🟡🟡🟡🟡🟡🟡
⛓️Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари фаолиятини уйғонлаштирган ҳолатда ишлайди. Ҳар бир ҳудуд ютуғи бутун вилоят муваффақияти ҳисобланади. Шу сабаб вилоят ижобий имиджини шакллантиришда туман, шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматларининг фаолиятини коллаборация қилиш талаб этилади.⛓️Нурота тумани ҳокимлиги Ахборот хизматида амалга оширилган ўрганиш ишлари давомида мазкур хизмат замонавий медиа-техника воситалари билан таъминланганлиги, "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4366-сонли Президент Қарорига асосан барча шароитлар яратилганлиги, тезкорлик ва очиқлик масалалари эътироф этилди.
⛓️Туман ҳокими Азамат Файзиев билан суҳбатда ахборот хизмати фаолияти таҳлил қилинди. Азамат Истамович ҳокимликнинг энг асосий звеноларидан ҳисобланган матбуот котиблари фаолиятини мукаммаллаштириш мақсадида уларнинг малака ошириши, ахборот хизматида қўшимча штат яратиш кераклиги каби масалаларни илгари сурди.
⛓️Туман ҳокимлиги муассислигидаги "Нурнома" газетасининг, қарийб бир йилдирки фаолияти тўхтаган. Ахборот асрида, айниқса таҳлилий материалларга эҳтиёж мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда рўзнома фаолиятини тиклаш, унга малакали мутахассислар, ҳаваскор ва профессионал журналистларни жалб этиш шарт. Туман ҳокимига бу масалага жиддий ёндашиш кераклиги айтиб ўтилди.
👌
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🧠
Veb Sayt |✈️
Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube