М А Й Л И К Е Т С А Н Г...
Майли кетсанг, кетақол бундан,
Олис-олис менсиз жойларга.
Бахту-омад тилайман дилдан,
Майли, ошно бўлгин бойларга.
Майли, йўллар кесишмасин ҳеч,
Хўрсинмагин эслаб бир-бора.
Майли, сени сўраб эрта-кеч,
Адо бўлсин юрак бечора.
Майли, мени эслатса недир,
Боқма асло ортга қайрилиб.
Ўз танловинг эди бу ахир,
Бахт истадинг мендан айрилиб.
Мени фақат қоқилсанг эсла,
Ўз ишингдан топинсанг эсла.
Ҳолинг хароб, дилинг вайрона,
Дард жандасин ёпинсанг эсла.
Майли, шунда қайтгум ёнингга,
Далда бўлиб азиз жонингга.
Сўнг дамгача яшагин эслаб,
Панд берганинг мен қурбонингга.
Аммо, билгин ўтган дамларни,
Ортга сира қайтариб бўлмас.
Еткизганинг қайғу-ғамларни,
Мен кечсамда ҳаёт кечирмас...
Қалбим сенга бошқа илинмас...
Ҳамид Шерлиев 17.11.2024 йил.
@nafrat
Майли кетсанг, кетақол бундан,
Олис-олис менсиз жойларга.
Бахту-омад тилайман дилдан,
Майли, ошно бўлгин бойларга.
Майли, йўллар кесишмасин ҳеч,
Хўрсинмагин эслаб бир-бора.
Майли, сени сўраб эрта-кеч,
Адо бўлсин юрак бечора.
Майли, мени эслатса недир,
Боқма асло ортга қайрилиб.
Ўз танловинг эди бу ахир,
Бахт истадинг мендан айрилиб.
Мени фақат қоқилсанг эсла,
Ўз ишингдан топинсанг эсла.
Ҳолинг хароб, дилинг вайрона,
Дард жандасин ёпинсанг эсла.
Майли, шунда қайтгум ёнингга,
Далда бўлиб азиз жонингга.
Сўнг дамгача яшагин эслаб,
Панд берганинг мен қурбонингга.
Аммо, билгин ўтган дамларни,
Ортга сира қайтариб бўлмас.
Еткизганинг қайғу-ғамларни,
Мен кечсамда ҳаёт кечирмас...
Қалбим сенга бошқа илинмас...
Ҳамид Шерлиев 17.11.2024 йил.
@nafrat