Намозхонлар Гулшани


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Alisher Navoiy, Fariduddin Attor, Imom Rabboniy, Imom Muhammad Rabhomiy, Jaloliddin Rumiy, Sofi Alloyor, Muiniddin Heraviy, Shayx Amonulloh Buxoriy, Majzub Namangoniy! Audio kitoblar! (Nasrulloh Mirinoyatshox sharhlari)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одамини асли бирдир бир – биридан фарқи бор,
Неча қарн ўтгонидан оламга бир одам келур.

Шоҳ Машраб.
https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибратли лавҳа экан. Ўзимизни тариқат аҳли деймизу бундай олижаноб сифатлардан бебаҳрамиз. Аслида тариқат нима эканлигини шу Опохонимиздан ўргансак буларкан.

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хўжаназар Ҳувайдо ғазаллари

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


📚 Шоҳ Машрабдан,
Аллоҳ жалла шаънаҳунинг муҳаббати ҳақидаги сўҳбат фақат ишқу муҳаббат аҳлининг ҳалқасидагина дуруст эканлиги ҳақида.

🎙 Насруллоҳ Мириноятшоҳ

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


📚 Абдуллоҳ ибн Муборак.
Ислом олимларининг султони номи билан шарафланган зот. Шижоатда тенги йўқ ислом аскари, шариат ва тариқатни баробар тутган улўғ авлиёуллоҳлардан.

🎙 Насруллоҳ Мириноятшоҳ

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу жуда улўғ Қуръоний дуолар мажмуи. Минг фаришта нозил бўлишади. Ихлос билан ўқилса ё эшитилса ҳар қандай беморлик, ҳожат, мушкуллар ечилади, шубҳасиз !!! (Худо хоҳласа).

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МАХДУМҚУЛИ - ОХИРЗАМОНА

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исломда гўшти ҳалол ва ҳаром ҳайвонлар 4 мазҳабда
https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


فمن كان يرجوا لقاء ربه فليعمل عملا صلحا و لا يشرك بعبادة ربه احدا ( كهف ،110)
(Ва ким Роббисини юзини кўришни хоҳласа чиройли амал қилсин ва Роббисини ибодатига бировни шарик қилмасин).
Бизнинг шарқ ислом мумтоз адабиётимизнинг вужуди Аллоҳ таолонинг муборак жамолига бўлган ишқу мухаббатнинг васфи, тараннуми билан юғрилгандир. Ўтмиш тафаккуримиз ва эътиқодимиз фақат шу маъно , шу ақида устига қурилган. Румию Аттор, Саъдию Ҳофиз, Жомию Навоий, Фузулию Машраб каби барча муқтадоларимиз шаҳиди ишқ, мажнуни висол, ошиқи жамоли Ҳақ бўлганлар.
Қалбида Аллоҳга муҳаббати йўқ инсонни ҳаттоки олими дин бўлсин, хайри, эзгулиги бўлмайди. Бизга навоийлар, машраблар шуни ўргаттилар. Ислом адабиёти, исломнинг рўҳидир. Рўҳи бўлмаган танани нима қадри, нима қиймати бор ?!... Хуш, айтинчи, Аллоҳга муҳаббатни Мажнундан, вафони Фарҳоддан ўрганмасак, кимдан ўрганайлик ? Буни бошқа мактаби ҳам борми?... Тарихимизда навоийхон, маснавихон, бедилхон, форсидон, туркийдон бўлмаган уламони биров олим демаган. Фақатгина фиқҳ ё ақоиднинг қуруқ матни ё шунчаки арабийдонлигу қорилик билан комил, маънавий инсонни тарбиялаб бўлмайди.
Эй муҳаббатнинг ташнаси бўлган қадрдоним, ақалли ҳеч бўлмаганда " Девони ҳикмат " – ни, Машрабни, Ҳувайдони, тез –тез ўқиб тургин , яқинларинга ҳам эшиттиргин. Булар муҳаббатни мусаффо булоғи бўлиб, қониб ичган инсонга оби ҳаёт каби жон ато қиладилар. Ажаб эмаски муборак нафасларидан бизнинг ҳам қалб боғимизда муҳаббат лолалари очилса. Шоядки муборак юзига , толибу ташналардан, ошиқи содиқлардан қилса.

