Мигрантлар ҳаёти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Продажи


Мусофирда юрган яқинларингизга улашинг фойдаси тегади...
Мурожаат учун: @MigrantMurojaati_bot
Одноклассники: https://ok.ru/group/64236582797539

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Продажи
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТОП 10 🇩🇪Германияда энг талабгир 10 касб

(Ўзбекистондан Германияга интеграция қилишни истовчилар учун)
1. Қишлоқ хўжалиги ишчилари (фермерлар, чорвадорлар, боғбонлар)
2. Шифокорлар (турли тиббиёт ё‘налишлари бўйича)
3. Ҳамширалар ва парваришлаш ходимлари
4. Логистика соҳаси мутахассислари (ҳайдовчилар, омбор ишчилари, етказиб бериш ходимлари)
5. Электромонтёрлар ва электр мутахассислари
6. Қурилиш соҳаси мутахассислари (уста, дурадгор, кафелчи)
7. Автосервис ходимлари (автомеканиклар, диагностика усталари)
8. Сантехника ва иситиш тизими мутахассислари
9. Металлсозлик ва пайвандлаш ишлари усталари
10. Ахборот технологиялари (ИТ) мутахассислари
©️germaniya_live

@migrantlarhayoti


Россияда қаровсиз қолган 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

мамлакат Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон қайтарилди.

Улар ота-онаси билан Россияга борган. Аммо болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган тўрт нафар ўзбекистонлик бола яқин танишлари билан қолган.

@migrantlarhayoti


Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга ёрдам берилади

Миграция агентлиги ва Москвадаги Ўзбекистоннинг бош консулхонасида алоҳида штаблар ташкил қилинди. Улар фуқароларга Владимир Путин фармони доирасида 30 апрелгача мақомини қонунийлаштиришга ёрдам беришади.

📞+74992300076
📞+74992300032

@migrantlarhayoti


Миграция агентлиги ва Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари Россиядаги фуқароларга ёрдам беради.

Бунинг учун консулхоналарга мурожаат қилиш керак.

Агентликнинг Москвадаги ваколатхонаси телефон рақами: +79250454744

@migrantlarhayoti


Москвада беш ўзбекистонлик касалхонага тушиб қолди

“Кутузов” хостелида менингококк инфекцияси авж олган. Бунга қарши вакцина олганларнинг тоби қочган. Беш Ўзбекистон ва бир Тожикистон фуқароси касалхонага ётқизилган.

Роспотребнадзор хостелда менингококк менингит билан касалланиш билан ҳолати назоратга олингани ва текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

Менингит — ўта юқумли касаллик бўлиб, бош ва орқа мия пардаларининг ўткир яллиғланиши билан кечади. Менингит жуда тез авж олади. Агар бемор тана ҳарорати тўсатдан кўтарилган вақт унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бу ҳолат ўлим билан тугайди.


@migrantlarhayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Реестрда текширишлар орасида 5 дақиқа ўтиши керак экан. Навбатдаги одамни текшириш учун беш дақиқа кутиш керак.

@migrantlarhayoti


Россияда қаровсиз қолган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Маълум бўлишича, болалардан бири онаси билан, иккинчиси эса бувиси билан, учинчиси опалари билан бирга меҳнат муҳожири сифатида Россияга борган.

Болаларнинг яқинлар РФда бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабаб депортация қилинган, болалар эса Москвада махсус марказга жойлаштирилган.

@migrantlarhayoti


Саудия Арабистони зиёратчиларга болаларни олиб келишни тақиқлади

С
аудия Арабистонида 2025 йилда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, яъни ҳаж зиёрати чоғида уларга турли зарар етмаслиги учун болаларни Ҳаж зиёратига олиб боришни тақиқлади.

@migrantlarhayoti


Россиядаги муҳожирлар учун фойдали маълумот

Меҳнат патентини ҳар қандай ташриф мақсади (цель въезда) билан расмийлаштириш мумкин. Миграцион картада ташриф мақсадини “Работа“ деб кўрсатмаган бўлсангиз ҳам, патентга ҳужжат топширишингиз мумкин. Ҳужжат топшириш пайтида келиш мақсадини ўзгартиришни сўраб ариза ёзасиз. Янги миграцион карта олиш учун чегарага чиқиб келишнинг ҳожати йўқ.

@migrantlarhayoti


Энди Россия расмий ходимлари хорижий мессенжерлардан фойдаланолмайди

Ҳукумат давлат органлари, банклар ва алоқа операторлари ходимларига хизмат мулоқоти ёки фуқаролар билан мулоқот қилиш учун хорижий мессенжерлардан фойдаланишни тақиқлаган.

@migrantlarhayoti


Эслатма: Телефонда ҳужжатларнинг нусхаларини сақланг

Телефонингизда ҳужжатларнинг рақамли нусхаларини (паспорт, патент, миграция картаси, “регистрация” ва бошқалар) сақлашингизни тавсия қиламиз. Бу улар йўқолган ёки ўғирланган тақдирда тиклаш муаммосини ҳал қилишни осонлаштиради.

