#Эртага_Арафа
Арафа кунида қилинадиган амаллар
1. Рўза тутмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади, деб умид қиламан …»
(Муслим ривоятлари).
Албатта, бу рўза ҳаждагилар учун эмас, ҳажга бормаганлар учун айтилган. Чунки ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан, айниқса, эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади».
2. Зикр ва дуони кўпайтирмоқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»
(Термизий ривоятлари).
© Икром Шариф