Насруллоҳ Мириноятшоҳ.


Ошиқлар сийрати.
Имом Табароний ҳазрати Муоздан ва у киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан қўйдаги ҳадисни ривоят қилган эканлар : "Агар хоҳласангиз, қиёмат куни Аллоҳ таоло муъминларга аввал айтадиган ва уларни Аллоҳ таолога биринчи айтадиган гапининг хабарини бераман". Аллоҳ таоло муъминларга : " Мени юзимни кўришга ошиқмаганмидиларингиз ? " – деса, мўминалар : " Ҳа, Эй Роббимиз, ошиққан эдик " , – дейишади. Аллоҳ таоло : " Нима учун ? " деб сўраса, мўминлар : " ( Чунки) сени авфинг ва мағфиратингни умид қилган эдик " , дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: " Сизларга мени авфим ва мағфиратим бўлсин ! ", дейди.
Аллоҳ таолонинг дийдорига интилиш, интиқиш ва соғинч билан яшамоқ чин мўминнинг дунёдаги ёлғиз ва ягона орзўси бўлмоғи лозим. Бу орзў, армондан бўлак нарсалар қалбимиз боғи ўзра гўёки бир бегона , заҳарли гиёҳ мисоли экан. Албатта, бу сўзларни шунчаки оддий ташбиҳ деб эмас, балки ислом эътиқодиниг асли ва мағзи сифатида қабул қилиш керак.
Фикримизни дақиқ ифодасини ихлос хазинасининг амини , муҳаббат бозорининг саррофи Шоҳ Машрабдан эшитайлик :
Кетсам бу алам бирлан, юз коҳишу ғам бирлан,
Савдойи санам бирлан, хуш даври сафо келди.
Девонайи Машрабсан, қўрқуб нега йиғларсан ?...
Ошиқ кишига ўлмоқ ким айни шифо келди.

Мусаффо ислом ақийдасини фақат қандайдир мавҳум ва шубҳали китоблардан эмас, балки хақийқий ихлосу муҳаббат кони бўлган боболаримиздан ҳам ўрганайлик !... Ўзларининг содда ва беғубор эътиқодлари билан минг йил давомида исломнинг ғолиб байроғини бутун оламга кўтариб, шарқу ғарбни тасарруф қилганлар ўшалар эмасмидилар ?!... " Меъмор биринчи ғиштини қийшиқ қўйадиган бўлса, деворнинг охири қай ҳолда битиши мумкин ?..." – деганлари эҳтимол шу маънода бўлса керак.
Улўғларимизнинг айтишларича улимнинг аччиқ шарбатини фақатгина Аллоҳ таолонинг муборак юзига бўлган завқу шавқ ва мухаббат ҳаловатигина ширин қилиши мумкин. Ўларнинг иқрорларича бундан ўзга чора йўқ экан !... Модомики шундай экан Машраб айтган ўша "айни шифо" – малҳамни қаердан излаш мумкин?
Ўлуғлар бунинг учун аввало шу даражани топган аҳли мухаббат азизларни хизмату сўҳбатлари, дуою назарларини топиш керак, дейдилар. Уларнинг айтишларича, бу қалбнинг ҳолати бўлиб, фақат илму амални ўзи билан бўлмайди.Ташбиҳ жоиз бўлса бу шундай дард эканки фақат айни соҳиби дард – "маризи ишқ" –лардан юқиб қолар экан.
يايها الذين أمنوا اتقوا الله و كونوا مع الصدقين. (التوبه– 119)
( Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқингиз, ва сиддиқлар билан бўлингиз )
Жумладан яна Каломуллоҳни тафаккур билан кўп ўқимоқ, намозларга эътибор, зикрда давомилик ва одобли бўлмоқлик Аллоҳнинг муборак жамолига бўлган иштиёқни зиёда қилишлиги толибларга алоҳида эслатиб турилган экан. Ўрни келганда шуни илова қилиш лозимки аср намозидан сўнг " Набаъ" сўрасини канда қилмаслик ҳам муъминни охиратга бўлган рағбатини оширишлиги саҳиҳ ҳадисда айтилибди.


Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг волидаларини куфрга нисбат берилишида яна қўйидаги ҳадиснинг ҳам маълум таъсири бўлган. Унда айтилинишича кунлардан бирида муъминлардан бирлари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг мажлисларига кириб : " Ё Расулуллоҳ , мени дунёдан ўтган отам ҳозир қаерда" – деб сўраб қолади. Унга Расулуллоҳ: " У..., дўзахдадир" , деб жавоб берадилар. Буни эшитиб бояги киши ўксиганидан йиғлаб мажлисни тарк этади. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом уни юпантириш мақсадида " менинг ҳам Отам сеники билан биргадир" – деб бир саҳобийни уни кетидан жўнатадилар.
Биринчидан , Имом Муслимдан келтирилган бу ҳадис маъно ва моҳияти жиҳатидан йуқорида келтирилган оят ва ҳадисларнинг маъноларига хилофлиги яққол кўриниб турибди.
Иккинчидан, бу ҳадисни исноди ҳақида журҳ ва таъдил ( ҳадисларни айбу нуқсонларини аниқлаш илми) уламоларидан бўлган Тайёр Азимий, Абу Ҳотим Розий, Зайлаъий ва Абу Зўҳралар унда ишкал борлигини ва ғариблигини таъкидлайдилар. Жумладан Зайлаъий имом Бухорий мазкур ҳадис ровийлари ичидаги Ҳаммод Ибн Саламани хотирасини қариликда заифлашиб қолганлиги боис уни ҳадисларини рад қилганлигини айтади.
Мазҳаб ва тафсир улўғларидан булган Аҳмад Қусталонии шофеи ва "Руҳ– ул – маони " соҳиби Мухаммад Олусийлар ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг аждодларини иброҳимимашраб муваҳҳидлар бўлганликларини ёзган эканлар.

Бу ўринда эътиқод олимлари кишининг маълум вақтда дўзахда бўлишлиги ҳали унинг кофирлигига тўла далил булолмаслигини айтадилар. Бунга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг икки қабрнинг олдидан ўтаётганларида айтган сўзларини мисол қиладилар. Узот алайҳиссалом булар катта гуноҳлар учун эмас, балки майда гуноҳлар сабабли азобланияптилар : бири пешобидан эҳтиёт бўлмаган ва яна бири чақимчилик билан машғул бўлган, деганларини, келтирадилар.

Ва ниҳоят баъзи уламо бу мавзуда индамаслик ва сукутни яхши деб билган эканлар. Машҳур муҳаддислардан Абдулҳақ Деҳлави шу фикрда булган эканлар.

Насруллоҳ Мириноятшоҳ .


Бу ҳақда имом Кавсари алайҳирраҳма "Фиқҳи акбар"– китобининг таҳқиқида ёзибтилар. У зот Истамбул кутубхоналаридаги нусхаларни текшириб уерда "куфрда ўтмаганлар" иборасини "куфрда ўтганлар" сўзи билан алмашиб қолганлигига шахсан гувоҳ бўлибдилар.
Яна бу мазмундаги маълумот Абулмунтаҳининг " Фиқҳи акбар"– га битган ҳошияларида ҳам келтирилибди. Жумладан бу ҳақдаги илмий текширишлар Абуласфор Муҳаммад Балхийнинг "Шакку факк" номли рисолаларида ва " Фавзул акбар " номли Афғонистонда нашр этилган катта илмий — таҳқиқий китобда ҳам келтирилибди.

"Фиқҳи акбар" –нинг энг улўғ шореҳларидан бўлган Мавлоно Алиюл–Қории Ҳиравий ҳам аввалларида ўша саҳиҳ бўлмаган нусхалар асосида шундай нотўғри фикрга бориб қолган эканлар. Кейинчалик кўп илмий изланишлар ва оғир синовлар натижасида вафотларидан уч йил олдин ўтмишдаги нодуруст эътиқодларидан воз кечган эканлар. Бу ҳақда ўзлари " Насими риёз , шарҳи Қози Иёз" номли таснифларида битган эканлар.

