ТЎРТЛИКЛАР
Дунё дастлаб очиқ эшикка ўхшар
Сўнг бир тўрва – таги тешикка ўхшар,
Унинг моҳиятин англагандан сўнг
Тўрт ёнингга боқсchchанг, бўшлиққа ўхшар.
* * *
Эё ёр, сени кундуз офтоб излайди
Тунда сарсон бўлиб моҳтоб излайди,
Бир умр топмаган интизоринг бор
Ҳамон излаётир, шу тоб излайди.
* * *
На сен сори борар суръатим бордир
На бир сўз демоққа журъатим бордир,
Тунлар пинҳон тўккан ёшингга қара:
Ҳар бир қатрасида суратим бордир.
* * *
Худди жоним каби титраб турар шам
Аслида ҳаётга ўхшар шу шам ҳам:
Инсонни даставвал ёндирар орзу
Сўнгра сўндиради умидсизлик, ғам.
Абдунаби Ҳамро
Дунё дастлаб очиқ эшикка ўхшар
Сўнг бир тўрва – таги тешикка ўхшар,
Унинг моҳиятин англагандан сўнг
Тўрт ёнингга боқсchchанг, бўшлиққа ўхшар.
* * *
Эё ёр, сени кундуз офтоб излайди
Тунда сарсон бўлиб моҳтоб излайди,
Бир умр топмаган интизоринг бор
Ҳамон излаётир, шу тоб излайди.
* * *
На сен сори борар суръатим бордир
На бир сўз демоққа журъатим бордир,
Тунлар пинҳон тўккан ёшингга қара:
Ҳар бир қатрасида суратим бордир.
* * *
Худди жоним каби титраб турар шам
Аслида ҳаётга ўхшар шу шам ҳам:
Инсонни даставвал ёндирар орзу
Сўнгра сўндиради умидсизлик, ғам.
Абдунаби Ҳамро