасига эга педагог-ўқитувчилар қатнашиши мумкин. Иштирокчиларнинг чиқишлари қуръа ташлаш йўли билан аниқланди.
▫️13 та ислом таълим муассасалари раҳбарлари ўз ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида институтга ташриф буюриб, тадбирда қатнашмоқдалар.
🔗 t.me/oliymahad
🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram