Миллий либослар – ўзлигимиз ва маънавиятимиз ифодаси
Ҳар жума куни юртимизда "Миллий либослар куни" кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан кўча-кўйларда, таълим ва меҳнат жойларида миллий кийимларда юрган юртдошларимизни кўп учратиш мумкин.
Бу ташаббус халқимиз қадриятларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Наманган вилояти Туризм бошқармаси ходимлари ҳам ушбу анъанани қўллаб-қувватлаб, миллий уст-бошда хизмат фаолиятини олиб боришмоқда. Улар ўзбекона либосларда меҳнат қилиб, миллий маданиятимиз ва анъаналаримизни тарғиб этмоқдалар.
Шунингдек, миллийликни кенг ёйиш мақсадида "Миллий Наманган" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус орқали халқимизнинг бой маданий меросини тарғиб қилиш ва уни янги авлодга етказиш мақсад қилинган.
Миллий либосларимиз нафақат зебу-зийнат, балки юксак маънавият ва ўзлигимизнинг тимсолидир.
Наманган вилояти Туризм бошқармаси