Андижонда 11 фарзанди бор оилада 12-фарзанд ҳам туғилибди. 10-бола туғилганида, биз унда "Дарё"да ишлардик, Миролим Исажонов хабар ҳам тайёрлаганди. "Фарзандларим — Шукрона, Шунқорбек, Шоҳидбек, Шукуфа, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия ва Шайҳуллонинг сафи яна бир нафарга кенгайганидан жуда хурсандмиз. Еттинчи қизимизга Шамсинур исмини қўйишни ният қилиб турибмиз", - деганди ўшанда болаларнинг отаси Шукуржон Қодироҳунов.