✍🏻 Ёшлигимдан хотиралар
Мактаб давримда шеъриятга қизиқишим уйғонган эди. Уй-рўзғор ишларидан бўшаб, ёз кунларининг энг иссиқ вақтларида салқингина “тепа уй”имизга чиқиб ўзбек ва рус шоирларининг кичик ҳажмдаги китобчаларини ўқиб ўтиришни яхши кўрардим. Алишер Навойининг рус тилига таржима қилинган ғазалларини чуқур англамасам-да, барибир ўқигим келаверарди. У сатрларда ажойиб руҳият борлигини сезган бўлсам керак.😊
“Тепа уй” - бу ҳовлимизнинг этагида баландроқ солинган зинапояси бор икки хонали уй эди. Бир хонасида шинам диван ва креслолар, ҳамда мустаҳкам журнал столи турар эди. Эшикка қизил пардалар илинган, икки ойнаси ҳовлининг орқа томонига қараган, орқа томондаги эшикнинг тагидан эса ариқ оқар эди. Ариқнинг салқин ҳовури ва тезлик билан оқаётган сувнинг овози ҳотиржамлик хиссини берар эди. Хонанинг яна бир ойнаси эса ҳовли томонга қараган эди, ва ойна токчасига ичида асосан ўрта ва кичик ҳажмдаги китобчалар сақланадиган 4-қаватли китоб жавони қўйилган эди.
У хона шовқинли ва тезлашган ҳаётдан тўсилган, дунё ишларидан қисқа вақтга бўлса ҳам чалғиш учун салқин шинамгина пана жой эди.
📖 Шеър орқали оддий мулоқотда айтиш мушкул бўлган фикрларни, хис-туйғуларни ифодаласа бўлади. Чуқур маъноли шеърларни ёзадиган инсонларга хавасим келади.
©️Наима Атамирзаева
Каналга уланиш ⬇️⬇️⬇️
https://t.me/nurli_ayollar
Telegram | Instagram