✍️Шундай қилиб, мигрантлар учун ҳозирги «ғалвалар» ҳақида батафсил1️⃣ Госуслуги
Ҳозирда мигрантлар учун шундай ҳаракат кетяптики, агар Госуслуги порталида тасдиқланган аккаунтингиз бўлмаса, ҳатто регистрация ҳам қила олмайсиз, бунга жуда оз вакт колди. Ҳар бир ҳужжатни шу аккаунтга боғлаб қўйиш назарда тутилган.
Уни очиш учун РФ сим картаси шарт эмас, электрон почтангиз булса кифоя. Лекин ундан тўлаконли фойдаланиш учун уни тасдиқлаш керак ва у РФ ҳудудида қилинади.
2️⃣ СНИЛС
Госуслуги очиш учун СНИЛС мажбурий ҳужжат ҳисобланади. Бир марта берилади ва уни рақами бутун умр ўзгаришсиз колади. Агар сиз биринчи марта СНИЛС олмоқчи бўлсангиз ҳам, ёки аввалги эскисини янги паспорт маълумотларига ўзгартирмоқчи бўлсангиз ҳам СФР
(Социальный Фонд России) га боринг. СНИЛСни МФЦ "мои докумены" да ҳам қилиш мумкин, лекин айрим ўзгартиршлар киритиш керак бўлса барибир сизни СФР га юборишади. Шунинг учун тўғри уша ерга борганингиз маъқул. Шу кунларда навбат кам, МФЦ да хам, СФР да хам. Яқин кунларда сим карталар блокланиши ва РФ га келиш учун Госуслуги очиб QR-код олиш мажбурий бўлиб қолгандан кейин навбатлар ва тўполонлар бошланиб кетади. Шунинг учун ҳозир қилиб олинг ҳаммасини.
СНИЛС олиш учун паспортингиз, уни рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси, миграционная карта ва регистрация керак бўлади.
3️⃣ ИНН
Россияда солиқларни тўлаш учун ИНН мажбурий ҳужжат ҳисобланади. Бир марта берилади ва уни рақами бутун умр ўзгармайди. Уни яшаб турган ҳудудингиз бўйича солиқ идорасига бориб, ёки МФЦ ларда ҳам қилишингиз мумкин. Агар аввал ИНН олган ва паспорт маълумотларингиз ўзгарган бўлса, солиқ идорасига онлайн ариза ёзиб ёки бевосита ўзингиз бориб ўзгартириш киритиб келишингиз керак. Бўлмаса Госуслуги очолмайсиз, паспорт маълумотлари тўғри келмаяпти деб тураверади.
ИНН олиш учун ҳам паспортингиз, уни рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси, миграционная карта ва регистрация керак бўлади. Иккала ҳужжат тайёр бўлганидан кейин сиз МФЦ га бориб Госуслуги аккаунтингизни тасдиқлатиб олишингиз мумкин. Ундан кейингина биометрия топширишга йул очилади.
4️⃣ Биометрия
Юқоридаги босқичлардан ўтгандан кейин, биометрия топшириш учун банкка борасиз, масалан, Сбер ёки ВТБ. Банк картаси бўлиши шарт эмас, уни уша банкни узида очиб олишингиз мумкин. Сим картангиз йўқ бўлса, фақат электрон почта билан ҳам топшириш мумкин.
Банк ходимларига сиздан паспорт, мигр. карта, регистрация ва тасдиқланган госуслуги аккаунти керак бўлади. Кейин сизни расмга олишади ҳамда қоғозда ёзилган рақамларни ўқиттириб, овозингизни ёзиб олишади. Ҳаммаси муваффақиятли ўтса, биометрия машмашасидан ҳам қутуласиз.
5️⃣ Сим-карта
Ҳамма ҳужжатларингиз, тасдиқланган Госуслуги аккаунти ва биометрия билан ўзингизга якин алоқа салонларидан бирига бориб, номингизга янги сим карта расмийлаштирасиз. Агар ишлаб турган эски рақамингиз бўлса, ўз номингизга яна кайта тасдиқлатасиз ёки сизни номингизда бўлмаса, ўз номингизга ўтказасиз. Корпоратив рақам булса 200-300 рубль атрофида тўлов қиласиз, сизни номингизга ўтказиб беришади. Агар жисмоний шахс номида бўлса ўтказиб беришмайди, у одамни ўзини топиб келишингиз керак бўлади. Бошқа сим карта олганингиз яхшироқ.
❗Ҳар бир ҳужжатни тайёрлаш жараёнида сиз унга имзо қўясиз. Шунда қоғозда ёзилган ФИО ва бошқа маълумотларни синчиклаб текширинг. Арзимаган хато ҳам ишингизни кўпайтиради, чунки ўша хато туфайли ҳужжатингиз Госуслугида кўринмай тураверади.
————————————————
Бу ишлар бошида жуда қийинга ўхшаб кўринса ҳам, аслида мигрантнинг кейинги меҳнат фаолияти учун кўплаб енгилликларни беради. Тасдиқланган Госуслуги аккаунти ва биометрия билан сиз уйдан чиқмасдан жуда кўплаб давлат хизматларидан фойдаланишингиз мумкин. Якинда регистрация ҳам мана шу иловалар оркали бўлади. Яъни, турган жойингиз ҳақида илова орқали МВДга ўзингиз хабар берасиз. Қоғоз регистрация сотиб олиш, базада йўқ экан деган гаплар булмайди.
Ишонинг, доим ҳужжат деб сарсон бўлиб юргандан, бир марта сарсон бўлиб шуларни тайёрлаб олганингиз яхши. Барчангизга омад тилаймиз!
t.me/musofirlar