Агар мендан сўрашса..
- Эски йилдаги хатоларингиз?
- Эртага қиламан деб ўтказган вақтларим.
- Янги йил режангиз?
- Яхши одам бўлмоқчиман.
- Сиз учун энг кераклиги?
- Меҳр, ва яна меҳр..
- Нимадан қўрқасиз?
- Ҳалқни назаридан қолишдан.
-Эришган ютуқларингизни формуласи қандай?
- Яхши ният, озгина ҳаракат, ҳалоллик, кўпгина сабр.
-Устозларингиз ким?
- Тарбия бобида ота онамни,
таълим бобида китобни, мазмунли яшаш бобида ҳаётни устозим деб биламан.
- Одамларга тавсиянгиз?
- Яхшилик қилишдан чарчаманг, зеро яхшиликни мукофоти яхшилик...
Норин янгиликлари
➥
@Norinliklar