ЗАМОНАВИЙ РАДИКАЛИЗМ
ИНСОНИЯТ УЧУН ЖИДДИЙ ХАВФ
Радикал сўзи — муайян шахс ёки гуруҳнинг мавжуд ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳолатни тубдан ва муросасиз ўзгартириш истагидан иборат жараёндир. Бугунги куннинг радикализмида эса ижтимоий хаётнинг ҳам назарий, ҳам амалий муаммоларини ҳал килишда зўрлик усулидан фойдаланишга мойиллик алоҳида хусусият сифатида шаклланиб улгурди. Яъни, тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин бўлган оддий муаммоларни ечишда радикаллар куч, зўравонликдан фойдаланишга интиладилар.
Замонавий радикализмнинг негизи ҳам айнан мана шу ғоя устига қурилган. Ижтимоий муаммоларни ҳал килишда зўрлик усуллари ва воситаларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаганлиги учун ҳам радикализм экстремизмнинг назарий манбаи бўлиб қолмоқда. Шу боис бугунги кун ахборот
воситаларида
«экстремистик оқим тарафдорлари», «террористик акт», «ақидапарастлик ғоясига йўғрилган» каби жумлалар қаторида «диний радикализм» атамасини ҳам тез-тез эшитиш одатий тусга айланиб қолди.
Диний радикализмнинг мазмун-моҳияти радикализмнинг бошқа кўринишлари каби ўзига мос келмайдиган бошқа ҳар қандай оқим ва қарашларга нисбатан муросасизликда, жамият тараққиётига зид, ғайриинсоний ғоя ва қарашларни илгари суришда намоён бўлади. Бунда шахс ўз диний эътиқодини ҳақ деб билиб, ўзгача эътиқодий қарашлар ва фикрларга муросасиз ва кескинлик асосида ёндашади ҳамда уларни зўрлик йўли билан ўзгартириш тарафдорига айланади. Бу кўпинча жамиятда мавжуд турли диний конфессияларга кескинлик билан ёндашиш, бир дин доирасидаги ўзга мазхаб ёки қарашларни муросасиз инкор этиш ҳамда уларни рақиб сифатида қабул қилишда кўринади. Психологларнинг таъкидлашича, бугунги кунда радикаллашув жараёнининг кескин ривожланиб боришига ёшлардаги тажрибасизлик, ҳиссиётга таяниб иш юритиш туйғусининг мавжудлиги, яъни: - ташқи таъсир натижасида руҳий ҳолатдаги ўзгарувчанлик;
- руҳий тушкунликка тез тушиш ва руҳий зарбаларга чидамсизлик;
- яқинлар эътиборидан бутунлай четда қолиш;
- ўта қизикувчанлик ҳамда ахборотларни тўлақонли таҳлил қилмаслик, ишонувчанлик каби бир қатор омиллар асосий сабаб бўлмоқда.
Хусусан, радикал ва экстремистик ғояларни тарғиб қилганлиги натижасида жавобгарликка тортилган бир гуруҳ шахслар билан олиб борилган суҳбат давомида уларнинг аксарияти:
- диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиш;
- ишонувчанлик ҳисси;
- бирданига ва ҳамма нарса (бойлик, шон-шухрат, мартаба ва бошқалар)га эга бўлишга ҳаракат қилиш;
- қолаверса, оиладаги моддий қийинчилик ва етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик, аламзадалик, сиёсатдан норозилик каби қатор ижтимоий ҳолатлар уларни ушбу мафкура томон етаклаганлигини таъкидлаб ўтганлар.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги шиддатли замонда радикализм, экстремизм ва терроризм каби ғояларга қарши курашни биргина давлат ёхуд қайсидир бир орган миқёсида эмас, балки фуқаролик жамиятининг ҳар бир бўғини, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро миқёсида ташкил этишгина бутун жамиятдаги иммун тизимнинг бир меъёрда ва самарали фаолият юритишига имкон беради.
Хуллас, радикализмнинг ҳар қандай кўриниши жамият учун хавфлидир. Маълум бир радикал гуруҳларнинг жамиятда таъсири ошиб кетиши бошқа қатламларнинг ҳуқуқи ва эрки чекланишига олиб келади. Биз радикаллар билан ривожланган мамлакат қуролмаймиз. Бизга очиқ фикрли, ўзини, билимларини савол остига қўя оладиган, сўнгги ҳақиқатга даъво қилмайдиган, изланишдан тўхтамайдиган ўз устида ишлайдиган ҳақиқатни айтишдан қўрқмайдиган интеллектуал элита керак.
Подполковник Е.НАЗАРБАЕВ, транспортда ХТБ ТҚКГ тезкор вакили.