@migrantlarhayoti


Рус тили имтиҳонларини ўтказиш ва сертификат бериш тизими Ўзбекистонда йўлга қўйилиши мумкин

Миграция агентлиги масъулларининг Қозон Федерал университети раҳбарияти билан учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.

Бу Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи руҳсатномани расмийлаштиришда талаб қилинадиган сертификат олиш жараёнларини енгиллаштиради.

@migrantlarhayoti


Россияга кириб келга барча хорижликлар 30 кун ичида тиббий текширувдан ўтиши шарт бўлиши мумкин

Давлат Думасига тегишли қонун лойиҳаси киритилди.

Ҳозир Россияга фақат ишлашга келган мигрантлар 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Бошқа мақсадларда келганлар 90 кун ичида ўтиши керак.

Агар ташриф мақсади туризм бўлса ва хорижлик 90 кундан ортиқ Россияда қолмаса, тиббий текширувдан ўтиши шарт эмас.

Қолаверса, Ички ишлар вазирлигига мигрантларнинг тиббий маълумотномалари билан танишиш имконияти берилади. Агар мигрантда гиёҳвандлик моддаси, юқумли касаллик аниқланса, уни депорт қилиб, Россияга киришини тақиқлашлари мумкин.

@migrantlarhayoti


Россияда хорижликларнинг 9,5 миллион сим-картаси блокланди

ТАСС агентлигининг ёзишича, мобил алоқа операторлари 2024 йил майидан декабрь охиригача 11,2 млн хорижлик фойдаланган 22,4 млнта рақам маълумотларини тасдиқлаган. Такрорий идентификациядан 12,9 млнта сим-картадан фойдаланаётган 6 млн чет эл фуқаролари ўтган. 5,2 млн хорижлик маълумотларини тасдиқламаган ва уларнинг 9,5 млнта сим-картаси блокланган.

@migrantlarhayoti


Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини яратади

Миграция агентлиги хабарига кўра, агентлик директори Беҳзод Мусаев ва Россия Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги (Роструд) раҳбари Михаил Иванков Москвада икки томонлама ҳамкорликнинг шу ва бошқа масалаларини муҳокама қилди.

Россияда вақтинча меҳнат қилиш истагидаги фуқаролар учун Ўзбекистонда махсус тайёргарлик марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.

Томонлар, шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) олиш учун ўз ватанида рус тилидан имтиҳон топшириши мумкинлиги тўғрисида келишиб олди. Ушбу имтиҳонни Сахароводаги кўп функцияли миграция марказининг Тошкент шаҳридаги филиалида топшириш мумкин бўлади. 

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун патент олиш жараёнини соддалаштириш, шунингдек, КММнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

@migrantlarhayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркияга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлар диққатига

Туркияга ташриф буюрувчи чет давлатлар фуқаролари, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари паспорти амал қилиш муддатининг якуний санасигача бўлган давр 180 кундан (6 ой) кам бўлмаслиги лозим.

@migrantlarhayoti


Янги_шаклдаги_миграция_қайдномаси_регистрация_бланки.pdf
344.2Кб
Янги шаклдаги миграция қайдномаси (регистрация бланки)

5 февралдан "регистрация"га топширганларга янги шаклдаги миграция қайдномаси берилади. Янги “регистрация” кўринишини илова қиламиз.

"Регистрация"нинг янги кўринишида муҳожирнинг Россияда қолишига асос бўлувчи ҳужжатнинг маълумотлари кўрсатилиши ҳамда болаларнинг "регистрация"сида ота-онаси ҳақида маълумотлар бўлишини кўриш мумкин.

@migrantlarhayoti


РФ ИИВ хорижликларнинг мамлакатга кириши учун мажбурий шартларни маълум қилди

Россияга кирувчи барча хорижликлар, шунингдек, унинг узоқ вақтдан бери мамлакатда бўлганлар тиббий кўрикдан ўтиши шарт, деб ёзади РИА Новости ИИВга таяниб.

Ушбу талаб мамлакатда узоқ вақт бўлган барча хорижликлар, жумладан, ЕОИИ мамлакатлари фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Чет элликлар, шунингдек, ҳар йили бир қатор касалликларнинг йўқлигини тасдиқлашлари керак.

@migrantlarhayoti


"Конвертда" ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда хуфиёна фаолият юритиб, "конвертда" ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланган. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайган.

@migrantlarhayoti


Учта хорижий авиакомпания Ўзбекистонга парвозлар учун рухсат олди

Малайзия, Жанубий Корея ва Миср авиакомпаниялари Тошкентга парвоз қилади.

@migrantlarhayoti

Показано 20 последних публикаций.