Яна шу мавзуда улўғ аллома Жалолиддин Суютий ҳам ўта таҳсинга сазовор хизматларни амалга оширган эканлар. " Аррасоил – уттисъ" номли таснифларининг еттисадида бу масалани атрофлича ёритиб берибдилар. Мақолани мухтасар бўлишлиги учун рисолаларини номларини келтирмадик.

" Бақара" сурасидаги 119 оятдаги "...дўзахийлар ҳақида суралмассиз" оятини нозил бўлиш сабабини ёзиб баъзи муҳаддислар бунда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота оналарига ишора борлиги ҳақида бир ҳадис ривоят қилган эканлар. Аммо имом Қуртубийга ўхшаш бир қанча йирик муҳаққиқлар бу ҳадисни иснод жиҳатидан айбу иллати (журҳ)–нинг эътиборидан асоссиз ҳисоблаган эканлар.

Ҳадис олимларидан " Носих ва мансух" китобининг мусаннифи Ибни Шоҳин бу мавзўга оид ҳазрати Оиша онамиздан бир ривоят келтирибди. Унга биноан қачонки Расулуллоҳ алайҳиссалом Мадинанинг йўлларида жойлашган Абва қаристонидан ўтсалар, уерга кириб ота оналарининг қабрларини олдида кўп ғамгин бўлиб, кўз ёши қилар эканлар. Аммо кунларнинг бирида Расулуллоҳ алайҳиссалом қабристондан жуда ҳам хурсанд ҳолда чиқибдилар, шунда Оиша онамиз бу ноодатий ҳолатнинг тафсилини сўраган эканлар Расулуллоҳ алайҳиссалом айтибдилар : " Эй Оиша , кўрмайсанми , меҳрибон Аллоҳим мен учун ота онамни қабрларидан тирилтириб , менга иймон келтиришларини буюрди. Улар менга иймон келтириб Аллоҳнинг раҳматига эришдилар "... Албатта, ҳаётдан ўтганларни тирилтириш улўғ илохий мўъжиза бўлиб , ҳазрати Ийсо алайҳиссаломга бергани каби меҳрибон Аллоҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга ҳам бу сифатни ўта камол даражасида ато этган эди.
Аллома Ибн Обиддин имом Қуртубий ва Носируддин Шомийдан бу ҳадисни саҳиҳ деганларини айтиб жумладан Аллоҳ жалла шаънуҳу бани Исроилни мақтулини тирилтириб, гапиртиргани каби Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳам ота оналарини тирилтиришлиги ҳеч қандай ғайримантиқий эмаслигини таъкидлайдилар.


Мавлуди шариф ойига армуғон.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Ота, Оналари ҳамда бобою аждодларининг иймонлари хусусида қандай фикр ва эътиқодда бўлмоқлик лозим.

Бу ҳақда уламо уч хил фикрга эга эканлар :

