ОВОЗ ЧИҚАРИБ ҚИРОАТ ҚИЛИШ
#Қуръон
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кўп одам яшайдиган ётоқхонада айрим кишилар юриб кeтаётиб ухлаётган одам уйғонадиган даражада ёддан қироат қилиб юришади. Бошқа иш билан банд одамлар ишни тўхтатмай қироатни эшитавeришади. Шу ҳолатнинг ҳукми қандай? Эшитувчилар иш қолиб кeтади дeб тинчланиб қироатни эшитмаяпти, юриб қироат қилувчилар қироат одобларини билиб туриб, бу ишдан қайтариқларга қулоқ солмаяпти. Қироатни эшитувчи бошқа одамлар бошқа ишлар билан бандлигини билиб туриб қироат қилиб юрувчи кишиларга таъсир қиладиган даражада жавоб бeришингизни сўрайман.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Баланд овозда қироат қилиш ўзгаларнинг ибодати ёки дунёвий ишлари ёки уйқусига халал берса, баланд овозда қироат қилиш жоиз эмас. Бошқалар баланд овозда мусиқа қўйса жим рози бўлиб, Қуръон ўқишига норози бўлиш ҳам яхши эмас. Бу овоздан эмас Қуръондан малолланиш бўлиб қолади.
عن أبي سعيد الخدري أن النبي صلى الله عليه وسلم اعتكف في المسجد فسمعهم يجهرون بالقراءة فكشف الستر وقال: ألا إن كلكم مناجٍ ربه، فلا يؤذينّ بعضكم بعضاً، ولا يرفع بعضكم على بعض بالقراءة. رواه أبو داود والنسائي والبيهقي والحاكم
Абу Саъид ал Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида саҳобалар баланд овозда қироат қилаётганларини эшитдилар. Эътикоф ўтирган жойининг пардасини очиб: “Огоҳ бўлинглар, барчангиз Роббингизга муножот қилмоқдасиз. Баъзингиз баъзингизга асло озор бермасин, баъзингиз баъзингиздан қироатини кўтармасин” дедилар.
✍️ Абу Довуд, Насоий, Байҳақий ва Ҳоким ривояти.
Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/56186)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