Дунё шиддат билан ўзгараяптиЖамиятимизда анча аввалдан ўртага чиққан ҳижобда юриш каби низоли бу вазиятнинг амалий ечимларини излаб, ҳамон баҳслашишда давом этаяпмиз. Енг шимариб
ходимлар кийимига осилишда давом этаётган фикрати ва дунёқараши торлигича қолиб кетаётган раҳбарлар Умр ниҳоятда қисқалигини, бир кун келиб бу дунёнинг ўйин-кулгулари тугаши ва остимизда турган ер қаърига киришимизни биздан кўра сиз яхши биласиз.
Сипо кийингансиз, лекин қалб фитратингиз ҳамон ялонғоч эканлигини ўз тақиқларингиз билан амалда кўрсатаяпсиз. Мамлакатимиз қонунларига кўра, хотин-қизларнинг рўмол ўрашлари, кийинишларига бир тарафлама қатъиян тақиқ қўйиши мақсадга мувофиқ эмаслиги белгиланган.
Иқлимий шароитлар, кунларнинг совуши, ўқув даргоҳларидаги иситиш шароитларидаги муаммолар, ходимларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатлар жамиятни рўмолли, рўмолсизга ажратмай, рўмолсиз юрганлар шаънига турли тахқирловчи гаплар, хақоратлар изҳор қилмасликни тақозо этади, тамом–вассалом.
Соғлиқни сақлаш вазирининг "Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинган ва бунинг устига Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.
Шунингдек, диний бағрикенглик, тинчлик ва саломатлик, инсон қадрини давлат сиёсатининг бош тамойили қилиб белгилаб олганмиз. Хўш, сизга яна нима керак?
Ўзингиз ишлаб чиққан одоб-ахлоқ кодексингизда Вазирлик тизимидаги барча корхона – ташкилотлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ва талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларининг 2-боби “Муассаса ходимлари ва талабаларнинг муомаласи ва кийинишга қўйиладиган талаблар”ини диққат билан ўқиб чиқинг.
Унга кўра, диққатни тортадиган, яъни ҳаддан зиёд тор ёки очиқ кийимларда, ғайриоддий соч турмаклари билан ортиқча бўянган ҳолда, спорт кийимларида келиши тақиқланади. Бошқа ва сиз хаспўшлаётган талаблар йўқ у ерда. Бас, шундай экан сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг янги усуллари устида ишланг. Вақтингизни бекорчи, мантиқсиз чекловларга сарфламанг!
@jurnalistuz