1) Расул алайҳиссаломнинг ота, боболари ораларида У зотдан тортиб то ҳазрати Одам алайҳимуссаломларгача бирор бир кофир ё мушрик ўтмаган . Уларнинг ҳаммалари Иброҳим алайҳиссаломнинг динларида бўлганлар. Чунончи : وتقلبك في الساجدين /Шуро, 219/ оятининг шарҳида муфассирлар устози ибн Аббос айтган эканлар : буни маъноси – " Сизни пайғамбарлар ва солеҳ инсонларнинг пушти камарларида асраб келди" – дегани демакдир.
Имом Бухорийдан келтирилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом марҳамат қилган эканлар : انالنبي لا كذب انا بن عبد المطلق (Мен Набийман, ёлғон эмаски мен Абдулмутталиб боласиман ). Кўриниб турибдики Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзларини Абдулмутталиб боласи эканликлари билан фахрланмоқдалар. Ҳолбуки Аллоҳ Хақ субҳонаҳу ва таоло ўз каломида марҳамат қилмоқда : ان الله برئ من المشركين و رسوله ( Аллоҳ ва унинг расули мушриклардан безордирлар) .
Ёхуд " Тавба" сурасини 28-оятида Ҳақ субҳонаҳу таоло буюрмоқда : انما المشركين نجس ( Мушриклар нажасдан ўзга нарса эмаслар).
Биринчидан, агар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота, боболари мушрик бўлганларида эди, ҳеч қачон улар билан фахрланмаган бўлар эдилар.
Иккинчидан, ҳаким зот булган Аллоҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломдек пайғамбарини нажасдан яратишлиги мумкин эмасди, чунки бу айб саналиб душманлар орасида таънага сабаб бўларди.
Учинчидан, бу маънодаги даъво умуман инсофдан йироқ бўлиб, Расулуллоҳ алейҳиссаломга нисбатан қаттиқ озор ва иҳонатдир. Қолаверса бу сўз барча умматга тегишли булиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломни доимо ҳаёт эканликларини ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак !!! …
Фахри коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам ўз гузаштагонлари ҳақларида шундай марҳамат қилган эканлар : لم يزل الله ينقلني من الاصلاب الطيبة الي الارحام الطاهرة مصفى مهذبا لا ينشعب شعبتان الا كنت في خيرهم
(Аллоҳ жалла шаънуҳу мени доимо покиза пушти камар ва иффатли раҳмлар орқали мусаффо, беғубор ҳолатда сақлаб келди. Икки гуруҳга бўлинишлиги лозим бўлганда мени яхшироғига қўшиб қуйди).
Туртинчидан, исломиятдан олдинги Макка ва унинг атрофидаги қавмлар тарихидан бизга маълумки у ерларда аввалдан талайгина аҳли тавҳид бўлган эътиқод эгалари яшаганлар . " Буруж " сураси ва ҳазрати Хадичайи Кубронинг амакилари бўлган Варқа ибн Навфалнинг тарихлари бунинг далилидир;

2) Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота боболари "аҳли фитрат" бўлганлар."Аҳли фитрат" – деб ҳали ўларга пайғамбар келмаган қавмни айтилади. Аллоҳ ҳақ субҳонаҳу таоло ўз каломида ҳали пайғамбар жўнатилинмаган халқни жазоланмаслигини айтган :و ما كنا معذبين حتي نبعث رسولا ٩ (Ал – Исро,15 оят) ( Биз /бирор қавмни/ то уларга пайғамбарлар жўнатмагунимизча азобламасмиз) ;
Жумладан яна " Сажда" сурасининг учинчи оятида Аллоҳ жалла шаънуҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломни ҳали қурқитувчи – пайғамбар келмаган қавмга жунатилинганликларини айтиб ўтмоқда.

3) Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота , боболари ҳақларида ҳеч нарса демасдан сукут сақламоқ ;

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота боболари ҳақларида баъзи бир жоҳиллар уларни куфрда ўтганликларини иддао қиладилар.
Аслида бундай нотўғри фикрлар қаердан келиб чиққан ?!...
Машхур "Фиқҳи акбар" китобининг қадимий бўлмаган нусхаларида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота оналари ҳақларида келтирилган иборада арабий лафзда "...мото кофиран" яъни куфрда ўтганлар шаклида келтирилган экан. Худди шу сўз аслий қадимий нусхаларида " ...мо мото кофиран" шаклида бўлиб, яъни "куфрда ўтмаганлар" , деган шаклда экан.


Шайх Абусайид Абулхайр ҳаётларидан.
4 – қисм.


Асрор - ут- тавҳид” китоби, шайх Абусайид Абулхайр ҳаётларидан лавҳалар. Бундан минг йил олдин тариқат хонақоҳларида ҳаёт, одоб, муомалалар қандай кечган ?… Энг қадимий манбалар асосида жўда ҳам содда ва қизиқарли тушунтуриш. Ўтмиш муминлар ҳаёти билан яқиндан танишамиз.
Шайх Абусайид Абулхайр (қ.с) ҳаётларидан.
3 – қисм


Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса улар билмайдиган томондан аста-секин ҳалокатга яқинлаштирамиз” (аъроф сураси, 182-оят).
Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу) бу мавзуда шундай дейдилар: “Ҳайрат ва кароматларнинг зоҳир бўлиши валоят шартларидан эмаслигини билмоқ мақсадга мувофиқдир. Уламолар ҳайратланарли ҳолларнинг юзага келишига масъул бўлмаганидек, авлиё ҳам ҳайратланарли ҳолларнинг зоҳир бўлиши учун жавобгар эмаслар. Зеро, валоят буюк Султон бўлган Аллоҳга яқинлашишдан иборат бўлиб, уни масивани унутгандан сўнг авлиёсига туҳфа қилади.
Бир тоифа борки, уларга бу яқинлик эҳсон қилинади, лекин ғайб ишлари ва ҳодисаларга иттило (хабардор бўлиш) берилмайди.
Иккинчи тоифа шахслар борки, уларга бу яқинлик берилади, аммо ғайб ишлари ва ҳодисаларига иттило берилади.
Учинчи тоифа борки, уларга бу яқинликдан ҳеч нарса берилмайди. Лекин ғайб ишларига иттило берилади.
Охирида баён этилган тоифа истидрож аҳли бўлади. Унинг нафсининг поклиги ўзини ғайб кашфлари билан вайрон қилиб, залолатга бошлаган (йўлдан оздирган)дир” (Имом Раббоний, “Мактубот”, 92-мактуб, 2/138). *Зуҳурот – бу зикр билан машғул бўлган пайтда муридга кўрсатиладиган нарсалардир.

“ИРШАД-УЛ МУРИДИН” китоби, Шайх Маҳмуд Нақшбандий ал-Мужаддидий ал-Холидий ал-Уфий Маҳмуд Уста Усмон ўғли (қуддиса сирруҳу)
Таржимон: Улуғбек Султон https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Шайхнинг рўхсатисиз тариқат дарслари бериш мумкин эмас
Шу нарса ҳам борки, бир одам шайхининг рухсати бўлмасдан муридларга тариқат дарсларини ўргатиши ва уларнинг ҳолларини сўрашлиги хиёнатдир.
Бу борада Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу) шундай дейдилар: “Шайх ҳазрат (ўзларининг шайхлари назарда тутилмоқда) охирги марта учрашганимизда камина фақирга: “Илаҳдод (деган киши) ҳақида нима деб ўйлайсан? Агар айрим муридларимизга бизнинг номимиздан вазифаларини етказса ва уларнинг ҳолларини бизга етказиб турса қандай бўлади? Зеро, менда муридларни ёнимга оладиган, уларга вазифаларини ўргатадиган ва уларнинг ҳолларини сўрайдиган кучим йўқ”, деди. Лекин камина фақир ушбу масалада иккиланиб қолдим. Бироқ чорасизлик бунга мажбур қилгани боис, тегишли масалада бунга рухсат бердим. Бундай таблиғ (дарсларни етказиш) вазифаси худди элчилик вазифасига ўхшаш бўлишига шубҳа йўқ. Айниқса, иш имконсизлик туфайли юзага келган бўлса, (вазифа ҳам) зарурат миқдорича тайин этилади. Шунинг учун ҳам бу элчилик вазифаси шайхимизнинг тирикликлари билан чегаралангандир. Шайхимиз вафот этганларидан сўнг муридларга сабоқ бериш ва уларнинг ҳолларини сўрашлик ҳам хиёнат ҳисобланади” (Имом Раббоний, “Мактубот”, 32-мактуб, 1/46).
Аёллар тариқат дарслари бермайдилар, лекин тариқатда бўлган аёллардан биттаси аёл ихвонларни бир жойга тўплаб, олган дарсларини тушунтириб беришлари мумкин бўлади. Бизнинг уйимизда ҳам шундай. Улуғларимизда кўрмаган нарсаларни бажармасликка ғайрат кўрсатамиз.
Мурид ҳол ва зуҳурот ларини шайхига айтиб туради ва кўрсатмаларига кўра ҳаракат қилади.
Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу): “Зуҳуротларга эътибор берилмайди. Зеро, булар хаёлий нарсалар бўлиб, ҳақиқий эмаслар. Шайтон жуда ҳам қаттиқ душмандир. Унинг оёқ уйинларидан амин бўлиш, фақатгина Аллоҳ ҳимоя қилган кишиларга насиб этади. Зуҳуротларга эътибор берилмайди. Гарчи бу айтганларимнинг тўғрилиги бугун тушунилмаса ҳам вақти келиб тўғрилиги маълум бўлади. Бир одамнинг шариатида нуқсон бўлган ҳолда кашф ва зуҳуротлар содир бўлаётган бўлса, бу истидрождир.”
“Шариатдир бизга ҳужжат кетамиз,
Жамолни камол билан сайр қиламиз.”
Яъни, ҳақ ва ботилни бир-биридан ажратишда далилимиз шариатдир. Жамолуллоҳни сайр қиламиз.
Абдулқодир Жийлоний (қуддиса сирруҳу)нинг муридларидан биттаси тушида ўзини жаннатда сарой ва қасрлар ичида, ҳурлар ва ғилмонлар орасида кўрди. Бу тушни бир неча марта кўргач, жуда ҳам катта мақомга етишганини ва муршидга эҳтиёжи қолмаганига ишонч ҳосил қилиб, суҳбатларни тарк қилди.
Бир куни ҳазрат уни тасодифан учратиб қолади ва суҳбатларга нима сабабдан келмаётганига қизиқади. У эса тушини айтиб берар экан, муршидга эҳтиёжи қолмаганини ва жаннатий инсон бўлиб қолганини маълум қилади.
Шунда Абдулқодир Жийлоний (қуддиса сирруҳу) унга агар шу тушини яна кўрадиган бўлса: “Бисмиллаҳ ё Абдулқодир Жийлоний!” деб айтишни бюради.
У яна ўша тушини кўради ва муршиди буюргандек, айтади. Сўзни айтиши биланоқ жаннат бўлиб кўриниб турган жой ахлатхонага айланади. Мурид эса кўрган тушининг шайтоний эканини тушуниб етади ва тавба қилади.
Кўрдингизми, шайтон ахлатхонани инсонга жаннат қилиб кўрсатмоқда. Эй инсон! Кўрган тушингга ишонаверасанми? Ундан кўра Қуръонга ишонсанг-чи! Ўзингизни туш ёки зуҳуротда жуда ҳам ажойиб ҳолларда кўришингиз мумкин. Шариатга зид ҳол ва ҳаракатларингиз бўлган ҳолда бундай тушлар кўришингиз, истидрождан бошқа нарса эмас.
Истидрож – бу Аллоҳ таолонинг осий бандасини даража-даража ҳалокат томон тортиши, деганидир. Сўйилмоқчи бўлган қўй қочади. Қассоб эса уни ушлаб сўйиладиган жойга олиб бориш учун унга ўт, сув, сомонга ўхшаш нарсалар беради. Қассобнинг қўйга қиладиган мана шу муомаласини истидрож деб айтилади.
Бир одам ўзи нотўғри йўлда бўла туриб чиройли зуҳурот кўрадиган бўлса ва буни яна қайта кўрадиган бўлса, мавжуд ёмон ҳолига кўмилади. Яъни ёмон шахс ўзи ҳақида ҳар қанча яхши тушлар кўрадиган бўлса, шунчалик зарарли бўлади.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай марҳамат қилади:
وَالَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لاَ يَعْلَمُونَ


📚 Ўлуғлар охирги дам охирги нафас ҳақида.

🎙 Насруллоҳ Мириноятшоҳ

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox


Ояти кримада баён этилган “Бирга бўлиш”
Ушбу ояти каримада амр этилган “бирга бўлиш” икки хил тарзда бўлади:
1. Жисман бирга бўлиш. Бу хил баробарлик содиқларнинг йиғилишларига қатнашиб, улардан илм, фазилат ва файз олиш билан бўлади.
Инсон содиқлар билан бирга бўлмоқ учун уларнинг йиғилишларига давомий қатнайди, суҳбатларини эшитиб, ҳол ва рафторларидан намуна олади.
Шу сабабдан ҳам саҳобаи киром (розиаллоҳу алайҳим ажмаин) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг атрофида парвона бўлиб, ҳар доим у зот билан бирга бўлишга ҳаракат қилар эдилар.
Узоқда яшайдиганлар ҳам фурсат бўлиши билан, йўл хавфсизлиги таъминланиши биланоқ Оламлар Фахри (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни зиёратига келардилар. Ҳазрати Умар (розиаллоҳу анҳу) Мадина шаҳри четида яшаб турганларида қўшнилари билан навбатма-навбат Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб турардилар.
2. Руҳан бирга бўлиш. Агар бир одам содиқлардан жисман узоқда бўлса, нима қилади?
Бундай ҳолатда ҳам у муборак зотларнинг хатти-ҳаракатларига эргашади. Гарчи ғойибда бўлсаларда, уларнинг бажарганларини бажариб, тарк этганларини тарк этиб, ҳолу рафторлари, хатти-ҳаракатлари ва гап-сўзларини хаёлда жонлантириб, уларнинг ҳоли билан ҳоллашади.
Аҳлуллоҳнинг мажлисида шахсан қатнашиш кишига қандай фойда берса, ғойибона шахсиятлари ва ҳолларини ўйлашлик ҳам фойда бераверади. Чунки бир одам хаёлида, ақлида ва қалбида нимани тасаввур қилса, ҳаракатларида ҳам ўша нарса зуҳур этадики, робита мана шундан иборатдир.
Исмоил Ҳаққи Бурсавий (қуддиса сирруҳу) “Содиқлар билан бирга бўлинг” (Тавба сураси, 119) ояти жалиласининг тафсирида шундай марҳамат қиладилар:
“Ушбу ояти каримада баҳс этилган содиқлардан мурод комил муршидлардир. Агар бир солик уларнинг хизматида қаттиқ ғайрат кўрсатса, муҳаббати билан у зотларнинг назарига тушса, уларнинг файз ва барокатлари туфайли масивани тарк этишга, Аллоҳ йўлида истиқоматда бўлишга осонликча эришади ва Ҳақ ҳузурига қовушади” (“Руҳул Баён” тафсири, Тавба сураси, 119-оят).
Битта ояти кариманинг олти юзта маъноси бўлади. Бу оятнинг ҳам битта маъносида робитага буюрилмоқда. “Содиқлар билан бирга бўлинг” дегани, “Шайхингиз билан бирга бўлинг” деганидир.
Бу баробарлик жисман бўлса қийин бўлади. Чунки сизда уй, боғу-роғ, фарзандлар, оила, таомлар, кийим-бош, идиш-товоқларингиз бор. Уларни тарк эта олмайсиз, бу қийин. Аллоҳ таоло эса машаққатга буюрмаяпти. Шундай экан бу баробарлик кўнгил баробарлигидир.
Кийимларни, идиш-товоқларни ювишда, таомланишда, уйни супираётганда, даструхон солиб йиғиштиришда, юрганда, ўтирганда, ётишда, умуман ҳар лаҳзада бу баробарлик бўлиши мумкин. Аллоҳ ўша қувватни берсин. Робита шундай нарсаки, сизни барча офатлардан қутқаради.
Муфассир Алусий (роҳимаҳуллоҳ) юқоридаги ояти карима тафсирида: “Содиқ ва солиҳлар билан аралаш бўлинг (улар билан бирга бўлинг)ки, шунда улардек бўласиз. Чунки ҳамма ўзига яқин бўлган кишисига эргашади”, деб айтадилар.
“ФЎЙУЗАТУЛ ВОСИТА” (РОБИТА, ТАВАССУЛ ВА ТАБАРРУК) Шайх Маҳмуд Нақшбандий ал-Мужаддидий ал-Холидий ал-Уфий Маҳмуд Уста Усмон ўғли (қуддиса сирруҳу)

Таржимон: Улуғбек Султон

https://t.mNasrullohMirinoyatshox

Показано 20 последних публикаций.