#Taъзия
Иқтисод фанлари доктори, профессор Тоштурғун Эргашев 87 ёшида вафот этди
Тоштурғун Эргашев 1937 йилда Янгиқўрғон туманида дунёга келган. 1959 йили Ўрта Осиё политехника институти, 1964 йилда Москва кончилик институти аспирантурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1959 йили Ўзбекистон фанлар академияси кончилик бўлимида илмий ходим сифатида бошлаб, 1985 йилгача Иқтисодиёт институти илмий ходими, бўлим бошлиғи, Тошкент халқ хўжалиги институти кафедра мудири, Фанлар Академияси мувофиқлаштирувчи кенгаши раис ўринбосари бўлиб ишлаган.
1985 йилда Тошкент политехника институти Наманган филиали директори этиб тайинланган. 1991—2006 йилларда ушбу филиал негизида ташкил этилган Наманган саноат-технология институти (1998 йилдан Наманган муҳандилик-педагогика институти) ректори лавозимида фаолият юритган.
2006 йилдан ҳозиргача Наманган муҳандислик-қурилиш институти Менежмент кафедраси профессори сифатида меҳнат қилиб келаётганди.
Институт жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
@olimlar_minbari