ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (2)
Қиёмат тўсатдан, кутилмаганда содир бўлади.
Ҳадисларда айтилишича, Қиёматдан олдин мағриб тарафдан қалқонга ўхшаш қора булутлар келади. Улар осмонга кўтарила-кўтарила, кенг ёйилиб, осмонни тўлдиради.
Сўнг: «Эй инсонлар! Аллоҳнинг амри Қиёмат келди. Унинг тезроқ бўлишини сўрамай қўя қолинглар», деб нидо қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши бир мато ёзиб турган бўлса, уни тахлашга улгурмайди. Бир киши ҳовузини сувоқ қилиб, бутлаб турган бўлса, ҳовузидан ҳеч нарсани сув ичиришга улгурмайди. Бир киши туясининг сутини соғиб турган бўлса, ундан ичишга улгурмайди» (Имом Табароний ривояти).
Ҳадисларда сурга пуфлагувчи фаришталар ҳақида шундай дейилган: «Улар иккинчи осмонда бўлади, бошлари машриқда, оёқлари мағрибда бўлади (ёки «боши мағрибда, оёқлари машриқда»). Улар сурга пуфлаш учун қачон буйруқ берилишини кутиб туришади. Буюрилган заҳоти пуфлашади» (Имом Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат куни инсонлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тирилишини, уларнинг тери оқиб, оғизларию қулоқларигача етиб боришини айтганлар. Буни эшитган Умму Салама ва Оиша розияллоҳу анҳумо: «Биз бир-биримизга қандай қараймиз?» деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолат бундан ҳам муҳимроқ бўлади, ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. У кунда ҳар бир кишининг ўзига етарли иши бўлади» (Имом Табароний ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida