#спорт
Хотин-қизлар ўртасида велопойга бўйича мусобақа ўтказилди
Уларнинг жамиятдаги ролини янада мустаҳкамлаш, фаолиятларини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган ушбу мусобақа Тўрақўрғон туманидаги Исвахон маҳалласидан ўтган Мингбулоқ-Тўрақўрғон йўналишида ташкил қилинди. Унда вилоятимизнинг барча туманларидан келган 100 нафар хотин-қизлар фаоллари, ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.
“Аёлга эҳтиром” шиори остидаги ушбу тадбир хотин-қизларнинг спортнинг барча турларида ғоят фаолликларини намойиш этди.
5 километр масофа босиб ўтилган мусобақанинг якунига кўра, биринчи ўрин тўрақўрғонлик Муқаддас Қаҳҳарова, 2-ўрин Учқўрғон туманидан Озода Ҳолиқова, 3-ўрин косонсойлик Гулзода Камоловага насиб этди. Улар ҳамда яқинда волейбол бўйича вилоят биринчилигида ғолиб бўлган Тўрақўрғон тумани хотин-қизларидан иборат жамоага вилоят спорт ишлари бошқармасининг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.