#хизмат_кўрсатиш
"IMRAN PALACE" – Наманган туризмининг ривожланишига хисса қўшади
Наманган вилоятининг хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланиб, туризм инфратузилмаси ҳам изчил кенгайиб, бу жараёнда янги меҳмонхоналар ва замонавий лойиҳалар муҳим рол ўйнамоқда. Бугун тантанали равишда очилган "IMRAN PALACE" меҳмонхонаси вилоят туризм салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, фаоллар, нуронийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Вилоят раҳбарининг таъкидлашича — "Хизмат кўрсатиш соҳаси вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин тутиб, аҳолининг бандлиги ва даромадларини оширишга катта ҳисса қўшмоқда. Бу борада "IMRAN PALACE"нинг очилиши хизмат кўрсатиш соҳасининг янги босқичга кўтарилганидан далолат беради."
Янги меҳмонхона – 15 миллиард сўмлик инвестиция асосида қурилган. "IMRAN PALACE" замонавий архитектураси ва юқори даражадаги қулайликлари билан ажралиб туради. Меҳмонхонани қуришда 3 миллиард сўмлик банк кредити жалб қилинган бўлиб, биринчи босқичда 70 ўринли 35 та хона ишга туширилди. Натижада, 20 нафар фуқаро доимий иш ўринлари билан таъминланди.
Бу меҳмонхона нафақат хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, балки ишбилармонлар, халқаро ҳамкорлар ва вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун ҳам қулай шароитлар яратади. Меҳмонхона замонавий дизайни, юқори сифатли хизматлари ва қулай жойлашуви билан алоҳида эътиборга лойиқ.
Наманган вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожланиши хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг кенгайишига туртки бермоқда. 2018-йилда вилоятда атиги 13 та меҳмонхона ва хостел фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 45 тага етди. Йил охиригача яна 2 та, 120 ўринли меҳмонхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бундай лойиҳаларнинг ишга туширилиши вилоят иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиб, янги иш ўринларини яратиш ва туризм хизматлари сифатини оширишга хизмат қилади.